Маруза машғулотларнинг таълим технологияси
-илова Б.Б.Б. методи асосида таркатма материаллар
Download 1.91 Mb.
|
миллий ва жахон иктисодиёти маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунча Биламан “+”, Билмайман “-”. Билдим “+”
1-илова
Б.Б.Б. методи асосида таркатма материаллар
2-илова Миллий бойлик – жамият ихтиёридаги меҳнат билан яратилган ва жамғарилган моддий неъматлар мужассами. Бу кўрсаткич мамлакат иқтисодий қудратининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш давомида жамғарилган барча истеъмол қиймати йиғиндисининг пул билан ифодаланишидир. Миллий бойлик халқ моддий ва маънавий даражасининг негизи, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг моддий асоси ва натижасидир. Республикамизда миллий бойлик оғир саноат, шунингдек, енгил ва озиқ-овқат саноати, пахта, ипакчилик, қоракўлчилик, мевачилик, узум етиштириш, сабзавотчилик билан боғлиқдир. Жаҳон бозорида меҳнат тақсимотида пахта толаси, ипак, каноп пояси, қоракўл, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш бўйича салмоқли ўринни эгаллаб келмоқдамиз. Ижтимоий тузум хусусиятига биноан миллий бойлик бутун жамият мулки ёки унинг айрим синфлари, гуруҳлари, айрим шахслар мулки бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда миллий бойликнинг асосий қисми хусусий секторда миллионерлар қўлида йиғилган. Масалан, АқШда бир гуруҳ энг йирик молия-саноат гуруҳлари мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида етакчи роль ўйнайди, чунки уларнинг қўлида миллий бойликнинг асосий қисми йиғилган. Булардан энг бақувватлари Морган ва Рокфеллар гуруҳларидир. Улардан сўнг Калифорния, Чикаго, Кливиенд, Дюпон, Меллерлар корпорациялари туради. Охирги йилларда иқтисодиётнинг ўсиш суръати бўйича ривожланганмамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичга эга Японияда давлат сектори анъанавий тармоқлар (транспорт, алоқа, тамаки саноати) билан чекланган. Давлатга қарашли корхоналарда иш билан банд аҳолининг 12%и ишлайди, яъни миллий бойликнинг асосий қисми хусусий секторга тўғри келади. Социалистик давлатларда миллий бойлик халқ манфаатларига хизмат қилиб, жамият аъзоларининг тобора ошиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга мўлжалланган эди. Бироқ ягона давлат режаси асосида ривожланиш республикалар ва регионларда миллий бойлик халқ учун эмас, балки умумиттифоқ меҳнат тақсимотини ҳисобга олиб ўтказилди, оқибатда айрим республикалар хом ашё зоналарига айланиб қолди. Ўзбекистонда миллий бойлик асоси-нефть, кўмир, мис ва бошқа табиий бойликлар топилди. Мавжуд меҳнат ва моддий техника ресурсларидан юқори даражада фойдаланиб, пахтачиликни янада ривожлантириш, саноат ишлаб чиқаришини, айниқса оғир саноат тармоқларини тез суръатлар билан тараққий эттириш, янги корхоналар қуриш, мавжудларини реконструкция қилишга алоҳида аҳамият берилди. Республикамизда халқ хўжалиги тармоқларида яратилган ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад ошди. Масалан, 1990 йили бу даромад 1970 йилдагига нисбатан 3 баробар ошди ва 21,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Шу жумладан, саноатда 7,1, қишлоқ хўжалигида 7,5, қурилиш бўйича 3,0, транспорт ва алоқада 1,1, савдо, тайёрлов, моддий-техника таъминоти ва бошқалар бўйича 2,5 миллиард сўм бўлди. Шунга қарамасдан, собиқ СССРда Ўзбекистоннинг миллий бойлиги атиги 3,5%ни ташкил қилган. Юқорида келтирилган рақамлардан 70 йилдан ошиқ ҳукм сўрган тоталитар тузимнинг оғир оқибатларини кўриш мумкин. Собиқ Иттифоқнинг 7% аҳолиси яшаган республикада жами маҳсулот ишлаб чиқариш атиги 4, саноат ишлаб чиқариши 1,1%ни ташкил қилган. Ҳозирги кунда республикада миллий даромад оғир саноат, шунингдек, енгил ва озиқ-овқат саноати, пахта, ипакчилик, қоракўлчилик, мевачилик, узум етиштириш, сабзавотчилик билан боғлиқ. Улар Ҳамдўстлик давлатлари орасида аҳамиятлидир. Мамлакатимиз жаҳон бозорида меҳнат тақсимотида пахта толаси, ипак, каноп пояси, қоракўл, пахта териш машиналари, пахта тозалаш жиҳозлари, хом-ип тайёрлайдиган машиналар ишлаб чиқариш бўйича 1-ўринда, электрокранлар, ип, газлама, шоли, сабзавот етиштириш бўйича 3-ўринда, табиий газ қазиб чиқариш бўйича 4-ўринда туради. Миллий бойликнинг аҳамияти ва салмоғини республикада бир кунда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан ҳам таърифлаш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда бир кунда ҳозир 150 млн.квт. электроэнергия,113 млн.м3 табиий газ, 17 минг тонна кўмир, 2.5 минг тонна прокат,3 минг тонна пўлат, 65 трактор, 17 минг тонна цемент, 1679 минг м2 ип газлама, 121.4 минг жуфт пойабзал, 52 музлаткич, 200 дона автомобиль ишлаб чиқарилади. Бозор иқтисодиётига ўтишда миллий бойлик Ўзбекистон танлаб олган йўл – республика ва унинг халқи манфаатларига ниҳоятда мос келадиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган манбадир. 3-илова Миллий бойликка халқ хўжалигининг асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондлари (бино, иншоот, машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, материаллар, ёқилғи ва ҳоказо), муомила фонди (тайёр маҳсулот заҳиралари), эҳтиёж фондлари ва суғурта заҳиралари, халққа хизмат қилувчи тармоқларнинг асосий фондлари (мактаб ва шифохоналар, уй-жой, маданият саройлари), аҳолининг шахсий мол-мулклари, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилинган табиий бойликлар (ер ости қазилмалари, табиий экин майдонлари, қўриқ ва бўз ерлар, ўрмон ва сувлар), шунингдек, ишчи ва хизматчиларнинг ишлаб чиқариш тажрибаси, илмий-техника ва тадбиркорлик бўйича билимлари ҳам киради. Миллий бойлик таркибида аҳолидаги хизмат муддати бир йилдан ошган, узоқ вақт фойдаланиладиган предметлар (уй-рўзғор бисоти) алоҳида гуруҳни ташкил қилади. Булар индивидуал транспорт воситалари ва уларга керакли ашёлар, мебель, идишлар, маиший приборлар, фото ва кинотехника, соатлар, заргарлик буюмлари, маданий моллар, кийим-кечак ва пойабзал, ишлаб чиқариш кийимлари ва шу кабилардир. Миллий бойлик таркибининг асосий қисмини ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари ташкил қилади. Ишлаб чиқариш асосий фондларига бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари, асбоблар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари, маҳсулдор чорва ва иш ҳайвонлари, кўп йиллик экинлар киради. Улар бўлимига ҳар бирининг қиймати 100 сўмдан кам турадиган меҳнат воситалари ва қийматидан қатъи назар хизмат муддати бир йилдан кам бўлган меҳнат воситалари киритилмайди. Миллий бойликни режалаштириш ва ҳисобга олишда ишлаб чиқариш асосий фондларига фойдаланишга топшириш пайтида балансга қабул қилиб олишдаги дастлабки қиймати; фондларни такрор ишлаб чиқариш пайтида уларнинг баҳосини белгилаб берувчи тиклаш қиймати билан ҳисоблаб қўйилган, ейилиш суммаси ўртасидаги фарқдан иборат бўлган қолдиқ қиймати фарқланади. Ўзбекистонда асосий фондлар 1986-1990 йилларда 26,5 млрд. сўм, 1991-1995 йилларда 32,5 млрд. сўм ва 1995-2000 йилларда 43,2 млрд. сўмга ошди Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling