Маъруза: Кириш фаннинг вазифаси ва мақсади Режа


Download 19.86 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi19.86 Kb.
#1262042
Bog'liq
1 Кириш фаннинг вазифаси ва мақсади


  1. Маъруза: Кириш фаннинг вазифаси ва мақсади



Режа:

1. Фаннинг вазифаси.


2. фаннинг мақсади.


Таянч иборалар:

Бозор муносабатларига ўтиш даврида ҳар бир шаҳарнинг ривожланиши ва унинг ободонлаштирилиши даражалари кенг аҳоли қатламини фаровонлиги ва маданият даражасини ошишини асосий дастаги ҳисобланади. Бу инсонни яшаши, меҳнат қилиши, дам олиши билан боғлиқ шароитлар ва воситалар мажмуасини юзага келтириш билан чамбарчас боғлиқдир.Ушбу борада республикамиз Раҳбари томонидан айтилган гаплар эътиборга лойиқдир: “Коммунал хўжалиги - бу давлат олдида турган асосий вазифаларнинг еттинчи устунидир”.


Халқ хўжалигининг бир тармоғи сифатида уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасига: уй-жойдан фойдаланиш, марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация (оқава) хизматлари, шаҳар транспорти, коммунал энергетика (иссиқлик, электр ва газ таъминоти), йўл-кўприк хўжалиги ва аҳоли яшайдиган пунктларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, йўллар ва ҳудудларни санитар тозалаш, кўчаларни ёритиш, ҳаммомлар, кир ювиш ишхоналари ва бошқа коммунал корхоналар, мехмонхоналар хизматлари ва ҳ.к. фаолият турлари киради.Инсонни ҳаёт кечириши, дам олиши, меҳнат қилиши учун қулай шарт-шароитларни яратилиши охир-оқибатда унинг меҳнат фаолиятига, иш унумдорлигига ўз таъсирини кўрсатади.
Уй-жой-коммунал хўжалигини ривожланиши бир қатор сон кўрсатгичлари билан тавсифланади:коммунал хизматга эга бўлган шаҳарлар сони, коммунал корхоналар қувватларини ўсиши, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар (ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар) ҳажми, аҳоли жон бошига истеъмол қилинаётган коммунал хизматлар ва ҳ.к. Ушбу кўрсаткичлар нафақат коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ривожланишини баҳолашга имкон яратади, балки уларни ҳам тармоқ ҳам ҳудудлараро пропорционаллигини (мутаносиблигини) аниқлаш имконини беради. Сифат кўрсаткичлари иккита асосий гуруҳга бўлинади: хизматлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш, коммунал хўжалик корхоналарини эксплуатация қилиш. Биринчи гуруҳ кўрсаткичлари уй-жой-коммунал хўжалигини ҳар бир тармоғи фаолияти сифатини тавсифлайди. Иккинчи гуруҳнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари бу ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, меҳнат самарадорлиги, меҳнатни механизациялаштириш даражасини ошириш, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакаси ва ҳ.к. тасвирлайди.
Тармоқнинг келажакда ривожланиши, яъни аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошиши, хизматлар ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қишлоқ жойларда кўрсатиладиган хизматлар даражаларини шаҳарлардаги кўрсаткичларга тенглаштириш албатта қўшимча иш кучи талаб қилади. Шунинг учун уй-жой-коммунал хизмат хўжалигининг барча соҳаларида меҳнат самардорлигини ошириш тармоқни янада ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Download 19.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling