Маъруза бўйича материал


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 50.93 Kb.
bet9/11
Sana19.06.2023
Hajmi50.93 Kb.
#1615111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Маъруза матни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнларини тартибга солишга қаратилган бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги 05.01.1998 й. № 5 сонли Қарори, “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 05.01.1998 йилдаги №4 сонли Қарори, “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги 17.08.2001 йилдаги № 344 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 100-сонли Қарори, “Олий таълим муассасасига педагогларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли Қарори, “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли Қарори, “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқлаш хусусидаги 2010 йил 18 июндаги 118-сонли Қарори, "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сонли Қарори, “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми 18.10.2012 й. 297-сонли Қарори, “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли Қарори.



  1. ТИНГЛОВЧИЛИНИНГ ТАЙЁРГАРЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР (Уйга вазифа)

  1. Бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини ташкил этиш ва сифатини таъминлаш.

  2. Кафедра йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ДТС, ўқув режалари ва фан дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибалари асосида такомиллаштириш.

  3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш.

  4. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини, рейтинг назорат турларини билиш ҳамда талабалар билимини холисона, адолатли баҳолаш.

  5. Фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш.

  6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида илмий-тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш.


  1. Download 50.93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling