Маъруза: бруцеллез
Download 169 Kb.
|
бруцеллез на узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бруцеллезни даволаш. Босқичма-босқич олиб борилади-стационар, курорт, поликлиника (диспансер)
Ярим ўткир бруцеллез. Касалликнинг ушбу шаклида ўчоқли ўзгаришлар намоён бўлади – айрим бўғимларнинг шиши, ҳаракатнинг чекланиши, бўғим деформацияси, бўғим халтачаларининг яллиғланиши – бурсит, мушаклар қинларининг шикастланиши – синовит. Кўпинча ўчоқли симптом бўғимлар, суяк устидаги, мушаклар орасидаги, тери ости қаватида қўшма тўқимали тузилмаларнинг (целлюлитлар, фиброзитлар) кўринишида намоён бўлади. Неврологик ўчоқли симптоматика – радикулитлар, плекситлар, невритлар. Эркакларда жинсий аъзоларнинг шикастланиши –орхит, эпидимит. Аёлларда ҳайз жараёнининг бузилиши, бола ташлашСурункали бруцеллез. Касалликнинг ушбу шаклида аллергик характерга эга бўлган ўчоқли ўзгаришлар устунлик қилади. Беморлар иситмаламайди, интоксикация аломатлари кузатилмайди. Таянч – ҳаракат аппаратидаги ўзгаришлар – целлюлитлар, фиброзитлар, бурситлар. Умуртқа поғонасидаги шикастланишлар, нерв системасидаги ўзгаришлар (невритлар, плекситлар, радикулитлар, камроқ менингитлар, менингоэнцефалитлар, арахноидитлар) кўриш ва эшитиш нервларининг атрофияси, шиллиқ қаватларидаги атрофик жараёнлар (халқум ва буруннинг ташқи деворидаги шиллиқ қаватнинг қуруқлиги, томоқ қичиши, овоз бўғилиши, узоқ давом этадиган ларингитлар). Жинсий аъзоларнинг шикастланиши – эркакларда орхит, жинсий фаолликнинг пасайиши, аёлларда сальпингитлар.Резидуал бруцеллез. Қолдиқ органик ва функционал ўзгаришларнинг келиб чиқиши. Таянч – ҳаракат аппаратидаги симптоматика – қайтарилмайдиган деформацияли полиартритлар. Мушаклар атрофияси, спондилёзлар, фиброзитларБруцеллез диагностикаси. Қон томонидан ўзгаришлар – лейкопения, лимфоцитоз, моноцитоз, тромбоцитопения, эозинофиллар сонининг пасайиши, камқонлик, ЭЧТ тезлашиши. Бактериологик услублар. Серологик методлар (Райт, Хеддельсон, Кумбс реакциялари, РПГА, РСК, иммунофлюороресценция, опсон-фагоцитар реакциялари), Бюрне бўйича аллергик синамаБруцеллезни даволаш. Босқичма-босқич олиб борилади-стационар, курорт, поликлиника (диспансер)Ўткир бруцеллезни даволашда тетрациклин гуруҳига мансуб антибактериал препаратлардан фойдаланилади (ичиш учун 0,3-0,5 г. дан кунига 4 махал). Бундан ташқари, рифампицин кунига 0,9 г. капсулаларда, камроқ левомицетин ва стрептомицин тайинланади. Даволаш курси тана ҳароратининг нормаллашигача 10-12 кунга қадар давом эттирилади. Сўнгра 7-10 кун интервалдан сўнг даволаш курси 10-12 кун мобайнида худди шундай дозаларда давом эттирилади.Download 169 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling