Маъруза метрология. Асосий тамойиллар


Ўлчов воситалари ва синов востиалари


Download 116.6 Kb.
bet6/7
Sana24.01.2023
Hajmi116.6 Kb.
#1117417
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
metrologiya. asosiy tamoyillar

Ўлчов воситалари ва синов востиалари

Фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ва синов воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим.

Ўлчовларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метерологик аттестация қилиш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.

Ўлчов воситаларининг текшируви ва калибровкаси.

Текширишдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланади.

Юридик шахсларнинг аккредация қилинган метрологик хизматларига ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш хуқуқи берилиши мумкин.

Ўлчов воситаларини калибрлаш хуқуқи юридик шахсларнинг аккредация қилинган метрология хизматларига, аккредация қилинган калибрлаш лабораторияларига (марказларига) берилиши мумкин.

Хатоликлар

Олинган натижаларимизда доимо қандайдир хатолик мавжуд бўлади. Ўлчов хатоликлари уларнинг келиб чиқиши ва характерига кўра доимий ва тасодифий хатоликларга бўлинади.

Доимий хатолик

Доимий хатолик деб ўзгармас бўлиб қолувчи хатоликка ёки такрорий ўлчанганда маълум қонуният бўйича ўзгариб борувчи хатоликка айтилади. Масалан, сотув дўконларида қандайдир хатолика эга бўлган тошлар ишлатилади. Бу хатоликни уни текширувдан ўтказаётганимизда топишимиз мумкин. Лекин, кўп маҳсулотларни тортишда бу хатоликка тузатишлар киритилмайди. Демак, доимий хатолик рўй берилишига рухсат этилар экан.

Келиб чиқиш сабаби турлича бўлган доимий хатоликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

ускунавий хатолик;

ўлчов қурилмасини нотўғри ўрнатилгандаги хатолик;

ташқи таъсир натижасида юзага келадиган хатолик;

ўлчов усулининг хатолиги;

субъектив хатолик.

Тасодифий хатолик

Тасодифий хатолик деб бир хил катталикнинг такрорий ўлчовларда тасодифий равишда ўзгарадиган хатоликка айтилади. Тасодифий хатолик ҳам доимий хатолик каби натижалардан чиқариб бўлмайди.


Download 116.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling