А.И.Галич (1783-1848) тафаккурнинг объектив дунё қонунларига бўйсунишини исботлашга уринади. К.В.Лебедевнинг “Умумий психология”си ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унда муаллиф рус физиология ва психология мактаби ролининг ўрнини кўрсатиб беради. О.М.Новицкий подготовил «Руководство к опытной психологии» (1840) асарини эълон қилади, унда психология бўйича илмий асосланган фактик маълумотлар келтирилади.
Харьков университети профессори П.И.Ковалевский биринчи рус психиатрик журналига асос солади. Унда экспериментал-психологик тадқиқотлар ва чет эл психологик адабиётлари таҳлили берилади. В.М.Бехтерев1886 йилда «Сознание и его границы» асарини эълон қилади. 80-90-йиллардан бошлаб «Вопросы психологии и философии», «Вестник психиатрии» журналлари нашр эттирила бошланган.
Бу даврда Иван Михайлович Сеченов (1829-1905) ишларига алоҳида урғу берилади. Унинг «Психологические этюды», «Рефлексы головного мозга» (1863) асарлари жуда катта резонансга сабаб бўлади. Сеченовнинг энг асосий қилган кашфиёти – марказий тормозланишдир. Унгача бош мияда фақат битта жараён – қўзғалиш бўлади деб ҳисобланарди. Сеченов экспериментда бош миянинг рефлексларни ушлаб қолиш хусусиятини очди. Бу кашфиётни у психик функциялар ирода ва тафаккурнинг нерв механизмлари сифатида талқин этди. Иродали одам қўзғатувчи қандай кучли бўлмасин унинг таъсирини енга олади деб ҳисоблайди. Бунга эса тормозланиш аппарати орқали эришилади.
19 асрнинг охирига келиб педология, бола ҳақидаги фан ҳам Ғарбда ва Россияда ҳам кенг ёйила бошлайди. Бироқ педология ўз тадқиқот предметини аниқлай олмади. У тўртта принцип бўйича муаммоларни қараб чиқди.
биринчи принцип – болани “қисмлар”га бўлиб ўрганишдан воз кечиш.
Иккинчи принцип – генетик принцип. Бола улар учун ривожланаётган мавжудот, шунинг учун унинг ривожланиш динамикаси ва тенденциясини ҳисобга олиш зарур. Учинчи принцип болаликни тадқиқ этиш методлогиясидаги туб бурилиш билан боғлиқ. Тўртинчи принцип – бола ҳақидаги фанни амалий жиҳатдан аҳамиятли қилиш. Педология ўзининг бир қатор афзалликлари ва камчиликларига эга эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |