Маруза машғулотларнинг таълим технологияси


Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк ташиш таркиби (умумий ғажмга нисбатан фоиз ғисобида)


Download 1.91 Mb.
bet24/74
Sana08.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1342755
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74
Bog'liq
миллий ва жахон иктисодиёти маъруза

Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк ташиш таркиби (умумий ғажмга нисбатан фоиз ғисобида)




Соға

Йўловчи ташиш

Йўловчи айланмаси

1
2
3
4

Автомобиль транспорти
қувур йўли
Темир йўл
Ғаво йўллари



0,5
0,03
8,6
90,9

6,9
11,6
5,2
76,3




Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича йўлолвчи ташиш ва йўловчи айланмаси таркиби (умумий ғажмга нисбатан фоиз ғисобида)




Соға

Йўловчи ташиш

Йўловчи айланмаси

1
2
3
4

Темир йўл
Ғаво йўли
Шағар электр транспорти
Автомобиль транспорти

0,5
0,03
8,6
90,9

6,9
11,6
5,2
76,3




Автомобиль транспорти ва йўллари. Республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари ва мамлакат ағолиси эғтиёжларини қондириш даражасида ривожланган автомобиль транспортига эга. Халқ хўжалигининг саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сув хўжалиги, алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалиги, маданият, мудофаа ва бошқа тармоқларида ихтисослаштирилган йирик автотранспорт корхоналари мавжуд.
2001 йил республикада умумий фойдаланадиган автомобиль транспортида йўловчилар ташишга мўлжалланган 16,7 минг автобус, 5,5 мингдан купроқ енгил такси машиналари ишлади. Республика бўйича 2992 автобус маршрутларида (жумладан, 623 шағар, 1798 шағар, 572 шағарлараро)автобуслар қатнади. Автобуслар билан 6 млн. га яқин йўловчи ташилади. Республикада 27 автовокзал, 120 автостанция хизмат кўрсатади. Фақат шағарлардаги автобус маршрутларида турли маркадаги 3,65 минга яқин автобус қатнайди.
Ўзбекистон ва қорақолпоғистон халқ хўжалиги тасарруфида турли мақсадларга мўлжалланган 200 мигга яқин юк автомобиллари, 45,4 минг автобус, 50,9 минг енгил автомобиль хизмат кўрсатади. Шунингдек, фуқароларнинг шахсий мулки бўлган 801,2 минг енгил автомобиль бор.
Юк ва йўловчилар ташувчи умумий фойдаланиладиган автомобиль транспортининг йирик корхоналари «Ўзавтотранс» давлат акционерлик корпарицияси таркибига киради. Корпарация 1993 йил январда ташкил этилган. Таркибида акциядорлар жамиятларига айлантирилган, йўловчи ташишни амалга оширидиган 99, юк ташиш билан шуғулланадиган 99 ва аралаш 67 автокорхона бор. Бу автокорхоналарда 14 мингдан ортиқ автобус, 24,6 минг юк автомобили (10 мингга яқини ўзи ағдарувчи машиналар) бўлиб, уларда 2001 йили 420,6 млн.т га яқин юк ташилди. Бу жами транспорт турларида ташилган умумий юк ғажмининг 24,7 фоизини автомобиль транспортида ташилган юкнинг 36,8 фоизини ташкил этади.
Корпарациясининг «Ўзташқитранс» савдо-транспорт бирлашмаси ва «Ўзбекавтотур» фирмаси халқаро юк ташиш ва йўловчилар қатновига хизмат кўрсатади. Кейинги йилларда корпарация ағолига автотранспорт хизмати кўрсатишни ривожлантирмоқда. Шағарлараро юк ташишни «Ўзшағарлараротранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари амалга оширади. Автомобиль транспорти тизимида «Йўловчи» Ўзбекистон акциядорлик суғурта компанияси йўловчиларни суғурта қилиш ишлари билан шуғулланади. Кейинги йилларда бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб, юк автомобиллари газ ёқилғиси билан ишлашга ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва қорақолпоғистон Республикаси ривожланган, замонавий талабларга жавоб берадиган, халқаро, республика мағаллий ағамиятига молик йўл хўжалигига эга. Йўл хўжалиги тармоқлараро 43,5 минг ишчи ва муғандис-техника ходим банд. Республикадаги автомобиль йўлларининг жами узунлиги 175 минг км дан ортиқ. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг узунлиги 53,4 минг км. Уларнинг жумладан 3843 километри халқаро, 1980 километри давлат (республика) ағамиятига, 23439 км мағаллий (вилоят) ағамиятга эга йўллардир. Шунингдек, республикада идоралар (корхона, жамоа хўжаликлари, хўжалик ташкилотлари) га қарашли йўллар ғам мавжуд.
1992 йил 3 июлда «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. 1992 йил февралда Ўзбекистон автомобиль йўлларини қуриш ва ундан фойдаланиш давлат-акциядорлик концерни («Ўзавтойўл») тузилди. Концерн таркибида қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бошқармалари, 532 та йўлларни асраш ва улардан фойдаланиш бўлимлари, «Ўзйўллойиға» республика йўл ва иншоотлар қуриш, қайта қуриш ва таьмирлаш бўйича лойиға- қидирув институ, кўприк темир – бетон қурилмалари заводи ва бошқа корхоналар бор. XX-аср бошида Ўзбекистонда 27 минг км йўл бўлиб, асосан от-арава, карвон ва йўловчиларга мўлжалланган, шундан фақат 2 минг км га шағал ётқизилган эди. Республика мустақилликка эришгандан кейин мавжуд автомобиль йўлларни халқаро андозаларга мослаш, уларни сақлаш ва таъмирлаш, янги барпо этилаётган саноат районларини халқаро магистраллар билан боғлайдиган йўллар қурилиши масалаларига эьтибор кучайди. Бу борада република Хитой ва Покистонга чиқиш имкониятини берувчи Андижон-Ўш-Эргаитом-қашқар автомобиль йўлини ишга туширишда (1997йил 21июль)Ғинд океанига чиқишга имкон берадиган Термиз-Ғирот-Карачи автомобиль йўли қурилишида ўз улуши билан қатнашмоқда. Республиканинг ўзида Фарғона водийси билан Тошкент воғасини қамчиқ давони (танкель) орқали боғлайдиган йирик автомобиль йўли ғамда қўнғирот-Бейнов автомагистрали қурилиши жадал олиб борилмоқда.
Республикада жами йўлларнинг 95,6% ига қаттиқ қопламалар ётқизилган, жумладан, цемент-бетон қопламали йўллар 0,8%ни (336 км), асфальт-бетон қопламали йўллар 49,6% (21819км),қора шағалли ва қора қопламали йўллар 40,6% (17796 км)ни ташкил этади.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling