Маъруза: бруцеллез


Download 169 Kb.
bet4/4
Sana12.02.2023
Hajmi169 Kb.
#1191579
1   2   3   4
Bog'liq
бруцеллез на узб

Вегетатив нерв системаси томонидан келиб чиққан функционал бузилишларни даволаш мақсадида В-гуруҳига мансуб витаминлар, фосфолипидлар, АТФ тайинланади. Беморларни оғриқ безовта қилса анальгетиклар (баралгин, бутадион, реопирин) кўлланилади

Сенсибилизация ҳолатини камайтириш учун антигистамин препаратлари (димедрол, супрастин, пипольфен, тавегил) тайинланади. Иммунитетни ошириш учун аутогемотерапия, иммун препаратлари кўлланилади. Касаллик оғир кечганда қисқа курс билан кортикостероидлар берилади.

Ярим ўткир бруцеллезни даволашда асосий йўналиш дисенсибилизациядир. Ушбу мақсадда оқсил препаратлари кўлланилади. Томир ичига томчилаб новокаин қуйилади, физиотерапия тайинланади. Таянч-ҳаракат ва нерв системалари томонидан ўчоқли ўзгаришлар мавжуд бўлганда (бурситлар, синовитлар, радикулитлар, плекситлар, невритлар) яллиғланишга қарши бутадион, реопирин, индометацин, бруфен каби препаратлар узоқ курслар билан кўлланилади. Остеохондроз, ревматоид кўринишидаги ўзгаришлар, артрозо-артритлар шаклланганда кортикостероидлар 2-3 ҳафта мобайнида тайинланади. Сўнгра яллиғланишга қарши муолажа ва физиотерапия иммунодепрессив (хингамин, пресоцил, иммунал) хусусиятга эга бўлган препаратлар билан биргаликда амалга оширилади

Махсус антигентерапия (даволаш вакцинаси, бруцеллин, бруцеллаларнинг антигенлари) бруцеллез беморларини даволашда ҳозирги пайтда ишлатилмайди.

Кейинчалик даволаш бальнеологик услублари билан ёки санаторий – курорт шароитларида давом эттирилади.

Махсус профилактика ЖБ-19 тирик бруцеллез вакцинаси билан амалга оширилади


Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling