Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари


Спортчининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ жароҳатланиш сабаблари


Download 275.5 Kb.
bet12/15
Sana07.03.2023
Hajmi275.5 Kb.
#1244006
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ

Спортчининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ жароҳатланиш сабаблари
Мазкур гуруҳда спортчини жисмоний, техник, умумий, махсус, руҳий эмоционал ва иродавий тайёрланганлик даражасини уни олдига қўйилган вазифани мураккаблик даражасига мос келмаслиги билан боғлиқ сабаблар киради. Бундай номувофиқлик узоқ танаффус, ўтказилган касаллик ва жароҳатлардан сўнг кузатилади.
Техник-тактик номукаммаллик туфайли тянч-ҳаракат аппарати жароҳатларини кўп қисми қуйидаги спорт турлари гуруҳларидакузатилади: яккакурашда – 41,6 %; мураккаб координацион – 35,7 %; техник – 35,3 %; ўйинлар – 34,3 %.
Мазкур спорт турларида энг юқори жароҳатланиш кўрсаткичлари махсус машқлар ва усулларни бажаришда кузатилади. Бу кўрсаткичлар индивидуал тафовутларга эга бўлиб, 53,1 % (тезкор – кучланишли спортчиларда)дан 91,1 % (мураккаб координацион турларда)гача ўзгаради. Номахсус ёрдамчи машқларни бажаришда жароҳатлар сони сезиларли даражада камдир: жароҳатланиш кўрсаткичи 8,8 % (мураккаб координацион спорт турлари)дан 46,9 % (тезкор –кучланиш спорт турларида)гача кузатилади. Циклик ва ўйин спорттурларида ёндоштирувчи ва умуривожлантирувчи машқларни бажаришда жароҳатланиш кўрсаткичлари юқори: 29,1 % ва 20,5 % .
Тадқиқот маълумотлари кўрсатишича, барча жароҳатлар кўрсатиб ўтилган объектив сабаблар ёки мураккаб махсус усуллар ва машқларини бажаришдаги техник хатолар сабабли келиб чиқади.
Кўп қиррали ўқув-машқ қилиш жараёни спортда юқори натижаларга эришишга замин яратади. жараён давомида спортчи турли мушак гуруҳларини танлаб чиниқтиради, суяклар ва бўғимларни мустаҳкамлайди, ҳаракатлар координациясини такомиллаштиради.
Ҳар бир спортчи жароҳатланишдан ўзини эҳтиёт қилиши керак. Бунда у ўзини қандай хавфга қўяётгани вақандай жароҳатлар бўлиши мумкинлигини билиши лозим. Спортчи ўзи танлаган спорт турига хос хусусиятларни яхши билиши керак: бу жароҳатланишни олдини олишга имкон беради.


Жароҳатланиш механизми
Спортчиларда таянч-ҳаракат аппарати жароҳатларини келиб чиқиши механизми ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, мураккаб биомеханик жараёндан иборатдир. Унда қуйидаги омиллар етакчи рол ўйнайди:

  • жароҳатлантирувчи куч таъсир қиладиган жой (бевосита, билвосита, комбинациялашган механизмлар);

  • жароҳатловчи таъсир кучи (тўқиманинг физиологик пишиқлигидан устун бўлган ёки бўлмаган);

  • жароҳатловчи таъсирини такрорланиш частотаси (бир вақтда содир бўлувчи, ўткир, такрорий ва сурункали қайталовчи жароҳатлар).

Бевосита жароҳатланиш механизми (йиқилиш, тўқнашув, зарба ва ҳ.к.)
жароҳатловчи кучни таъсир қилиш нуқтаси бевосита шикастланиш соҳасида жойлашади.
Билвосита механизмда жароҳатловчи кучни таъсир қилиш нуқтаси шикастланиш соҳасидан узоқда, дистал ёки проксимал жойлашади. Бунда жароҳат букилиш, ёзилиш, буралиш ёки уларни биргаликда келиши натижасида келиб чиқади. Мазкур механизм бўғинларни ички шикастланиши (капсула – боғлам тузилмаси, менисклар, бўғиничи ва узилиши билан кечадиган суяк синишлари) учун хосдир.
Жароҳатланишни комбинациялашган механизми битта эмас, балки кўплаб жароҳатловчи омилларни таъсир қилиши билан боғлиқ. яъни, бевосита ва билвосита механизмдаги жароҳатловчи кучни бир вақтда таъсир кўрсатиши кузатилади.
Жароҳат механизмини билиш спорт шифокори учун муҳимдир, чунки патологияни юзага келиш механизмини тўғри тушунишга ёрдам беради ва шикастланишни тўғри аниқлашга имкон беради. Жароҳатланиш частотаси, яъни жароҳатловчи таъсиротни тўқималар, мушаклар, бўғинларга таъсир кўрсатишини такрорланиш диагностика учун муҳим аҳамиятга эга. Бир вақтли (ўткир) сурункали қайталовчи жароҳатлар; шунингдек, жароҳатловчи таъсирни нисбий катталиги (кучи) фарқланади.



Download 275.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling