Маъруза мақсади: Симптоматик артериал гипертензия тушунчаси, турлари, этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактикаси. Тарбиявий мақсадлари
Download 105.5 Kb.
|
2-Simpt arter gipertenziya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акромегалия. Тарқалиши.
- Диагностика
- Бирламчи гиперпаратиреоз. Тарқалиши.
- Клиник кўриниши
- Диагностика.
Диагностика: аортаграфия.Даволаш: танлаш усули-хирургик коррекция ёки ангиопластика. Операциядан кейин хам вақтинчалик АГ бўлиши мумкин, олдини олиш мақсадида бета-адреноблокаторлар буюрилади. Медикаментоз даво АПФ-ингибиторлари ва кальций антогонистлари. Акромегалия.
Тарқалиши.Барча АГнинг 0,1-0,2%холларида учрайди. Этиология. Соматотроп гармон ишлаб чиқарувчи гипофиз аденомаси. Клиник кўриниши: юмшоқ тўқималарнинг қалинлашиб, қўл ва оёқларини катталашиши. Бўғимларида оғриқ, глюкозага толерантликни бузилиши, макроглоссия. Юрак қон томирлардаги ўзгаришларга АГ (кўпинча оғир бўлмайди), кардиомегалия, ЮИКни эрта пайдо бўлиши, аритмия, ДКМП, қон томир етишмовчилиги (10-20% холларда).Диагностика: саматотропин-ингибирловчи глюкозали тест. 100 гр глюкоза ичганидан 2 соатдан кейин самототропин гормоннинг миқдори 2 мг/мл дан ошади. Даволаш: ўсимтани трансфеноидал олиб ташлаш. Адекват даво сифатида медикаментоз препаратлардан қуйидагилар қўлланилади (бромокрептин, октероид ва нурлаш). Бирламчи гиперпаратиреоз. Тарқалиши.Барча АГнинг 0,1-0,2%холларида учрайди. Этиология: битта аденома (70%), параўитовид безининг гиперплазияси (10% кўпинча оилавий характерга эга), рак (5%дан кам холларда).Клиник кўриниши: касаллик кўпинча симптомларсиз бўлади. 10-20% холларда тўсатдан биохимик текширишларда топилади. Биринчи кўринишлардан бири гиперкальцемия, диуретиклар қўлланилгандан кейин бошланади. Бошқа симптомлардан тез чарчаш, холсизлик, буйракдаги бузилишлар (полиурия, никтурия, сийдик тош касаллиги 50% холларда), роксимал мушак гурухларини бўшашаша ва носпецифик бўғимдаги кўринишлар. Диагностика. Зардобда кальций ва паратгормонини миқдориникўтарилиши. Нормада гиперкальциемия паратгормонини миқдорини тушуриши керак. Даволаш. Паратиреоидэктомия. Операциядан кейин хам АГ сақланиши мумкин. Буйракда тош йиғилиши тўхтайди, суяк метоболизми бузилган беморларда суяк регенерализацияси бошланади. Операциядан сўнг гипокальцемия бўлиши мумкин, олдини олиш учун вена ичига кальций препаратлари, кейин вит.Д ва кальций препаратларини узоқ вақт ичиб юриш тавсия этилади.Дориларга боғлиқ бўлган гипертония. Кортикостероидлар. Даволаш: диуретиклар спиронолактон билан ёки усиз. Лакрица сақичли табакларнинг бир хилларида бўлади. Даволаш: диуретиклар спиронолактон билан ёки усиз. Симпатомиметиклар. Анорексантларда ва бир хил наркоманлар ишлатадиган препаратларида бўлади. Даволаш: лобеталол. Ностероид препаратлар. Механизм: томирларни кенгайтирувчи простогландинларни пасайтириши. Даволаш: парацетамол ичишга ўтиш ёки гипотензив воситаларнинг дозасини ошириш. 10% холларда ёш эркакларда АГ алкогольдан келиб чиқади. Перораль контрцептивлар. 5% холларда аёлларда перорал контрацептивлар қўлланилгандан кейин АГ келиб чиқади. Контрацептивларни беришни тўхтатилгандан 3 ойдан кейин АБ нормаллашади. Контрацептив қабул қилувчи хар битта аёлни 3-6 ой ўтгандан сўнг АБ ўлчанади, агар кўтарилган бўлса, бошқа контрацептив йўлларига ўтилади. Агар медикаментоз даво керак бўлса диуретиклари спиронолактон билан қўллаш тавсия этилади. Кокаин. У норадреналинни ажралишини ва қайта тўхтатиб ушлаб қолишини бошқариб туради. АГ даг ташқари аритмия, тутқаноқ, миокард инфаркти, инсульт бўлиши мумкин. Даволаш: гипотензивлврдан- фентоламин, антиаритмиклардан-бетта-адреноблокаторлар. Циклоспоринли даво: лобеталол ёки марказий альфа адреностимуляторлар. Циклоспоринни миқдорини кўтарувчи препаратларни буюрмаслик ундан ташқари дилтиазем, амлодипин ва веропамилни. КЎРГАЗМАЛИ МАТЕРИАЛЛАР: Маъруза давомида жадваллар, слайдлар ва мавзуга оид бемор кўрсатилади. АУДИТОРИЯГА САВОЛЛАР Артериал гипертензияга олиб келувчи касалликларни айтиб беринг. Артериал гипертензиянинг тарқалиши. Артериал гипертензияни даволаш тамойиллари нимадан иборат? ХУЛОСА Демак, артериал гипертензия тиббиёт амалиётида кенг учрайди. Уларни ўз вақтида аниқлаш, бир-биридан фарқлай билиш, касалликни даволашнинг самарасини оширувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Асосий касалликни аниқлашда текшириш усулларининг аҳамияти катта эканлигини ҳисобга олиш талаб қилинади. АДАБИЁТЛАР: Окороков А.Н. Диагностика и лечение болезней внутренних органов. том 1-12. Мед. литература, 2004. Внутренние болезни. Под ред. Мартынова А.И. и др. Том 1,2. Москва, 2005, 1227 стр. Бережнов И.А. Внутренние болезни: Полный справочник. ЭКСМО, 2004. Федюкович Н.И. Внутренние болезни. Учебное пособие. Феникс 2004 Дж.Мёрта Справочник врача общей практики. Москва, 2002 6. http://www.meddean.luc.edu Энциклопедия обследования больного с множеством иллюстраций, краткое описание болезней, тестирование. 7. http://www.embbs.com Истории болезни, обучение, атлас по КТ, ЭКГ и др. 8. Терапия. Ален Р.Мейерс, М.Д. Москва, 1997 Download 105.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling