Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари


Download 275.5 Kb.
bet3/15
Sana07.03.2023
Hajmi275.5 Kb.
#1244006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ

Шикастланишлар турлари
Одам организмига ташқаридан бирон бир жисм таьсир этиб тўқима ва органларнинг анатомик бутунлигини бузилиши, улар функсиясининг издан чиқишига шикастланиш дейилади.
Шикастланишларни юзага келтирувчилар: механик, физик ва кимёвий жисмлардир.
I. Механик таьсир этувчи жисмлар қуйидагилар киради: а) Ўткир буюмлар: пичоқ, қайчи, теша, болта, арра, кетмон, қилич, найза, ойнак, шиша синиқлари ва ҳоказолар. б) Ўтмас буюмлар: тош, мушт, тўқмоқ, таёқ, ҳаракатдаги транспорт воситалари ва бошқалар.
II. Физик таьсир этувчи жисмлар қуйидагилардир: а) Иссиқ (термик) таьсир этувчи жисмлар: аланга, иссиқ буғ, қайноқ суюқликлар, қизиган ёки эритилган темир ва бошқалар. б) Қуёш нури, яшин, сингувчи радиоактив нур, вулқон лаваси ва бошқалар. а) Совуқ таьсир қилувчи жисмлар: муз, қор бўрон-лари ва бошқалар.
III. Кимёвий таьсир этувчи жисмлар қуйидагилардир: кислоталар, ишқорлар, оғир металл тузлари, фосфор ва бошқалар.
Ўткир жисмлар таьсирида одам тана териси ва шиллиқ қаватларини анатомик бутунлигининг бузулиши ва функсиясининг издан чиқишига очиқ шикастланиш деб айтилади.
Очиқ шикастланишлар таьсир этувчи жисмлар турига қараб қуйидагиларга бўлинадилар:
1. Кесилган яралар: Белгилар-жароҳат қирғоқлари теккис бўлади, бир-бирига тегиб туради, қўшни тўқималари унча зарар кўрмаган бўлади. Қон оқиб туради. Бемор ўз танасига ўткир буюм таьсир этганидан ва оғриётганидан шикоят қилади.
2. Чопилган яралар: Белгилари-жароҳат бироз катта бўлади, яра қирғоқлари нотекис, бир-биридан узоқлашган бўлади. Атроф тўқималар шикастловчи жисм таьсирида заҳарланган бироз эзилган бўлади. Қон оқиб туради. Бемор ўз танасига чопқи анжомлар таьсир этганидан ва қаттиқ оғриқдан шикоят қилади. Баьзан қаттиқ зарба таьсирида суяклар синиши ҳам кузатилади.
3. Тишланган яралар: Бунда-ит, мушук, от, эшак, кемирувчи ҳайвонлар ва одам тишлаши натижасида содир бўлади. Белгилари: яра қирғоқлари нотеккис, йиртилган бўлади, атроф қўшни тўқималар ҳам зарарланган, эзилган бўлади, қирғоқлари қизарган, кўкарган бўлиб баьзан тиш излари бўлади, қон оқиб туради. Бемор тишланганлиги ҳақида ва оғриқдан шикоят қилади.
4. Санчилган яралар: бунда одам танасига турли учи ўткир жисмлар (игна, бигиз, мих, пичоқ, отверка, найза, арматура ва бошқалар) таьсирида юзага келади. Белгилари-жароҳат, шу таьсир этувчи жисмнинг диаметри ва шаклига тенг бўлади. Бундан ташқари жароҳат одам танасига тешиб кирмаган, тешиб кирган ва тешиб ўтиб кетган хилларга бўлинади, қонаб туради. Бемор ўз танасига ўткир жисм санчилгандан ва оғриқдан шикоят қилади.
5. Отилган яралар: ўқ отувчи қуроллар, бомба парчалари одам танасига тегиб жароҳатланишига отилган яралар деб аталади. Отилган ўқ одам танасига тегиб уч хил жароҳат ҳосил қилади.
а) Тешиб кирмаган жароҳат-бунда чарчаган, яьни кучсиз ўқ, тана бўшлиғига тешиб кирмаган бўлади, ёки суякка қадалиб қолади.
б) Тешиб кирган яра-танани тешиб бўшлиқларга кириб борган бўлади- қорин бўшлиғи, плевра бўшлиғи ва бош мия ичига кириб борган бўлади.
в) Тешиб ўтиб кетган яралар. Бунда ўқ танани бир томонидан кириб, иккинчи қарама-қарши томонидан чиқиб кетади. Ўқни танага кирган ери, шу ўқни хажми ва формасига тенг бўлиб чиқиб кетган ери катта, йиртилган, ўпирилган бўлиб бир формага эга бўлмайди.
Белгилари: бемор ўқ текканлиги ва оғриққа шикоят қилади. Яра мавжудлиги, ундан қон оқиб турганлиги кузатилади. Ўқ кирган ерда қўшни тўқималарда куйганлик аломатлари ва ўқ тешиб кирган тешикда кийим парчалари бўлиши мумкин. Беморни ахволи-ўқни тешиб ўтган ва ўтмаганлиги ва ички ҳаётий зарур органларини жароҳатлаган ва жароҳатламаганлигига боғлиқ.
Тешиб кирмаган ва ҳаётий зарур органларни шикастламаган бўлса уни ҳолати енгил, агар аксинча ўқ тешиб кирган ва ҳаётий зарур органлар жароҳатланган бўлса бемор аҳволи оғир бўлади. Баьзан тана суяклари ҳам жароҳатланиши, шикастланиши мумкин.
Беморга биринчи, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш энг аввал қон кетишини тўхтатиш, асептик боғлам қўйишдан иборат. Беморга рухий тетиклик берилади. Сўнг тезда даволаш марказ-ларига, жарроҳлик бўлимига юборилади. У ерда беморга юқори малакага эга бўлган мутахассислар томонидан тўла ва ҳар томонлама етарли жарроҳлик хизмати кўрсатилади.

Download 275.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling