Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари
Моддий-техник таъминот камчиликлари
Download 275.5 Kb.
|
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ
Моддий-техник таъминот камчиликлари
Моддий-техник таъминотни этарли бўлганлиги туфайли юзага келувчи жароҳатланиш турли муаллифлар маълумотларига кўра, барча спорт жароҳатларининг 5-7% ни ташкил қилади. Сўнгги вақтда спорт техникасининг такомиллашуви деярли барча спорт турларида спорт натижалари кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан бир вақтда, нафақат жароҳатланиш ҳавфли ўсмоқда, шунингдек, жароҳатлар оғирлашиб бормоқда. масалан, тоғ чанғиси спортида чанғилар ва чанғи пояфзали тузилишини такомиллашуви ва нафақат тушиш тезлигини ортишига, балки жароҳатланиш ҳавфини ошишига ҳам олиб келди. Агар аввал мазкур спорт турида кўпроқ товон-болдир бўғими (капсула-боғлам тузилмаси ва пайлар) нинг жароҳатланиши кузатилган бўлса, сўнгги йилларда болдир суякларини синиши, тизза бўғимини мураккаб шикастланиши кузатилмоқда. Юқори малакали спортчиларнинг машғулотлари ва мусобақаларини ўтказишда моддий-техник таъминоти даражаси, одатда, этарлича юқоридир. шу билан бирга, ундаги мавжуд камчиликлар жароҳатланиш сабаби бўлиши мумкин. бу айниқса, мураккаб координацион (13,2%) ва циклик спорт турлари (11%) да яққол намоён бўлади. Янги жиҳозлар ва ускуналарни спорт амалиётига тадбиқ этишда уларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш босқичида тиббий омиллар ҳам ҳисобга олиниши жуда муҳимдир, акс ҳолда, жароҳатни юзага келиши ҳавфи ошади. Ускуналар ва жиҳозлар. Маълумки, спортчининг оёқларига энг кўп юклама тўғри келади. Шунинг учун, пояфзал энг муҳим спорт жиҳози ҳисобланади. Пояфзални тўғри танлаш спорт мусобақалари натижаларига ижобий таъсир кўрсатади. шунингдек, қулай, сифатли пояфзал товонни турли қисмлари ва локомотор тузилманинг бошқа бўғинларини зўриқиши ва жароҳатланишининг олдини олади. Пояфзални танлаш танланган спорт тури бўйича машғулотлар ўтказиладиган майдон қопламаси, жисмоний юкламалар жадаллиги ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак. Кўпгина спорт турларида товон гумбази, ахилл пайи, суякусти пардасини яхши ҳимоя қилиши учун мўлжалланган махсус мослаштирилган ортопедик пояфзални қўллаш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳолларда, оддий спорт пояфзалига ортопедик патак ўрнатиш керак. Баъзан, паст (1-2 см) пошнали пояфзалдан фойдаланиш ўринли бўлади. у товонни орқа қисмига тушадиган юкламанинг бир қисмини бартараф этади. Бундай пояфзални товон соҳасидаги катта бўлмаган жароҳатларда спортчини тайёрлашнинг тайёргарлик босқичида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, товонни юкламадан “озод” этувчи паст пошна товоннинг олдинги қисмига ва оёқ кафти бармоқларига тақсимлайди. Спортчи пояфзалининг дастаги товонни яхши “ушлаб туриши” учун этарли қаттиқликка эга бўлиши керак: унинг ички қисми юмшоқ материалдан, масалан, чапмдан тайёрланган бўлиши лозим. Пояфзални устки қисми ҳам этарлича қаттиқ бўлиши керак. Устки қисмни жуда юмшоқ бўлиши пояфзал ичида товонни силжишига олиб келади: бу эса бўғим чиқишларига, айниқса, ён томонга силжишларга сабаб бўлиши мумкин. Боғичлар пояфзални оёқда маҳкам тутиб туриши керак, лекин жуда зич боғланмаган бўлиши даркор. “тилчаси” юмшоқ ва қайишқоқ бўлиши лозим. Спортчи кийими танланган спорт тури талабларига мос келиши, қулай, пишиқ бўлиши, иссиқликни сақлаб туриши, совуқдан, шамолдан, намгарчиликдан ҳимоя қилиши керак. Агар кийим тердан нам бўлса, унинг иссиқликни сақлаб қолиш хусусияти 99% га камаяди. шунинг учун, кийим-кечакни шундай танлаш керакки, токи у тананинг оптимал мақбул ҳароратини, айниқса, зўриқиб ишлаганда, таъминласин. Катта юкламаларда кучли терлайдиган спортчи яхши вентиляцион хоссаларга эга бўлган, гавдага ёпишиб турмайдиган кенгроқ кийим кийиши лозим. Қиш мавсумида ўтказиладиган машғулотлар учун кийим танлашда қуйидаги қоидага риоя қилиш керак: иссиқликни сақлаб қолиши учун 1-2 та кўйлакдан кўра, бир нечта юпқа кўйлак кийган афзалроқдир. Индивидуал (шахсий) ҳимоя воситалари. Ҳимоя воситаларининг вазифаси – жароҳатни олдини олиш. бу зарба кучи тўқнашув юзасини катта қисмига тақсимланиши хисобига амалга оширилади. Ҳимоя воситалари спортчи ҳаракатларига ҳалақит бермаслиги, жисмоний фаоллигини чекланмаслиги, турли усулларни бажарилишига тўсқинлик қилмасилиги керак. Спортчилар, одатда, ҳимоя воситаларига тезда мослашадилар. бироқ, агар улар нотўғри танланган бўлса, сохта хавфсизлик ҳиссини уйғотади ва жароҳатланишга олиб келади. таъкидлаш жоизки, айрим спортчилар ҳимоя воситаларига жиддий эътибор қаратишмайди. Бу эса нотўғри. бунга чек қўйиш керак. Ҳимоя воситалари сифатини яхшилаш ва уларни имкон қадар кенг кўламда қўллаш лозим. шундагина, спортда юзага келадиган жароҳатлар сонини каматириш мумкин. Мавжуд ҳимоя воситалари кўлами кенг эмас ва ҳар хил тузилишдаги гильзалардан иборат. Биринчи навбатда йиқилганда ёки рақиб билан тўқнашганда юзага келиши мумкин бўлган сонни олдинги юзасига бериладиган тўғри зарбаларни олдини олиш керак. Ҳозирги вақтда қўлланиладиган ҳимоя воситалари тизза соҳасини фақат йиқилишдаги зарбалардан сақлайди ва афсуски, уни бўғим чиқиши, минисклар, бутун капсула – боғлам аппаратини жароҳатланишига олиб келувчи ёнлама зарбалар ва бўғим буралишидан ҳимоя қилмайди. Тизза бўғимини ҳимоялаш ўйин, мураккаб координацион, тезкор-кчланишли спорт турларида, яккакураш гуруҳида, айниқса муҳимдир. Мазкур воситалар энг аввало, йиқилиш, махсус ускуналарни бажариш, тўқнашувларда кузатиладиган тўғри зарбалардан ҳимоялаши керак. Бу ҳолатларда тизза усти қопқоғини шикастланиши осон, шу сабабли уни тизза бўғини усти қопламаси билан ҳимоя қилинади. Бу қоплама зарба кучини каттароқ юзага ва яқин атрофдаги тўқималарга тақсимлайди. Болдирни ҳимоялаш уни оғриқли зарбалардан айниқса, уни олдинги юзасини шикастланишидан сақлайди. Бироқ, спорт амалиёти ҳозирда мавжуд воситалардан кўра янада мукаммал зарбани яхшироқ сўндирадиган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишни талаб этади. Бу эса суяклар синиши ва юмшоқ тўқималар шикастланишини юзага келиш хавфини камайтиради. Download 275.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling