Маъруза Кранларнинг электр жиҳозлари, кран электр юритмаларининг замонавий тизимлари
Download 419 Kb.
|
Маъруза 03 кран
а ─ кўтариш, в ─ тележканинг ҳаракатланиши, в ─ ғилдиракларни умумий (г) ва (д) алоҳида ҳаракатлантирувчи юритма, кран механизмлари ФИКнинг юкламага боғлиқлигини кўрсатувчи эгри чизиқлар Кранларнинг барча типларида юкларни кўчириш (силжитиш) учун кўтаргич лебедкалар ва ҳаракатланиш механизмлари бор. Бу кранлар электр юритмаларида қатор умумий масалаларни ажратиб кўрсатишга имкон беради: статик юкламаларни ҳисоблаш, қувват бўйича двигателни танлаш, иш режимларининг таҳлили, электр юритма системасини танлаш ва бошқалар. 1.2-расмда кўприкли кранлар механизмларининг кинематик схемалари тасвирланган. Двигателлар одатда кўтарувчи барабан ёки кўприк (тележка) нинг юриш ғилдираклари тезлигидан катта бўлган бурчак тезликка эга бўлгани сабабли, ишчи органга ҳаракат редукторлар орқали узатилади. Кўтариш механизми учун энг кўп полиспаст схемалар билан П (1.2-расм, а) қўлланилади. Полиспаст схемалар ёрдамида ҳаракат Б барабандан К крюкка узатилади. 1.2-расм, а-даги полиспастда узатиш сони 4-га тенг. 1.2-расм, в-да полиспастда тележка механизми кўрсатилган, қайсики тўртта юриш ғилдирагига эга. Улардан иккитаси вал орқали бирлаштирилган Р редуктор орқали двигатель Д-дан ҳаракатлантирилади. Кўприкка ўрнатилган охирги балкаларнинг юриш ғилдиракларига ҳаракатни узатиш редуктор орқали амалга оширилиши мумкин, редуктор эса кўприкнинг ўрта қисмида жойлашган бўлади (1.2-расм, г). Шунингдек, механизм юриш ғилдиракларининг ҳар бирига алоҳида ҳаракат узатилиши схемаси кенг тарқалган (1.2-расм, д). Краннинг ҳар бир механизми механик тормозга эга, у двигатель ва редуктор ўртасидаги бирлаштирувчи муфтада ёки двигатель валининг қарши учи қисмидаги тормоз шкивида жойлашган бўлади. Крюк ҳаракатининг номинал тезлиги 0,15 ─ 0,2 м/с, тележканики 0,65 ─ 1,02 м/с, кўприкники 2,0 ─ 2,3 м/с. Кўприкли кранларнинг юк кўтара олиши бўйича шартли равишда кичик (юк массаси 5 ─ 10 тонна), ўрта (10 ─ 25 тонна), ва йирик (50 тоннадан ортиқ). Одатда 15 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган кўприк кранларнинг тележкасида иккита кўтариш механизми ўрнатилади: асосий ─ оғир юкларни кичик тезликда кўтариш учун ва ёрдамчи ─ енгилроқ юкларни катта тезликда кўтариш учун (солиштирма юк кўтариш нисбати 20/5, 30/5, 50/10 т). Бу ҳолат шундан келиб чиққанки, енгил юкларни оғир крюк билан кўтариш фойдасиз, чунки ортиқча электроэнергия сарфланади, самарадорлик эса кичик.
Download 419 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling