Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари


Download 275.5 Kb.
bet2/15
Sana07.03.2023
Hajmi275.5 Kb.
#1244006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ

Таянч иборалар ва тушунчалар

  1. Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати жароҳатлари ва касалликларининг таснифи.

  2. Спортчиларда жароҳат этиопатогенезининг юзага келиш сабаблари.

  3. Спортда жароҳатини юзага келиш механизми.

  4. Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати жароҳатларининг юзага келиш сабаблари.

  5. Жароҳатланишнинг ташкилий сабаблари.

  6. Ўқув-машқ қилиш жараёни ва мусобақаларни режалаштиришдаги услубий хатолар.

  7. Ўқув-машқ қилиш машғулотлари ва мусобақалар ўтказишнинг ноқулай санитар-гигиеник ва иқлимий шароитлари.

  8. Моддий-техник таъминот камчиликлари.

  9. Жароҳатланишнинг услубий сабаблари.

  10. Тиббий назорат қоидаларига риоя қилмаслик ва унинг камчиликлари.

  11. Спортчининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ жароҳатланиш сабаблари.

  12. Спорт травматизмининг ҳолати, жароҳат турлари ва хавфсизлик техникаси қоидалари.

  13. Спорт машғулоти услубиятида тез-тез учраб турадиган хатолар.



Шикастланиш жараёнини келиб чиқиш сабаблари


Хозирги замонда шифохонага ётқизиладиган беморларнинг асосий қисмини, жарроҳлик йўли билан даволанадиган беморлар ташкил этади. Шунингдек, уларнинг 50 фоизидан ортиғи эса шикастланган беморлардир.
Буни юзага келиши тасодифий хол эмас албатта. Бунга сабаб фан ва техникани ўта ривожланиб бориши, транспорт воситаларини купайиб бориши, турмуш ҳаётимизга кўплаб электр асбоб-ускуналарини кириб бориши, атроф-муҳитни экологик ҳолатининг ўзгариб бориши ва турли табиий офатларни жумладан, зил-зила, сув тошқини, ўт олиш, довул ва бошқа ҳолларни содир бўлиб туриши сабабдир. Эслатиб ўтиш лозимки-шу шикастланган беморларни аксари қисми мактаб ёшидаги болаларда содир бўлиши аниқланган. Бунга сабабни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Ёш болалар аҳолининг энг серҳаракат, тиниб тинчимаган қисми бўлиб ҳисобланади. Уларнинг ўз қонун қоидалари бор. Ўз фикр мулоҳазаларига эгалар. Турли тажрибалар қилиб кўришни яҳши кўрадилар, катталарни қилган ишини такрорлаб кўришга қизиқадилар. Шу мулоҳазага кўра, ўз қонун қоидаларига асосан иш кўрадилар. Бу қилмишлари қандай натижалар билан тугаши уларни қизиқтирмайди ҳамда уни ҳисобга олмайдилар.
Ёш болалар ўз ҳаракатларини тўла тахлил қилмайдилар. Шунинг учун кўча транспорт воситаларидан, уй рўзғор буюмларидан, электр токидан, ёнғиндан шикастланиш, кимёвий заҳарланиш ва сувда чўкиш каби ҳолатларни кўпи ёш болаларга тўғри келади.
Демак, травматик шикастланишларни олдини олиш ва шикастланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш барча катта ёшдаги кишилар, асосан тарбиячи ўқитувчилар диққат марказида бўлмоғи керак. Шу боисдан ҳам бўлғувси ўқитувчи ҳодимлар тиббиёт фани асослари, жумладан, шикастланишлар ва шикаст-ланган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини тўла билишлари зарур.
Шикастланган беморларга бошлангич биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини тўғри амалга оширишда тарбиячи ўқи-тувчилар: биринчидан - шикастланиш жараёнини келтириб чиқа-рувчи сабаблар ва унинг турларини, иккинчидан -шикастланган беморлар ҳолатини тўғри баҳолашлари учун қуйидаги асосий омилларга эьтибор беришлари ва тўла ўрганишлари керак.
Шикастланишларнинг асосий омиллари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Таббиий офатлар: зилзила, сув тошқини, ёнғин, довул, чақмоқ, вулқон.
2. Кўча транспорт воситаларидан шикастланишлар.
3. Саноатда шикастланишлар.
4. Спортдаги шикастланишлар.
5. Уй-рўзғор буюмларидан шикастланишлар.
6. Сувда чўкиш
7. Харбий ҳизматдаги шикастланишлар.
Юқорида айтиб ўтилган сабаблар туфайли одам организми турли оғир ва енгил жароҳатларга дучор бўлади.



Download 275.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling