Маъруза матни 1-мавзу. Маданият ва санъат муассасалари фаолиятининг мазмунан ва ташкилий, услубий тамоиллари
Download 55.5 Kb.
|
1-mavzu madaniyat markazlari
Маърифат-табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради. Маърифатли дегани-билимли, муайян соҳада маълумоти бор, деганидир. Маърифатни ҳаётга сингдириш маориф тизими орқали амалга оширилади. Маориф асосан, умумий ва ўрта махсус билим берувчи мактаб ва ўқув юртлари тармоқларини қамраб олади. Маърифат тушунчаси эса кенгроқ бўлиб, билим ва маданиятни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари ва сохаларини ўзига қамрайди.
Инсониятнинг бир жамиятдан иккинчи жамиятга ўтиши, бир тарихий даврдан иккинчи бир тарихий даврга ўтиши маърифатпарварликдан бошланади. Замонанинг энг етук, онгли, деб яшовчи, узоқни кўзловчи маънавиятли сиймолари маърифатпарварлик билан шуғуланадилар. Ҳар бир даврнинг ўз маърифатпарварлари бўлади. А. Дониш, Муқимий, Фурқат, Комил Хоразмий, А.Ўтар, Завқий кабилар ўз асарларида халқни қолоқликдан қутқариш йўлини маърифатда Кўрдилар. Мунаввар қори, М.Беҳбудий, А.Авлоний, С.Айний, Абдурауф Фитрат ва бошқалар халқни миллий уйғонишга даъват этдилар. Маданий – маърифий муассасалар қуйидаги турларга бўлинади: Ахборот ресурс маркази(АРМ), музей, маданият маркази, истироҳат боги, маданий дам олиш масканлари. Кутубхоналар(АРМ лар) ўзларининг вазифалари, фаолиятлари, китоб фондларининг таркибига қараб, оммавий, техникавий ва турли махсус кутубхоналар, ўқув юртлари, кутубхоналари, илмий кутубхоналарга бўлинади. Оммавий кутубхоналар аҳолининг турли сохага доир китобларга бўлган талабларини қондиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тизимида қуйидаги кутубхоналар бўлади: Республика кутубхонаси. Вилоят кутубхонаси. Улар шаҳар, туман , қишлоқ кутубхоналарига услубий ёрдам берадилар. Шаҳар, туман кутубхоналари қуйидаги турларга бўлинади. Қишлоқ кутубхоналари. Болалар кутубхоналари. Маданият маркази бюджетида турувчи клуб-кутубхоналари. Ўқув юртлари кутубхоналари. Улар ўзларининг фондларига қараб умумтаълим мактаблари, касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртлари, малака ошириш курслари ва институтларнинг кутубхонасига бўлинади. Илмий-техника ва турли махсус кутубхоналар. Бу кутубхоналарнинг китоб фондлари ишлаб чиқариш малакаларини оширишда, халқ хўжалиги йўналишидаги маданиятнинг конкрет вазифаларини ҳал қилишда турли сохадаги ходимларга ёрдам берувчи адабиётлардан ташкил топади. Буларга корхона, илмий муассасалар, нашриётлар, конструкторлик ташкилотлари, театр, музика, спорт ташкилотларининг кутубхоналари киради. Илмий кутубхоналар. Улар ўз ишларини фан, маданият, ишлаб чиқариш талабаларга мувофиқ ташкил қилади, мутахассисларга илмий малакаларини оширишда кўмаклашади. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling