Маъруза машғулотининг технологик картаси


Download 0.66 Mb.
bet1/3
Sana15.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1199799
  1   2   3
Bog'liq
ЖХК 45 тема


Фан: Йўл ҳаракати қоидалари
Тема: Рақам ва таниқлик белгилар, огоҳлантирувчи қурилмалар, ёзувлар ва белгилар.
1. Транспорт воситаларини рақам ва таниклик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар билан жиҳозланишига бўлган талаблар.
2. Транспорт воситаларининг рақам ва таниклик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмаларни ўрнатиш қоидаларига амал қилмасликнинг хавфли оқибатлари.

Механик транспорт воситалари ва унинг тиркамаларининг эгалари техник ҳолатидан қатъи назар, харид қилган (олган) пайтдан бошлаб 10 кун муддат мобайнида ДЙҲХ хизматида рўйхатдан ўтказишлари керак.


Юк автомобиллари юкхонасининг, тиркамаларнинг ва автобуслар (жуда кичикларидан ташқари)нинг орқа томонига яхши кўринадиган рақам белгиси ўрнатилиши керак.
Кўрсатилган белгилардан ҳар икки белги автопоездни билдириш учун ўрнатилади.

Мазкур таниқли белгиси механик транспорт воситисида тишли шиплар билан шиналар ўрнатилганини билдиради.



Болаларни ташишда транспорт воситаси (3) таниқли белгиси билан белгиланади.

Кар-соқов ёки кар ҳайдовчилар бошқараётган автомобиллар шундай таниқли белгилари билан белгиланади.

Хавфли юклар ташиётган транспорт воситаси шундай таниқли белгиси билан белгиланади.



Бундай таниқлик белгиси билан белгиланадиган транспорт воситаси - узунлиги юк билан ёки юксиз 20 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаси.

Автомобилга ўрнатилган бу таниқли белги автомобиль шифокор ҳайдовчига тегишли эканини билдиради.

Ногирон бошқараётган транспорт воситалари шундай таниқли белгилари билан белгиланади.

Механик транспорт воситаларидан фойдаланиш Давлат даврий техник кўригидан белгиланган тартибда ўтмаганда тақиқланади.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш ва техник ҳолатига жавобгар мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари - белгиланган муддатда тиббиёт кўригидан ўтмаган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўймаслик, техник ҳолати ва жиҳозлари Қоида талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини йўлга чиқармаслик, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқармаслик.
Куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда йўлда қолдирилган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва ҳоказолар тегишли йўл белгилари билан, йўналтирувчи ва теварагини ўровчи мосламалар билан, қизил ёки сариқ ёритгич чироқлари билан.билдирилиши керак.
Агар транспорт воситаси ишчи тормозининг самарадорлиги Қоидалар талабига жавоб бермаса, у ҳолда Сиз носозликни ўша жойда бартараф этишга, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур эҳтиёж чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлашга жойига олиб боришга мажбурсиз.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling