Маъруза режаси В. Вундт (1832 – 1920) ва экспериментал психологиянинг шаклланиши


Сергей Леонидович Рубинштейн ўзининг “


Download 162 Kb.
bet5/8
Sana04.02.2023
Hajmi162 Kb.
#1160567
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Сергей Леонидович Рубинштейн ўзининг “ Основы общей психологииасарида онг ва фаолият бирлиги принципини илгари сурди. Онгни фаолият жараёни билан бирлаштириб Рубинштейн унинг бу жараёнда қандай тарзда шаклланишини тушунтириб берди. Бу конкрет тадқиқотлар истқболини тубдан ўзгартириб юборди. Инсоннинг дунё билан мурожаати тўғридан-тўғри ва бевосита эмас, балки унинг бу дунё объектлари билан реал ҳаракатлари воситасида амалга оширилади, деган ғоя онгга бўлган қарашларни ўзгартириб юборди. Унинг ташқи предметларга эмас, предметли ҳаракатларга боғлиқлиги психологиянинг муҳим муаммоларидан бирига айланди.
Онг мақсадлар қўйиб, субъект фаоллигини реажалаштиради ва реалликни ҳисий ва ақлий образларда акс эттиради. Тахмин қилинадики, онг табиати дастлаб ижтимоий, ижтимоий муносабатлар орқали тақозо қилингандир. Бу муносабатлар даврдан даврга ўтиш билан ўзгарар экан, унда онг тарихан ўзгарувчан махсулдир. Ҳамма нарса инсон психикасида унинг фаолиятида амалга оширилиши ҳақидаги ғоя Алексей Николаевич Леонтьев (1903-1979) томонидан ҳам ривожлантирилади. Дастлаб у Виготский йўлидан боради. Кейинчалик эса Басвонинг фаолият морфологияси ҳақидаги ғояларига юксак баҳо беради. У фаолияти ташкил этилиши ва даражаларда ўзгариши борасидаги ўз схемасини таклиф этади: яъни бу жараён фаолият ҳайвонот дунёси эволюцияси, кишилик жамияти тарихи, шунингдек инсоннинг индивидуал ривожланишида юз беради. («Проблемы развития психики», 1959).
Леонтьев фикрича, фаолият – алоҳида бутунлик. У ўз ичига тузилмавий компонентларни олади: фаолият, ҳаракталар, операциялар, психофизиологик фнукциялар. Фаолият тузилмаси компонентларига мотивацион соҳа компонентлари мос келади: мотив, мақсад, шароит, шунингдек онг компонентлари – маъно, аҳамият, “ҳиссий тўқима”. Уларни ажратиб кўриб бўлмайди.
Ломов Борис Федорович ( 1927-1989) – умумий, инженерлик, когнитив психология, таълим психологияси, муомала психологияси соҳалари мутахассиси, психология фанлари доктори, профессор. 1972-1989 йилларда Психология институти директори лавозимида ишлаган, “Психологический журнал” асосчиси ва бош мухаррири. Б.Г.Ананьев билан бирга Ленинград университетида психология факультетини очади, бир неча йиллар мобайнида декан вазифасида хизмат қилади. Унинг ишларининг кўпчилиги умумпсихологик муаммоларни ўрганишга қаратилган. У муомала психологияси бўйича («Общение и познание» 1984) жуда кўп ғояларни илгари суради. Ломов инженерлик психологияси асосчиларидан бири. У психология фанининг методологик-назарий муаммоларига алоҳида эътибор қаратади., жумладан психологиянинг категориал аппаратини таҳлил қилишга, психологик билимлар ички бирлиги ва тузилиш тизимини очиб беришга, унинг холатлари ва ривожланиш тенденцияларига, психологик назарияларни қуриш йўлларини аниқлашга, психологияда назария, эксперимент ва амалиёт ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишга ва х.к.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling