Маъруза Кранларнинг электр жиҳозлари, кран электр юритмаларининг замонавий тизимлари
Кран электр жиҳозларининг иш режимлари ва ўзига хослиги
Download 419 Kb.
|
Маъруза 03 кран
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Кран механизмари электр юритмаларига қўйиладиган талаблар
- Назорат саволлари
2. Кран электр жиҳозларининг иш режимлари ва ўзига хослиги
Кранларнинг юкланиши одатда кенг чегараларда ўзгаради: кўтариш механизмлари учун номинал қийматларга нисбатан 0,12-дан ─ 1,0-гача, силжиш механизмлари учун 0,5-дан ─ 1,0-гача. Кранлар учун характерлиси шуки, уларнинг механизмлари такроран-қисқа вақтли режимда ишлайди, қачонки нисбатан юкларни кўчиришга боғлиқ бўлган унча узоқ давомли бўлмаган иш даврида юклашга, юкни туширишга ва уни маҳкамлашга кетадиган унча катта бўлмаган паузаларга боғлиқ. Кранларда кўп двигателли юритмалар қўлланилар экан, ва двигателлар узатиш орқали кўтариш механизми ёки кўчиб ҳаракатланиш механизми билан боғланган экан, унда кранлар жиҳозларининг бошқа элементлари каби соатига уланишлари сони катта бўлган такроран-қисқа вақтли режимда ишлайди. Республикада амалда бўлган стандартларга мувофиқ кранлар механик ва электрик жиҳозларнинг ишлаши бўйича тўртта категорияга бўлинади, қайсики бу категориялар уларнинг фойдаланилиши даражасини аниқлайди: Л ─ енгил (легкий) иш режими, С ─ ўрта (средний), Т ─ оғир (тяжелый) ва ВТ ─ жуда оғир (весьма тяжелый). Иш режими тўғрисида билиш учун механизм двигателининг уланиш давомлилиги ПВ бўйича фоизларда, двигателнинг бир соатдаги уланишлари сони h юк кўтара олиши бўйича механизмдан фойдаланиш коэффициенти kгр йил давомида ва бир сутка давомида kс: ПВ = tр∙100/( tр + tо); kгр = mс/mном; kг = А/365; kс = В/24; бунда tр ─ цикл давомида двигателнинг ишлаш вақти; tо ─ цикл давомида паузаларнинг суммар вақти; mс ─ смена давомида кўчирилаётган юкларнинг массаси; mном ─ юк кўтара олишнинг номинал қиймати; А ─ механизмнинг бир йилда ишлаш кунлари; В ─ механизм ишлашининг бир суткадаги соатлари сони. ПВ tц = tр + tо-ни ҳисоблашда цикл вақти 10 минутдан ошмаслиги шарт. Ишнинг енгил режимига ПВ = 15 ÷ 25 % ва h = 120 ÷ 200 % (ишлаб чиқариш цехлари кранлари), ўртача режимга ПВ = 15 ÷ 25 % ва h = 120 ÷ 200 % (машинасозлик заводлари механика ва йиғув цехлари кранлари), оғир режимга ПВ = 25 ÷ 40 % ва h = 300 ÷ 400 % (йирик серияли ишлаб чиқариш заводларида ишлаб чиқариш цехлари ва омборлар кранлари), жуда оғир режимга ПВ = 40 ÷ 60 % ва h = 400 ÷ 600 % (металлургия заводларининг технологик кранлари). Соатига катта миқдордаги уланишлар сонида оғир иш шароитларидан ташқари кўприкли кранларнинг электр жиҳозлари одатда силкинишлар, ҳавонинг юқори намлигида, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари ва хоналарнинг чанглиги шароитида бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда кранларда махсус электр жиҳозлари қўлланилади, бу жиҳозлар кранларнинг иш шароитларига мослаштирилган ва юқори ишончлилик билан фарқланади. Кранларнинг асосий электр жиҳозлари: электродвигателлар, куч, магнитли ва команда контроллерлари, ишга туширувчи резисторлар, тормоз электромагнитлари, сўнгги ўчиргичлар ва бошқалар ─ анчагина даражада стандартлаштирилган. Шунинг учун конструкциялари бўйича турлича кранлар одатда намунавий схемалар бўйича шундай электр жиҳозлар билан комплектланади. Кўприкли кранларнинг электр жиҳозлари «Юк кўтариш кранларини қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш»га мувофиқ равишда бажарилади. Кранларни озиқлантирувчи тармоқнинг ишчи кучланиши 500 Вдан ошмаслиги шарт. Бунга мувофиқ равишда кранларда ўзгарувчан ток 220 В ёки 380 В-га ёки ўзгармас ток 220 В ёки 440 В-га мўлжалланган электр жиҳозлар ишлатилади. 440 В кучланиш фақат катта юк кўтарувчи кранларнинг куч занжирларида фойдаланилади. Озиқлантирувчи симлар ва электродвигателларни қисқа туташув токларидан ва ўта юкламалардан (225 %-дан юқори) ҳимоялаш учун кранларда максимал ток релеси ёки автоматик ўчиргичлар ёрдамида максимал токдан ҳимоя кўзда тутилади. Эрувчан сақлагичлар фақат бошқарув занжирларини ҳимоялаш учун фойдаланилади. кранларда иссиқлик ҳимояси одатда қўлланилмайди, чунки двигателларнинг такроран-қисқа вақт режими шароитида ёлғондакамига ишлаб кетиши мумкин. двигателларнинг ўз-ўзидан ишлаб кетишининг олдини олиш учун, яъни электроэнергия танаффусдан кейин тармоқ кучланиши тикланганида кранларнинг электр схемаларида «нуль» ҳимоя билан биргаликда контроллерларнинг нуль позицияси блокировкаси фойдаланилади. Механизмларнинг четки ҳолатга келганида уларни автоматик тўхтатиш учун мажбурий равишда сўнгги ўчиргичлар ўрнатилиши лозим. Электр жиҳозларга техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик учун кабинадан кўприкка чиқишда сўнгги ўчиргич билан таъминланади, бу ҳолда люк очилиши билан ёрдамчи троллейлардан кучланиш ўчирилиши лозим. Кабинадаги барча ток ўтказувчи қисмлар тўла ҳимояланади. Кранларнинг механизмлари ёпиқ типдаги электромагнитли тормозлар билан жиҳозланади, улар механизм ишга туширилганда тормоздан бўшатади ва двигатель ўчирилганида автоматик равишда тормозлайди. Изоляцияси бузилганида кранларнинг металл конструкциялари ва электр жиҳозларнинг кучланиш остига тушиши мумкин бўлган барча металл қисмлари ерга уланиши шарт. Цех контури билан бирлаштириб уланиш кран ости (рельс) йўллари орқали уланади. 1.3-расмда мисол сифатида кўприкли краннинг ўзгарувчан токда ишлайдиган электр жиҳозлари вариантларидан бирининг структура схемаси келтирилган. Кранга озиқлантириш цех тармоғидан асосий троллейлар орқали узатилади, уларнинг ток олгичлари кабинадаги ҳимоя панели 15-га уланади, ёрдамчи занжирлар (ёритиш ва сигнализация)нинг ток олгичлари эса шчит 17-га, 19-га (авария ёритиш). Ўз навбатида ёрдамчи панелга уланган: а) тележкада жойлашган электр жиҳозлар ─ ёрдамчи троллейлар орқали; электродвигатель 1 ва тележка 2-нинг электромагнит тормози; электродвигатель 3 ва кўтарилиш электромагнит тормози 4, кўтарилишнинг охирги ўчиргичи 5; б) кўприкда жойлашган электр жиҳозлар: электродвигатель 9 ва кўприкнинг электромагнит тормози 10, 1.3-расм. Кўприкли кран электр жиҳозларининг структура схемаси кўтариш юритмасининг электромагнит контроллери шкафи 8, ишга тушириш-тормозлаш резисторлари 11, сўнгги ўчиргичлар 6 (кўприкники) ва 7 (тележканики), кўтарилиш юритмаси командоконтроллери 13, контроллер 12 (тележка юритмаси) ва 14 (кўприк юритмаси), ҳамда кабина люкининг сўнгги ўчиргичи 16.
Электр юритма системасини танлаш учун қайси механизм учун танланаётган бўлса шу механизмнинг юритмасига қўйилаётган технологик талабларни кўз олдига келтириш лозим. Бундай талабларнинг ўрнатилиши электр юритманинг энг мақбул системасини танлашни енгиллаштиради, яъни шундайини танлаш керакки, у механизмнинг исталган эксплуатацион кўрсаткичларини таъминлайдиган энг содда ва арзон бўлиши керак. Юкларни кўтаришни, туширишни ва кўчиришни сифатли амалга ошириш учун кран механизмларининг электр юритмалари қуйидаги асосий талабларни қониқтириши шарт: 1. Двигателнинг бурчак тезлиги нисбатан кенг чегараларда ростланиши шарт (оддий кранлар учун 4:1-гача, махсус кранлар учун 10:1-гача ва ундан катта) шунга боғлиқки, оғир юкларни кичик тезликда кўчириш мақсадга мувофиқ, бўш крюкни ёки юкланмаган тележкани эса ─ краннинг самарадорлигини ошириш учун катта тезлик билан. Пасайтирилган тезлик шунинг учун зарурки, пасайтирилган тезлик кўчирилаётган юкнинг аниқ тўхтатилиши учун керак, яъни уларни кўндиришда ўзаро зарбалар чекланади ва оператор ишини енгиллатади, чунки механизмни тўхтатиш олдидан юритма тезлигини пасайтириш учун кўп карра ишга туширишларни талаб этмайди. 2. Юритма характеристикасининг, айниқса ростловчи юритманинг зарур қаттиқлиги шундай бўлсинки, бунда юк силжишининг паст тезликлари юк вазнидан деярли боғлиқ бўлмаслиги таъминлансин. 3. Ўтиш жараёнларининг минимал давомлилигида рухсат этилган чегараларда тезланишларни чеклаш. ♦ Биринчи шарт силжиш (ҳаракатланиш) механизмлари интенсив тезлаганда ва кескин тормозланганида арқонга осилган юк тебранишларини озайтириш механик узатишда зазорни танлашда зарбанинг сусайтирилишига боғлиқ ҳолда аравача (тележка) ва кўприклари юриш ғилдираклари буксовкасининг олдини олиш билан боғлиқ; ♦ Иккинчи шарт краннинг юқори унумдорлигини таъминлаш учун зарур. 4. Электр юритмани реверслаш ва унинг ишини двигатель режимида ҳам, тормозлаш режимида ҳам таъминлаш. Назорат саволлари: 1. Кранлар қандай ишларни бажаради? 2. Кранларнинг турлари қандай? 3. Кран электр жиҳозларининг иш режимлари 4. Кранларнинг асосий электр жиҳозлари 5. Кран механизмари электр юритмаларига қўйиладиган талабларни айтинг 6. Электр юритмани реверслаш Download 419 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling