Ma’ruza ingliz-amerika geosiyosiy maktabi reja
Спайкмен (1893-1943) Мэҳэннинг “прагматик геосиёсат”
Download 353.04 Kb. Pdf ko'rish
|
5 мавзу марузаси
Спайкмен (1893-1943) Мэҳэннинг “прагматик геосиёсат” назариясининг
изчил давомчиларидан бири бўлди. У геосиёсатга табиий муҳитнинг давлат ҳаётига, рельефнинг миллий характерга таъсирини ўрганувчи фан сифатида қарашга қарши чиқди ва “давлатга самарали халқаро сиёсат стратегиясини тайёрлашга имкон берувчи аналитик метод ва амалий тафаккур сифатида” Бу стратегиядан 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар уруши вақтида генерал Мак-Келлан фойдаланган. Унинг моҳияти шундан ибоартки, душман ҳудуди қирғоқ бўйлаб денгиз қамалига олинган. Бу қамал анаконда илони ўз ўлжасини ҳалқа-ҳалқа бўлиб бўғиб ўлдиришига ўхшайди. Мак-Келлан мана шундай ҳаракатлар билан аста-секин имкониятларни торайтириб борган, бу эса рақибнинг стратегик жиҳатдан тинкаси қуришига ва ҳалокатига олиб борган. қарайдиган прагматик ёндашув тарафдори бўлди. Шу концепцияга мувофиқ, унинг барча тадқиқотлари соф прагматик характерда бўлди. Спайкмен давлат сиёсий қудратининг ўнта асосий мезонини таъкидлаган эди. Булар: - ҳудуд сатҳи; - чегаралар; - аҳоли сони; - фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги; - иқтисодий ва технологик тараққиёт даражаси; - ижтимоий интеграциянинг даражаси; - молия қудрати; - этник бирлик; - сиёсий барқарорлик; - миллий руҳдан иборат эди. Муаллифнинг фикрича, агар давлатнинг геосиёсий имкониятларининг қиймати бу мезонларга жавоб бермаса, у ҳолда бу давлат ўз суверенитетининг бир қисмидан воз кечишга мажбур бўлади. Спайкмен доктринасининг амалий моҳияти АҚШ томонидан Евроосиё: Европа, араб мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё ва шу кабилар ҳудудининг соҳил бўйларини қаттиқ назоратга олишини ташкил қилишдан иборат. Унинг айтишича, бу муҳим минтақани қаттиқ назорат қилишгина қитъа ва денгиз кучлари курашида узил-кесил ғалабага олиб келади. Евроосиё қитъасининг ғарбидан шарқига узанган “ҳошия ичи яримойи” минтақасини Спайкмен Евроосиё “Римланди” (“римланд” – инглизча сўз бўлиб, “рим” – “чегара”, “чекка”, “ланд” – “ер”, “мамлакат” демакдир) деб атади. Англиядан Япониягача, Шимолий қутбдан Жанубий қутбгача узанган қуруқликдан иборат бу улкан ҳудудни Спайкмен жаҳоннинг буюк денгиз йўлларини назорат этишга имкон берадиган геостратегик макон деб баҳолаган 8 . Cпайкмен ўзидан олдинги салафлари сингари, жаҳонни геосиёсий томондан икки қисмга – “Ҳартланд” ва “Римланд”га бўлди. Бироқ, Спайкменнинг фикрича, жаҳонга ҳукмронликка эришишда, Макиндер айтганидай, “Ҳартланд” эмас, айни “Римланд” ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шундай қилиб, Спайкмен Макиндернинг “Ҳартланд”нинг роли тўғрисидаги назарияси ва формуласини ўзининг “Римланд” формуласи билан алмаштирган: “Ким Римландга ҳоким бўлса, у Евроосиёда ҳукмронлик қилади, ким Евроосиёда ҳукмрон бўлса, жаҳон тақдири унинг қўлида бўлади” 9 . Спайкмен Макиндер кўчманчиларнинг тарихдаги ролини ҳаддан ташқари ошириб юборган, деб ҳисоблаган. У “ички яримой”, Макиндер даъво қилганидек, “қуруқликдаги кўчманчиларнинг босими натижасида эмас, балки Spykman N. America`s Strategy World Politiks. Hamdem, 1942, p.41. Дугин А.Г. Основы геополитики. Геополитические будущее России.М., 2000, с.62-63. соҳил зоналарининг ўз мусбат турткиси натижасида шаклланган ва ривожланган” деган. Шу тариқа Спайкмен геосиёсий доираларда “Римланд” концепциясининг асосчиси сифатида танилди. Америкалик геосиёсатчи кейинчалик геосиёсий адабиётларда “ Download 353.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling