Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Гўдак ва мулоқот, гўдаклик даврида нутқнинг вужудга келиши, когнитив ва перцептив жараёнларнинг ривожланишидаги шарт –шароитлар


Download 287.6 Kb.
bet21/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Гўдак ва мулоқот, гўдаклик даврида нутқнинг вужудга келиши, когнитив ва перцептив жараёнларнинг ривожланишидаги шарт –шароитлар.
Олдинги саҳифаларда баён қилинганидек, гўдакнинг катталар билан ўзвий боғлиқлиги мажбурий мулоқотга киришишни тақозо қилади. Шахслараро алоқа ўрнатиш зарурати болада новербал, нутқсиз мулоқотнинг махсус шакли пайдо бўлишига олиб келади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, организмнинг ташқи ва ички қўзғатувчиларига жавоби “жонланиш”ни келтириб чиқаради. Мулоқотнинг энг оддий кўринишлари кейинчалик бошқа мураккаброқ кўринишларининг вужудга келишига пухта замин яратади.
Катта ёшли кишилар товушига тақлид қилиб, гўдакни қуршаб турган одамлар нутқини идрок қилиниши том маънодаги нутқ фаолиятини таркиб топтиради. Мулоқотнинг сўнгги турлари гўдак ҳаётининг иккинчи ярим йилида кўзга ташланади. Унинг ўзини парваришлаётган, одамларга илк табассум, қувонч ва шодлик туйғуси билан боқиши фақат хуш кечинмаларидан эмас, балки ички механизмларини ифодаловчи, муайян даражада ташкил топган ижобий таъсирланишни акс эттирувчи мулоқотдан ҳам иборатдир. Катта ёшли одамлардан таъсирланиш ҳис-туйғуси гўдакнинг ҳаёти ва фаолиятида бир неча йўналишда қарор топиб боради. Улардан биттаси қувонч ёки табассум туйғусида: катталарга бутун вужуди билан талпиниши, тиқилибтуриши, ҳаракатларини кўзатиши, қўлини ўзатиши, бошини қўзғатувчи келган томонга буриши, ўзига хос товушлар чиқариши ёки гугулашида яққол кўринади. Таъсирланиш ҳис-туйғуси “жонланиш мажмуаси” билангина эмас, балки унинг алоҳида таркибий қисмлари (товуш, чеҳра ва ҳоказолар) таъсирида ҳам вужудга келади. Таъсирланиш туйғуси кейинчалик танловчанлик хусусиятини касб этиб, фақат айрим (яқин, туғишган) кишиларга нисбатангина ҳоси бўлади.
Боланинг ҳамкорликдаги (ота-она, энага, мураббия ёки туғишганлари иштрокидаги) ўйин фаолияти ҳам, ҳис-туйғуга берилиши ҳам нутқ ва нутқ фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Олима Г.Л.Розенгарт-Пупко боланинг нутқни тушиниши (идрок қилиши) жараёнини ўрганиб, кўрув идроки ва предметларга кўз югуртириш, уларнинг номларини тушиниш ривожланишига ёрдам беради, дея хулоса чиқаради. Тадқиқотчилардан З.И.Барабанова гўдакнинг нутқни идрок қилишини текшириб, ундаги турли анализаторларнинг ролига баҳо беради. Унинг маълумотларига қараганда, ғўзқатувчи 10 марта намоён бўлишида кўрув анализаторларининг йўналиши 86 фоиз болага сақланган, эшитув анализаторининг эса 60 фоиз синалувчиларга йўқола бошлаган. Қўзғатувчининг 20 марта таъсир кўрсатиши натижасида кўрув анализаторини таъсирланиш ориентировкаси 18 фоиз болада сўнган, эшитув анализатори худди шу пайтда умуман батамом сўниб бўлган.
Д.Б.Эльконин хулосасига кўра, нутқни тушиниш вужудга келишининг асосий шарталри қуйидагилардан иборат: а) умумий ҳолатдаги предметни ажрата олиш; б) предмет диққат эътиборини тўплаш; в) фавқулодда ҳолатга қараб англанадиган ҳис-туйғунинг мавжудлиги ва бошқалар.
Ўзгалар нутқини тушиниш кўрув идрокининг замирида вужудга келади. Болани ўзгалар нутқини тушинишга ўргатишда катта одамлар бирор ўйинчоқдан таъсирланиши ҳосил қиладиган қўзғатувчини уйғотади.
Нутқни идрок қилиш ва тушунишнинг охирги босқичи гўдакнинг 9-10 ойлигидан бошланади ва уни ўзгаларнутқини тушунишнинг илк шакли ва кўриниши деб аталади.
Тадқиқотчи Ф.И.Фрадкина катталарнинг гўдакка қаратилган нутқидан қуйидаги таъсирланиш ҳолатларини кўриш мумкинлигин аниқлаган: 1) номи айтилган пркдметга жавоб тариқасида бурилиб қараш (7-8 ойликдан); 2) турмуш тажрибасига эгалланган ҳаракатларни катталар эслатиши биланоқ бажаришга интилиш (7-8 ойликда); 3) катталарнинг нутқ орқали кўрсатмаси бўйича оддий топшириқларни бажариш (9-10 ойликда); 4) нутқ орқали кўрсатма бўйича зарур предметни танлаб олиш. (10-11 ойликда); 5) “Мумкин эмас” деган тақиқловчи сўз таъсирида ҳаракатини тўхтатиш (12 ойликда) ва ҳоказо.
Гўдакда ўзгалар нутқини идрок қилиш ва унга жавоб беришга интилиш, хусусан қўзғатувчига жавобан у ёки бу ҳаракатни амалга ошириш мураккаблашиб бораверади. Булар унинг ақлий имкониятлари даражасига (тийраклигига, топқирлигига) бевосита боғлиқ бўлиб, бола улардан таъсирланиш натижасида нарсаларга нигоҳ ташлайди, уни ушлаб олиш учун қўл чўзади, унга эмаклаб боради. Тушуниш вужудга келаётган жараёнда фавқулодда ҳолатга қараб таъсирланишнинг ўзи ҳам мураккаблашиб боради. Дастлаб таъсирланиш бирор жисмга нисбатан пайдо бўлади, кейинчалик бирор жисмни бошқа объектлар билан ёнма-ён турган жойидан танлаб олиш бирмунча қийинчилик билан кўчади. Тушунишнинг ривожланиш босқичлари кўрув идроки билан нутқ ўртасидаги ўзига хос муносабат тариқасида намоён бўлади. Шунинг учун тушуниш, яъни нутқни идрок қилиш гўдакни ориентирлаш фаолияти негизида вужудга келиб, кўрув ориентири шаклида ифодаланади. Тушунишнинг ўзи ҳам кўрув ориентирнинг ўсишидан янги босқич ҳисобланиб, ҳаракатнинг сўз билан бошқарув босқичига кўчганлигини билдиради.



Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling