Ma’ruza ingliz-amerika geosiyosiy maktabi reja
Download 353.04 Kb. Pdf ko'rish
|
5 мавзу марузаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- “атлантик цивилизация”
минтақаси”ни “Марказий қитъа” деб атайди. У тасвирлаган “Қитъа” катта
ҳудудни эгаллайди. У бу ерга Узоқ Шарқни ва Шарқий Европанинг қатор мамлакатларини қўшади. Макиндер бу китобида ўзининг “Ким Шарқий Европани бошқарса, ўша “Ҳартланд” устидан ҳукмронлик қилади; ким “Ҳартланд”ни бошқарса, ўша Жаҳон ороли устидан ҳукмронлик қилади; ким Жаҳон оролини бошқарса, ўша жаҳонга ҳукмронлик қилади” деган машҳур тезисини асослаб берган 4 . Макиндер 1942 йилда босилган “Яхлит дунё ва тинчликка эришиш” (“The Round and Winning of Peace”) номли монографиясида геосиёсий масалаларни, ташқи сиёсат ва блок ичидаги кучларнинг бўлинишидаги ўзгаришларни янгича баҳолади. У келажакдаги глобал геосиёсий ихтилофлар “марказий қитъа” билан “ички яримой” мамлакатлари орасида рўй беради, деб Маккиндер Х. Географическая ось истории // Геополитика. Антология, М., 2006, с.244-255. Makinder H. Democratic ideals and Reality. N.Y. 1962, p.113. ҳисоблади. Кўпгина сиёсатшунослар бу асарни Макиндернинг илмий-сиёсий васияти, деб баҳолайдилар. Муаллиф бу асарида Ғарб давлатларини сўзда ва амалда ҳамжиҳат бўлиб “атлантик цивилизация” концепциясини мудофаа этишга чақирди. Ғарб давлатлари НАТО ҳарбий-сиёсий блокини барпо этиш билан Макиндернинг васиятини амалга оширдилар. Макиндернинг асосий ғояси Германиянинг Россия билан иттифоқ тузган ҳолда “Ҳартланд”ни назорат этишига моне бўлишдан иборат эди. Бундай иттифоқ ўша даврда Германияни марказлашган давлатга айлантирган, ва тарихда “темир канцлер” деб ном олган Бисмаркнинг орзуси бўлганди. Бисмарк Германиянинг Россия билан иттифоқи улкан табиий ресурслар, ишчи кучи, илғор технологияга эга бўлиш ва келгусида Британия империясини қулатиш учун шароит яратади, деб ҳисоблаган. Макиндер Германия-Россия иттифоқи ғоясининг таҳликаси тўғрисида лўнда ва очиқ-ойдин сўзлаган. У айни шу иттифоқни кўзда тутиб: “Ким Шарқий Европани назорат қилса, у жаҳонга ҳукмронлик қилади” деб ёзган. Бироқ, Макиндернинг барча уринишларига қарамай, Версаль сулҳ шартномасидан кейин юзага келган вазият, Ғарб мамлакатларининг “миллий манфаат” байроғи остида амалга оширишга уринган ва муваффақиятсиз чиққан уринишлари, давлатлараро янги муносабатларнинг бесамаралиги пировард натижада ХХ асрнинг 30-40-йилларида фашизмнинг жаҳонга ҳукмронлик қилиш учун кураш бошлаши билан якунланди. Ғарб давлатлари Гитлерни мамнун қилиш учун ҳукмрон мавқеларини 1938 йил сентябрда Мюнхенда Германияга таслим қилдилар ва бутун сайёрани ларзага келтирган Иккинчи Жаҳон урушига йўл очиб бердилар. Фюрернинг асосий мақсади ҳам Макинденинг геосиёсий назариясига асосланган ҳолда янги ерларни қўлга киритиш ва жаҳонга ҳоким бўлишдан иборат эди. 1943 йилда Макиндер ўз геосиёсий мулоҳазалари ва моделига тузатишлар киритди. У юзага келган янги воқелик – СССР, Буюк Британия ва АҚШ иттифоқини, бу иттифоқнинг муштарак геостратегик мақсадларини ва уларни амалга ошириш имкониятларини ҳисобга олишга мажбур бўлди. Унинг янги формуласида “Ҳартланд”га энди Шимолий Атлантика (Атлантика океанининг шимолий қисми) ҳам киритилди. Бу ерга Ғарбий Европа, Англия ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан бирга Америка ҳам киритилди. Шундай қилиб, Х.Макиндернинг геосиёсий назариясига якун ясар экан, шуни айтишимиз керакки, тадқиқотчилар бу олимни геосиёсатнинг улкан назариётчиси сифатида тавсифлайдилар, унинг назарий қарашларини ўзига хос, атрофлича ва тугалланган геосиёсий концепция сифатида бу фан тарихшунослигига киритишади. Таниқли ҳарбий-денгиз стратеги, адмирал, тарихчи олим Алфред Download 353.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling