Маъруза матни 1-мавзу. Маданият ва санъат муассасалари фаолиятининг мазмунан ва ташкилий, услубий тамоиллари
Download 55.5 Kb.
|
1-mavzu madaniyat markazlari
Маъруза матни 1-мавзу. Маданият ва санъат муассасалари фаолиятининг мазмунан ва ташкилий, услубий тамоиллари РЕЖА: Маданият ва санъат муассасалари ҳақида умумий тушунча Маданият ва санъат муассасаларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда вазифаси, санъат муассасаларининг ижтимоий аҳамияти. Ўзбекистон мустакилликни қўлга киритган дастлабки кунлардаёқ ижтимоий ҳаётни қайта қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари билан бир қаторда аҳолининг турмуш маданиятини тубдан яхшилаш, кишиларнинг бўш вақтини мазмунли уюштириш, уларнинг ўсиб бораётган маънавий эхтиёжларини тўлароқ қондириш, халқнинг бадиий ҳаваскорлик ижоди ва қобилиятларини ривожлантириш каби долзарб муаммоларга жиддий эътибор берилди. «Маданий – маърифий фаолият», аввало, маданий-маърифий муассаса, маданият маркази, маданият ва истирохат боғлари, музейлар, кутубхоналар фаолиятидир. Маданий-маърифий муассасалар бу ғоявий ва тарбиявий ишлар жараёнининг таркибий қисми ҳисобланиб, улар халқимизнинг ижтимоий-маданий ҳаётида муҳимроль ўйнайди. Уларни ҳар томонлама ривожлантириш, хаваскорлик ижодига жалб қилиш ва мазмунли хордиқ чиқаришни уюштириш орқали олиб боради. Маданий-маърифий фаолият, асосан кишиларнинг ишдан бўш вақтларида олиб борилади, кишиларга асосий ишдан ташқари ҳар хил мазмундаги ва шаклдаги «иккинчи» фаолият билан шуғулланишларига имконият яратади. Бу фаолият кишиларнинг хордиқ чиқаришга, билимини, дунёқарашини ўстиришга, ижодкорлигини оширишга қаратилган бўлиб, улар ўз навбатида асосий иш фаолият билан яхшироқ шуғулланишга самарали ёрдам беради. Маданий – маърифий фаолият – аҳолини маънавий камол топтириш, маданий савиясини ошириш, билимини ўстириш, дунёқарашини кенгайтириш, ижодий қобилиятини ривожлантириш, бўш вақтини самарали ўтказишга кўмак берувчи ижодий-ташкилий ишлар мажмуасидир. Маданий-маърифий фаолиятнинг ўз объекти, предмети ва иш фаолияти мавжуд. Маданий – маърифий фаолият қуйидаги ишлардан иборат: Ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш. Халқ ҳаваскорлик ижодини ўстириш. Кишиларнинг дам олишини ташкил қилиш. Бу иш фаолиятлари маданий-марифий ишларнинг шаклларини вужудга келтиради. Маданий–маърифий фаолият турларига спектакль, оммавий томоша, халқ сайллари, байрамлар, карнавал, рақс кечалари, викторина, Кўргазма, конкурс, саёҳат ва экскурсия кабилар киради. Кўриниб турибдики, маданий-маърифий фаолиятининг иш шакллари хилма хил ва кўпдир. Улар ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун махсус тасниф мавжуд. Улар ичида икки хил тасниф диққатга сазовордир. Биринчи тур таснифлашга маданий – маърифий иш шаклларига қатнашадиган кишиларнинг сони асос қилиб олинади. Улар қуйидагиларга бўлинади: якка, гуруҳли ва оммавий шакллар. Якка шакллар-мутахассис ва тингловчи ўртасидаги консультация, якка сухбат, оммавий машғулотлардан ташкил топади. Гуруҳли шакллар – тахминан 15-30 киши қатнашадиган тадбирлар, яъни мунозара, семинар, суҳбат, экскурсия, ҳаваскорлик жамоалари машғулотларини ўз ичига олади. Оммавий шакллар – сони чекланмаган, катта аудиторияга мўлжалланган маъруза савол-жавоб кечалари, мавзули кечалар, оммавий томошалар, байрамлар ва бошқаларда вужудга келади. Оммавий шакллар Маданий-маърифий фаолиятнинг асосий қисмини ташкил қилади. 2-тур таснифлаш маданий фаолиятда қандай таъсирчан воситалардан ва усуллардан фойдаланиш асосида вужудга келади. Бу борада ҳам иш шакллари 3га бўлинади: монологик, диологик ва кўп тармоқли шакллар. Монологик шакллар – бу нотиқнинг оғзаки, «жонли» сўзи ҳамда бошқа таъсирчан воситалар орқали аудиторияга ахборотлар берадиган тадбирлар. Масалан, маъруза, доклад, ахборот ва бошқалар. Диалогик шакллар булар асосан, мулоқот, суҳбат, фикр алмашишлардан иборат бўлиб, унга суҳбат, мунозара, учрашув, савол-жавоб кечалари киради. Кўп тармоқли шакллар деганда монологик ва диологик шакллар билан бир қаторда бошқа таъсирчан воситалардан фойдаланиш мумкин бўлган тадбирлар тушунилади. Масалан, оғзаки журнал, мавзули кечалар. Маданий – маърифий фаолиятнинг уч асосий бўғини мавжуд бўлиб, булар: маданият, маънавият ва маърифатдан иборат. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling