Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари


Жарохатланишларда даволаш жисмоний тарбияси


Download 275.5 Kb.
bet15/15
Sana07.03.2023
Hajmi275.5 Kb.
#1244006
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ

Жарохатланишларда даволаш жисмоний тарбияси
Организмда таянч-ҳаракат органлари таянч ва ҳаракат вазифаларини бажаради. Таняч-ҳаракат органларига кўп ҳолларда ташқи муҳит, касаллик тарқатувчи микроб ва бошқалар таьсир қилади, натижада ҳар хил касаллик ҳолатларини вужудга келтиради. Бундай ҳолатларда даволаш машқларини қўллаш асосланган. Шу билан бирга даволашни бошқа турлари ҳам кенг қўлланилади.
Жароҳат олган касалларда соғлиқни тиклашни тўртта даври мавжуд бўлиб, уларни давом этиши жароҳатнинг оғирлигига, жарроҳлик аралашуви ҳарактерига ва касаллик асоратларига боғлиқ бўлади. Операция олди даврида умумий ривожлантирувчи машқлар ва нафас олиш гимнастикаси қўлланилади. Бунда соғлом қўлларда вазминлаштирилган (гантел, тўлдирма тўп, эспандеро, резинали амортизаторлар ёрдамида) ва чўзувчи машқлар бажарилади.
Операциядан кейинги даврда даволаш гимнастикасини асосий вазифаси ўпка шамоллаши, венада тромблар ҳосил бўлиши, қайта айланишни тезлаштириш, маҳаллий лимфа ва қон айланишни тезлаштириш ва бошқалардан иборат. Бунинг учун даволаш гимнастикаси жароҳатланган қисмларни жалб қилган ҳолда ўтказилади.
Ҳаракатсиз ҳолатга келтирилган (иммоблизациядан сўнг) кейинги даврда гипс, аппарат бошқаларни олиб ташлангандан сўнг асосий диққатни жароҳат олган қисмни функциясини тўлиқ тиклашга қаратилади. Бунда даволаш гимнастикасидан ташқари сув ҳавзаларида ва тренажерларда машқ бажаришлар ҳам қўшиб олиб борилади.
Тикланиш (реаблитация) даврида асосий диққатни бузилган функцияни тиклаш ва иммоблизация асоратларини йўқотишдан иборат. Бу даврда соғлом қисмларда кўпроқ янги малакалар ва ишларни бажаришни компенсатор механизмлари вужудга келтирилади. Даволаш машқлари умумий ривожлантирувчи, сувда бажариладиган машқлар, чўзувчи тренажёр, массаж ва физиотерапиялардан иборат бўлади.
Download 275.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling