Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари


Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати жароҳатлари ва касалликлари таснифи


Download 275.5 Kb.
bet5/15
Sana07.03.2023
Hajmi275.5 Kb.
#1244006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ

Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати жароҳатлари ва касалликлари таснифи
Махсус травматологик адабиётларда барча жароҳатловчи омиллар физик, кимёвий, биологик ва аралаш турларга бўлинади. Спортда кўпгина жароҳатлар жисмоний (механик ва ҳарорат) омиллар таъсирида юзага келиши ва уларнинг орасида айнан механик жароҳатлар (яъни, лат эйиш, капсула-боғлам аппарати жароҳатлари, яраланиш ва б.) кўп учраши сабабли қуйида фақат шу омиллар кўриб чиқилади.
Таянч ҳаракат аппарати жароҳатланишини ишлаб чиқилган таснифи асосини этиопатогенетик ва морфофункционал тамойиллар ташкил этади. Ўз навбатида, таянч ҳаракат аппарати жароҳатларини морфологик белгилари анатомик - топографик ва анатомик - структур ўзгаришларни ўз ичига олади.
Спортчи жароҳат этиопатогенезининг юзага келиш сабаблари:
1. Бевосита:
- ташкилий сабаблар (мураббийнинг назарий ва амалий тайёрланганлик даражаси, мусобақалар жадвали, ҳакамлар савияси, машқ қилиш жараёнини қониқарсиз моддий-техник таъминоти, санитария-гигиена ва иқлим шароитлари);
- услубий сабаблар (гуруҳларни тузиш, чигил ёзар машқларини бажармаслик, изчиллик тамойилини бузилиши, жисмоний юкламаларни жадаллаштириш, даволашни кузатишдаги камчиликлар).
2. Билвосита, спортчини индивидуал хусусиятларига боғлиқ сабаблар:
- техник-тактик тайёрланганлик даражасининг пастлиги;
- суст жисмоний тайёргарлик;
- маънавий-иродавий тайёргарликни етарли даражада бўлмаслиги, руҳий-эмоционал нотурғунлик;
- спортчи соғлигидаги муаммолар (таянч ҳаракат аппаратининг яширин ва яққол касалликлари);
- интизом бузилиши;
- бошқа сабаблар.
Спортда жароҳатни юзага келиш механизми:
1. Жароҳатланаётган тўқимани физиологик мустаҳкамлигидан ошиб кетувчи ёки ундан ошмайдиган жароҳатловчи таъсиротни нисбий катталиги (кучи).
2. Жароҳатни такрорланиш частотаси:
- бир вақтда юзага келувчи жароҳат;
- такрорий жароҳат;
- сурункали такрорланувчи жароҳат.
3. Куч таъсир қиладиган жой:
- бевосита механизм (зарба, йиқилиш, урилиб кетиш);
- билвосита механизм (координацияланмаган букилиш, ростланиш, йиқилиш, ўтириб-туриш, буралиш);
- комбинациялашган механизм.

Download 275.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling