Маъруза мавзуси: жарохатланиш тўҒрисида тушинча, синишлар ва уни турлари. Таянч-ҳаракат аппарати жарохатини функционал даволаш даврлари
Download 275.5 Kb.
|
2-маъруза Жарохатланишларда ДЖТ
Суякларнинг синиши ва турлариТашқи куч таьсирида суяк бутунлигининг бузилиши суяк, синиши дейилади. Синиш травматик ва патологик бўлади. Шикаст-ланишларда суяк синиши жуда кўп учрайди. Патологик синиш суякда ҳар хил турдаги касаллик жараёнлари (сил, остеомиелит, ўсмалар) содир бўлганда уларнинг маьлум босқичида вужудга келади, Шикастланишлар тери қопламининг бутунлигига қараб ёпиқ (тери шикастланмаганда) ва очиқ (тери шикастланганда) бўлади. Суякнинг синган қисмлари бир-биридан ажралган бўлса, тўла синиш деб аталади. Суяклар синганда суяк парчалари бир-биридан ажралмаса дарз кетиш деб аталади. Ёш болаларда суяк усти пардаси тагидан синиши ва эпифизнинг диафиздан ажралиши (епифизиолиз) кўп учрайди. Синиш туғма ва орттирилган бўлади. Суякларнинг синиши жуда хилма-хил бўлиб, ташқи таьсир кучининг ёьналишига боғлиқ бўлади. Суякларнинг кўндаланг, қийшиқ, спиралсимон, узунасига, парчаланиб ва эзилиб синишлари (компрессион синиш) фарқ қилинади. Буларнинг ҳаммаси синган суяк учларининг сурилиши билан кечади, бу синишга сабаб бўлган механик куч ёьналишига, суякка ёпишган мускулларнинг қисқариб тортишишига боғлиқ бўлади. Суяк синиқларининг силжиши ҳар хил бўлади: бурчак ҳосил қилиб, узунасига, ёнига силжишлар ва ҳоказо. Синиш белгилари икки хил бўлади: 1. Суяклар синишининг субьектив белгиларга оғриқ пайдо бўлиши ва синган қўл-оёкларни ҳаракатлантира олмаслик киради. 2. Суяклар синишининг обьектив белгиларга синган соҳани кўздан кечирилганда билиниб туриши, шишиши, кўкариши, оёқ-қўллар ҳолатининг ўзгариши, суяк ўқларининг ўзгариши, яьни уларни қисқа ва ғайритабиий шаклга кириб қолиши киради. Синган жойни пайпаслаб кўрилганда, бемор қаттиқ оғриқ сезади, суякнинг силлиқ эмаслигини, синиқларнинг ўткир қирраси аста босиб кўрилганда эса қисирлашини сезиш мумкин. Суяклар синганда бир қатор асоратлар келиб чиқиши мумкин. Масалан: синган суяк учлари юмшоқ тўқималарни шикастлайди, бунда оғриқ кучли бўлади, суяк қирралари қон томирларни ёриб юборганда кўп қон оқади. Бу ўз навбатида шок ҳолатини вужудга келтиради. Суяклар очиқ синганда, яьни жароҳатга инфекция тушиши ва оғир йирингли жараёнлар, яьни гангрена ривожланиши мумкин. Download 275.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling