Маъруза бўйича материал


Download 50.93 Kb.
bet8/11
Sana19.06.2023
Hajmi50.93 Kb.
#1615111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Маъруза матни

Стандартлар тоифалари.
Олий таълим стандартлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари:
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар;
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори.
- Олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари - таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари;
Муайян таълим соҳасининг давлат таълим стандарти қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: - зарварақ (титул); - мундарижа; - муайян таълим соҳаси (соҳа таркиби)нинг умумий таснифи; - битирувчиларнинг соҳа бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар; - ўқув режа тузилмаси; - кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш.
Таълим соҳасининг давлат таълим стандарти иккита (бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) қисмдан иборат бўлади.
(ЎзР ВМ 10.01.2015 й. 3-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2015 й. 3-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди. Унда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг истиқболлари, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология ва маданият ютуқлари, кадрлар тайёрлаш борасида жаҳон тенденцияларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт соҳаларининг модернизациялашув шароитида кадрлар истеъмолчиларининг талабларини олий таълим мазмунига тезкор жорий этилишига тегишли шароитлар яратиш, олий таълим давлат таълим стандартларини халқаро амалиётдаги академик стандартлар билан уйғунлаштириш ҳамда уларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан унда 4.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
"4.1. Стандартлар тоифалари.
Олий таълим стандартлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари:
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар;
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори.
- Олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари - таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари;
Муайян таълим соҳасининг давлат таълим стандарти қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
- зарварақ (титул);
- мундарижа;
- муайян таълим соҳаси (соҳа таркиби)нинг умумий таснифи;
- битирувчиларнинг соҳа бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар;
- ўқув режаси тузилмаси;
- кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш.
Таълим соҳасининг давлат таълим стандарти иккита (бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) қисмдан иборат бўлади";
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
- назарий таълим - 63 - 70%;
- аттестация - 8 - 10%;
- таътил - 12 - 16%;
- малака амалиёти - 6 - 12%;
- битирув малакавий иши - 2-3%.

Download 50.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling