Маъруза метрология. Асосий тамойиллар


синов воситаси – синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, мода ва материал


Download 116.6 Kb.
bet5/7
Sana24.01.2023
Hajmi116.6 Kb.
#1117417
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
metrologiya. asosiy tamoyillar

синов воситаси – синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, мода ва материал

Метрология текширув объектлари.

Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари ҳисобланади:

эталонлар;

ўлчов воситалари;

синов воситалари;

моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари;

ахборот-ўлчов тизимлари;

ўлчовларни бажариш усуллари.

Халқаро бирликлар тизими

СИ (франсузча Сйстèме Интернатионал д’Унитéс) халқаро бирликлар тизимидир.

Халқаро бирликлар тизими (СИ — Системе Интернатионале) — физик катталикларнинг асосий ва ҳосилавий ўлчов бирликлар тизими. Ўлчов ва тарозилар бўйича Парижда ўтказилган 11 Бош конференсияда қабул қилинган (1960). Халқаро бирликлар тизими еттита асосий бирлик, иккита қўшимча бирлик ва ҳосилавий бирликлар ташкил этади.

Асосий бирликлар

- узунлик бирлиги — метр (м),

- масса бирлиги — килограмм (кг),

- вақт бирлиги — секунд (с),

- термодинамик тра бирлиги — Келвин (К), - ток кучи бирлиги — ампер (А),

- ёруғлик кучи — шам,

- кандела (кд) ва

- модда миқдори — мол (мол).

Қўшимча бирликлар

- ясси бурчак бирлиги — радиан (рад),

- фазовий бурчак бирлиги —стерадиан (стер).

Ҳосилавий бирликлар асосий улчов бирликларидан фойдаланиб маълум физик қонуният асосида аниқланади. Бунда коэффициент ўлчамга эга эмас, аксинча бирга тенг деб олиниши керак.

Миллий ўлчов бирликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга рухсат бериши мумкин.

Ташқи савдо алоқаларини амалга ошириш чоғида контракт топшириғига мувофиқ ўлчамларнинг ўзга бирликлари ҳам ишлатилиши мумкин.

Ўлчовларни ягона бирликларда бўлишини таъминлашга оид, метрология нормалари ва қоида-ларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси худудида мажбурий кучга эга бўлган норматив хужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйҳатидан ўтказишни «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.


Download 116.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling