Маруза машғулотларнинг таълим технологияси
Download 1.91 Mb.
|
миллий ва жахон иктисодиёти маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу саволи Биламан Билишни хохлайман
1-илова.
Б./ Б. /Б техникасини куллаш коидалари
2-илова Ҳудудий – инновацион стратегия макро ва микроинновацион стратегиялар оралиғидаги стратегия ҳисобланади. Унинг роли шундан иборатки, ҳар қандай ишлаб чиқариш ва иннавацион жараён ўзининг ҳудудий жойлашувига эга. Давлат даражасидаги макростратегия марказлашган ресурсларни аниқ, ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бу корхона ва ташкилотлар маҳаллий ашёлар, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурслари, ишлаб чиқаради, илмий инфратузилмалардан фойдаланади. Агар кўрсатилган элементлардан биронтаси етарли даражада ривожланган бўлмаса, унда мазкур ҳудудда макроиннавацион стратегияни амалга ошириш кўлами чегараланиб қолади. Макродаражадаги ҳудудий муоммоларни ҳисобга олишнинг зарурий қирраларидан бири бу - ҳар қандай давлатда алоҳида ҳудудларни ривожлантиришга аҳамят беришидир. Акс ҳолатда, алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий чегаралаш ҳудудий муоммолар кескинлашувига олиб келади (масалан, собиқ СССР, Россия Федерацияси, Югославия, Хиндистон, Канада ва бошқалар). Агар мезо ва микродаражаларни иннавацион ривожланиш маъносида кўриб чиқилса, унда ҳудудий ривожланишнинг бу ҳолатдаги даражаси ҳал қилувчи аҳамиятга касб этади. Чунончи, ҳар бир ҳудуд ўзи шахсий манфатларига эга бўлади. Шундай қилиб, ҳудуддий стратегияни шакллантириш ва амалга ошириш зарурлигини мувофиқлаштирувчи қуйидаги тўртта асосий омилни ажратиш мумкин: -макроиннавацион стратегияларнинг ҳудудий жиҳатлари; -ҳудудни ривожлантиришнинг давлат сиёсати; -ҳудудлар ривожланишининг шаҳсий ижтимоий - иқтисодий ва илмий - техник мақсадлари; -корхоналарнинг микроиннавацион стратегиялари. Илмий - техник мажмуалар ҳудудий ривожланиш даражаси ва ўз функциясига кўра: -илмий-техник парклар технополисларни қуриш ва молиялаштириш, жойлаштириш режаларини ишлаб чиқади; -илмий-техник фаолиятнинг ҳудудий бошқарув органларига раҳбарлик қилади. Округ ва вилоят техник кўмиталари илмий-техник ва илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган аниқ вазифаларга эгадирлар. Ҳудудий илмий-техник фаолият бошқарув органлари республика органларига маъмурий жиҳатдан мунтазам тарзда буйсунадилар. Уларнинг вазифалар доирасига қуйидагилар киради: -эҳтиёжларни аниқлаш, уларни келажакда илмий- техник ривожланиши таъминлаш; -илмий-техник ва ишлаб чиқариш объектларининг ўзаро алоқалари истиқболини текшириш; -янги илмий-техник ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва уларнинг имкониятларини аниқлаш; -фаолият тури бўйича аниқ мажмуаларни шакллантириш; -ташкилот ва корхоналарда ҳудудий буюртмаларни жойлаштириш; -илмий-техник тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш фондини ташкил этиш учун молиявий заҳиралар қидириш; -ҳудудда ишлаб чиқариш техник инкубаторларни ташкил этиш; -фаолият кўрсатаётган корхоналардаги бўш ишлаб чиқариш қувватларини излаш; -зарурий ахборотларни тўплаш ва республика доирасида тарқатиш. Янгилик киритиш мажмуи вазифалари ва тузилишидаги фарқлар кўпроқ ҳудуднинг илмий-техник ривожланиш даражасига боғлиқ. Ҳудудларни бу белгиларга кўра, шартли равишда 3 та гуруҳга бўлиш мумкин: юқори,урта ва кучсиз ривожлаган. Юқори даражадаги ҳудудларнинг илмий-техник стратегияси, аввало, илмий имуониятлардан фойдаланишга йўналтирилган. Бошқа йўналиш эса, илмий-техник қарорларни шакллантириш ва экологик вазиятни яхшилашдан иборат. Чунки яхши ривожланган ҳудудларда экологик вазият талабга жавоб бермайди. Урта даражада ривожланган ҳудудлар аввало ўз қамровидаги илмий-техник соҳаларни ва саноатни кўтариш, ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳудудлар энг мувофиқ стратегиялар бирикмасини топишлари керак, яъни юқори даражада ривожланган ҳудудларда самарасиз ҳисобланадиган, лекин бозорда барқарор талабга эга бўлган ишлаб чиқаришнинг оралиқ синфини ўзлаштиришлари лозим. Кучсиз ривожланган ҳудудлар стратегияси мавжуд табиий ресурслардан, иқлимий хусусиятлардан фойдалнишга қаратилади. Асосий вазифа - шунинг асосида малакали кадрлар ва меҳнат ресурслар билан таъминлаш. Агар ҳудудда меҳнат ресурслари керакли даражадан ортиқ бўлса, бунда қўшимча иш жойларини ташкил этиш ва кўп ишчи талаб этиладиган корхоналарни барпо қилиш вазифаси вужудга келади. Охирги вазифа юксак даражада ривожланган ҳудудлардаги корхона филиалларини ривожлантириш ҳамда лицензия ва патетнтлардан фойдаланиш ҳисобига ҳал қилиниши мумкин. 3-илова Ҳудудларнинг мавкеи даражаси уларни қўллаб-қуватлашга боғлиқ бўлади. Бу қўллаб - қувватлаш ҳудудларда илмий - техник ташкилотларни ташкил этиш учун қарор қабул қилиш, шунингдек, турли ҳудудлараро ва ҳудудлар ичида шу ҳудуднинг илмий-техник ривожланишига оид кўрсаткичлар тизимини солиштириш орқали юз беради. Бу тизимга қуйидагилар киради: -ҳудуд илмий-техник соҳасининг меҳнат потенциали; -ҳудуднинг илмий-техник ва ишлаб чиқариш – техник жихозланиши; -ҳудудни билим талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлик даражаси, ишлаб чиқариш - техник мақсадларга мўлжанланган маҳсулотлар сифати, унинг экспорт имкониятлари; -ҳудуд илмий-техник потенциалининг тузилиши. Ҳудуднинг илмий-техник соҳаси потенцияли кўрсаткичлари қуйидагиларни аниқлайди: -ҳудудни такрор ишлаб чиқариш имкониятлари; -илмий-педогогик кадрларни ривожлантириш даражаси (профессор, ўқитувчилар таркиби). -ҳудуд аҳолисининг умумий маъмулот даражаси; -ҳудудда илмий меҳнат потенциали концентрацияси даражаси. Ҳудудда меҳнатни такрор ишлаб чиқариш имкониятлари коэффициенти қуйидагича аниқланиши мумкин: КтввқЧстғЧ3 (1) Бу ерда: Чст ишлаб чиқаришда банд бўлган талабалар сони; Ч3 - ноишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган талабалар сони. Коэффициент катталиги малакали илмий кадрлар заҳираси мавжудлигини кўрсатади. Агар Ктвв кўрсаткичи юқори бўлса, ҳудудий марказни олий ўқув юртларининг ўзида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Илмий-педагогик кадрларнинг ривожланиши коэффициенти профессор-ўқитувчилар сонини ҳудуддаги банд бўлган аҳоли сонига бўлиш орқали топилади: КрипсқЧпсғЧ3 (2) Бу ерда: Чпс - профессор ўқитувчилар сони. Ч3 - банд бўлган аҳоли сони. Крипс катталиги ҳудуд илмий-техник даражаси потенциялининг асосий индикатори ҳисоблананди. Илмий-текшириш меҳнат потенцияли даражаси қуйидагича топилади: КрписқЧнииғЧ3 (3) Бу ерда: Чнии - ИТИ ва Кб да банд бўлганлар сони; Ч3- банд бўлганларнинг умумий сони. Бу коэффициент тармоқ ва академик илмий изланиш ва конструкторлик ташкилотлари базасида марказларни ташкил этиш имкониятларини баҳолашга ёрдам беради. Аҳолининг умумий маълумотлилик даражаси куйидагича аниқланади: КоуқЧвоғЧ3 (4) Бу ерда: Чво - олий маълумотлилар сони. Ч3 - банд аҳолининг умумий сони. Мазкур коэффициент ҳудуднинг умумий интеллектуал муҳитини тавсифлайди. Кадрларни илмий-техник концентрация даражаси қуйидагича аниқланади: КкнкқЧзнғПр (5) Бу ерда: Чзн - илмий соҳада банд бўлганлар, шунингдек, илмий-педогогик кадрлар сони. Пр-ҳудуд майдони. Ккнк коэффициенти ҳудуд майдонининг илмий-техник меҳнат ресурслари билан таъминланганлигини кўрсатади. 3-илова Ҳудудни ишлаб чиқаришнинг техник ва илмий - техник ресурслар билан жиҳозланганлиги кўрсаткичлари гуруҳи қуйидагиларни аниқлайди: Ишлаб чиқариш - техник жиҳозланганлик даражаси: КптоқФсоғФп (6) Бу ерда: Фсо - корхонанинг асосий фондлари қиймати. Булар ишлаб чиқариш-техник жиҳозланиш учун мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқаради; Фп - ҳудуддаги ишлаб чиқариш объетларидаги асосий фондларнинг умумий қиймати. Мазкур коэффициент корхонанинг ишлаб чиқариш аппарати ҳудудга янгиликлар киритишини шакллантиришда фойдаланиш имкониятини тавфсифлайди: Илмий-техник жиҳозланганлик даражаси: КитоқФнтғФ (7) Бу ерда: Фнт - ИТИ ва КБ лардаги асосий фондлар қиймати , шунингдек алоҳида олий ўқув юртларидагилар ҳам; Ф - ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларининг асосий фондлари қиймати. Кито ёрдамида ҳудуднинг илмий-техник базасини баҳолаш мумкин. Тажриба-синов қувватлари билан таъминланганлик даражаси: Коэо қ ФоэғФн (8) Бу ерда: Фоэ – тажриба-синов корхоналарининг асосий фондлари қиймати; Фн - ИТИ, КБ, олий ўқув юртларининг асосий фондлари қиймати. Мураккаб ишлаб чиқариш-техник маҳсулотларни (Фвн) ишлаб чиқаришда ҳамда ИТИ ва КБ да меҳнатнинг фонд билан қуролланганлиги . Булар асосий фондлар қийматининг санаб ўтилган соҳалардаги ишчилар сонига нисбати билан топилади. Фонд билан қуролланганлик коэффициенти асосий фондларни ҳудуддаги банд аҳоли сонига нисбати орқали аниқланади: ФвпқФпғЧп ФвнқФнғЧн (9) Бу коэффициентлар марказлар ишини меҳнат талаб қилинадиган фаолият турларига йўналтириш имкониятларини баҳолашга ёрдам беради. Ҳудуднинг ишлаб чиқариш - техник ва илмий-техник фонд билан таъминланганлиги: КфотқФпқФнтғПр (10) Ҳудуднинг билимталаблилик ва сифатли маҳсулотлари кўрсаткичлари. Мазкур гуруҳ кўрсаткичлари қуйидагиларни аниқлаш имкониятини беради: -ҳудудни самарали ишлаб чиқариш, техник йўналиши: КптоқРсптғЧ3 (11) Бу ерда: Рспт - ишлаб чиқариш, техник мақсадларга мўлжалланган мураккаб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи. Ҳудуднинг илмий-техник унумдорлиги: КитпқРитпғЧ3 (12) Бу ерда: Ритп - илмий-техник маҳсулотлар ҳажми кўрсаткичли. Ҳудуднинг илмий-техник йўналиши (бунда илмий-техник маҳсулот ҳажми ишлаб чиқариш, техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмига бўлинади). КитомқРитнғРитпқРспт (13) Бу коэффициентни ҳисобга олиш саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳудуднинг иҳтисослашуви тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради. Ҳудудни экспорт ишлаб чиқариш, техник йўналиши (экспорт қилинаётган ишлаб чиқариш - техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларнинг шу маҳсулотлар умумий ҳажмидаги улуши) Кэксо қ РэксғРспт (14) Ҳудуднинг илмий-техник патенциали тузилиши кўрсаткичлари: -пропоционаллик коэффициенти. КстрқРвуз:Рак:Ротр:Рзар (15) Бу ерда: Рвуз - олий ўқув юртларида илмий-техник ишлаб чиқариш ҳажми; Рак - академияларда илмий-техник ишлаб чиқариш ҳажми; Ротр - тармоқларда илмий-техник ишлаб чиқариш ҳажми; Рзав - заводларда илмий-техник ишлаб чиқариш ҳажми. Булар ҳудуднинг илмий секторига тегишли. Бу коэффициент ҳудуднинг у ёки бу илмий-техник соҳа секторига йўналишини ишлаб чиқиш имконини беради. -илмий - техник соҳа ташкилотларини жамлаш. КрасқМ1ғМ1қМ0 (16) Бу ерда: М1, М0 - илмий-техник объектларга эга ва эга бўлмаган шаҳарлар сони. Крас ни қўллаш тармоқдан фойдаланиш имконини беради. Ҳудуд илмий-техник ривожланиш даражаси индикаторларининг таҳлили. Юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни таҳлил қилиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: -мазкур ҳудуд кўрсаткичлар даражасини яхши ва ўрта ҳудудлардаги кўрсаткичлар билан солиштириш; -мазкур ҳудуднинг бир неча кўрсаткичларини бир-бири билан солиштириш; -мазкур ҳудуд ривожланишининг интеграл индикаторини ҳисоблаш. Хусусий индикаторнинг аҳамиятини ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади: И1қК1ғКе(л) (17) Бу ерда: К1- ҳудуднинг илмий-техник ривожланиш кўрсаткичи; Ке(л) - ўрта (яхши) ҳудудининг илмий-техник ривожланиш кўрсаткичи; Индикаторлар аҳамиятини қуйидаги вариантлар орқали аниқлаш мумкин: И1<1 - мазкур ҳудуд ривожланиш даражасининг ўрта ҳудуддан паст бўлиши; И1қ1 - мазкур ҳудуднинг ривожланиш даражаси ўрта ҳудуд даражасига мос келади; И1>1 - мазкур ҳудуднинг ривожланиш даражаси ўрта ҳудуднинг ривожланиш даражасидан ортади. Аниқ индикаторлар аҳамиятлилигини таҳлил қилиш ва уларни ўзаро солиштириш орқали ҳудудий илмий-техник сийёсат йўналиши тўғрисида аниқ ҳулоса чиқариш мумкин. 1> Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling