Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Тарихий фактлар ва манбаларни талқин этиш ва баён килиш


Download 72.59 Kb.
bet8/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Тарихий фактлар ва манбаларни талқин этиш ва баён килиш.

"Тарих фалсафаси ва методологияси" икки манбага эга бўлиб, биринчиси -тарихчилар томонидан қандай қилиб тадкикотлар ўтказилиши


ва текстлар ёзилишининг англанишидир. Шу муносабат билан улар бевосита методологик характердаги кузатишлар олиб борадилар, асарлар яратадилар.
Бунга М.Блок томонидан 1941 йили ёзилган ва Москвада 1959 йили чоп этилган "Тарих апология (мадхия) си ёки тарихчининг устахонаси " асарини мисол килиб кўрсатишимиз мумкин (М.Блок 1944 йили немислар томонидан отиб ташланган).
М.Блок анъанавий тарихшунослик эскириб колганлигини ва шу муносабат билан тарих фани вазифаларига содда жўн ёндашув билан алоқасини узганлигини кайд этиб иррационализм ва субъективизмга муккасидан кетган ёки тарихий билиш имкониятларини инкор этувчи олимларга карши муросасиз курашди. Блок тарихий билиш имкониятларига хотиржамлик ва ишонч билан карашади.
Унинг анъанавий тарихшунослик танқид килиши тарихий вокеликни ўрганишдан воз кечишини эмас, балки аксинча, ўмишни яна хам чукур ва кенгрок микёсда ўрганишни англатар эди. Тарихни билиш мумкин, унинг ъар бир даврнинг ривожланиш хусусиятларини идрок этиш, унга бир ёқлама ёндашувни бартарвф этиш учун илмий методикасини такомиллаштириш,уни нозик ва самарали ккролга айлантириш зарур.
М.Блокнинг ғоялари методология масалаларига бўлган қизиқишни кучайтирди. Даставвал фаншуносларнинг бутун эътибори энг ривожланган фан сифатида физика ва бошқа табииётшунослик фанларига қаратилган эди.Бирок аста -секин вазият ўзгара бошлади. Австрия-Англия файласуфи К.Поппернинг "Тадкиқот логикаси" (1934) асари замон тарих фалсафаси ва методологияси ривожида мухим вокеа бўлди. К.Поппер позитивизмга мукобил равишда илмий билиш назариясига танқидий рационализм концепциясини олиб кирди. Поппернинг "Тахмин ва раддия" (1936Й), "Объектив билим" (1972) асарларида илмийликнинг ташқи мезони сифатида билимни рад этиш имкониятининг мавжудлиги асосланди.Ана шу асосларида у логика кашфиёт логикаси эмас, балки илмий билимнинг ўсиш логикаси бўлиши зарурлигини таъкидлайди. Унинг асарлари тарих логикаси ва методологияси ривожига каттатаъсир кўрсатади.
Худди шу туркумдаги асарларга Ф.Кауфманнинг "Ижтимоий фанлар методологияси", Мендельбаумнинг "Тарихий билим муаммолари" асарларини кўрсатиш мумкин. Бироқ К. Г Гемпелнинг 1942 йили чоп этилган "Тарихдаги умумий конунларнинг функциялари" асари ҳозирги замон тарих методологияси шаклланишида туб бурилиш ясади.
К.Гемпель позитивистик фан фалсафаси томонидан физикага нисбатан ишлаб чикилган илмий хакикатни тушунтириш (изохлаш) моделини тарих фани учун кўллаш мумкинми, деган масалани қўйди.
Унинг таъкидлашича, тарихчилар худди табииётшунослар сингари тарихий ҳодисаларни изохлашда дедуктив-номологик моделдан фойдаланадилар; бу моделга кўра тушунтириш икки асосга; 1) конуниятларга; 2) конкрет сабаблар тўгрисидаги тасаввурларгатаянади.
Шу боисдан хам сабаб - окибат алокаларини ўрганувчи тарихчи конкрет - тарихий натижаларни хамда тарихий ривожланиш қонуниятларини билишгатаяниш керак.
Гембелнинг бу ғояси тарихий ҳодиса ва воқеаларни изохлаш муаммосига багишланган жуда кўплаб асарларнинг яратилишига сабаб бўлди. Бир гуруҳ олимлар уни кўллаб-қувватладилар, бошқалари эса танқид қилдилар. Жумладан, В.Дрейнинг таъкидлашича, тарихий ҳодисаларни изохлаш Гемпель моделига асло мувофик эмас ва у қонунларга мурожаат этишга мухтож ҳам эмасдир.
Гемпелнинг дедуктив-номологик моделини танқид қилувчиларнинг фикрича, тарихчи одамларнинг хатти-ҳаракатларнинг маъносини аниклаши лозим.
Г.Райтнинг "Изохлаш ва тушуниш" (1957) асарида ҳар икки қарашни муросага келтиришга ҳаракат қилинди.
Позитивизмдан узоклашиш тарихий ходисаларни изохлашга бағишланган тадкиқотлар мавзунинг кенгайишига ва тарихий вокеаларни
баён этишни ўрганишни анча жонлантирди. Илмий изланишлар икки йўналишда ривожланди: бир томондан, тарихчи учин намуна бўладиган тарихий ҳодисаларни баён этувчи адабиётларни аниқлаш; иккинчидан, тадқиқотчилар илгари сурган фикрлар хақикийлигини тахлил килиш. Шундай қилиб, тарихий фактни талкин этиш ва тарихий ҳодисаларни баён этиш муаммолари тарих методологиясини энг жозибадор ва мунозарали соҳаларидан бири бўлиб колди.
Тарих методологиясининг предметини аниқлашга қали эрта эканлигини таъкидлаш жоиз. Бу соҳадаги уринишлардан бири сифатида Ежи Топольскийнинг "тарих методологияси" (1968) асарини кўрсатиш мумкин. Унда тарих методологияси: прогматик методология, напрогматик методология ва объектив методологияга ажратилганлигини кўрсатиш жоиз. Бу тасниф муаммога оид адабиётларда мустаҳкам карор топди.
Тарихнинг прогматик методологияси ўтмишни ўрганади, нопрогматик методология — шу ўрганишнинг натижаларини таҳлил қилади, объектив методология эса тарихий тадкиқот предметини идрок этишга имкон беради.
Тарих методологияси билан шуғулланувчи олим ҳар икки нуқтаи назарни узвий қўшади, шу сабабли ҳам унинг мулохазалари гоҳ тавсифий, гоҳ норматив шаклга эга бўлади.
Тарихнинг прогматик методологиясида тарихни талқин этиш муаммоси, тарихнинг нопрагматик методологиясида эса тарихни баён этиш муаммоси биринчи ўринда туради. Бунга тарихий манбаларни методологик таҳлил килиш тарихий моделлар назарияси ва тарихий фактларни қарор топтириш методлари, тарихий тадқиқотларнинг натижаларини верификациялаш (ишончлилигини аниқлаш); тарихчининг тадқикотчилик фаолиятига кучли таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш ва унинг натижаларини шакллантириш кабилар киради.
Ҳар қандай тадқиқот, шу жумладан, тўлалигича тарихий тадкиқот тадқиқотчининг олам ва инсон қандай нуктаи назардан кўришига
асосланади, бошкача килиб айтганда, унинг инсон ва олам тўғрисидаги билимларига, олимнинг кадриятлар системасига боғликдир. Бу олимнинг кандай мафкурага, илмий мактабга мансублигига ғам боғликдир. Булардан қатъий назар ҳар бир тадкиқотчи ўз асарига индивидуал нуқтаи назаридан ҳам киритади. Олам ва инсон тўғрисидаги тасаввурларга, кадриятли мўлжалга дахлдор, алокадор бўлмаган "соф" тадкиқотнинг бўлиши
мумкин эмас.
Тадкиқотчи ўз дунёқарашига мувофик равишда фактларни танлаш, системалаштириш ва умумлаштириш методларидан фойдаланади. Масалан, тарихчи инсоннинг психоаналитик концепцияси тўғрилигига ишонса, фактлар йиғиш ва уларни системалаштиришга бошқача ёндашади. Юқоридаги мулохазалардан тадкиқот учун объектив методологиянинг нақадар мухим аҳамиятга эга эканлиги аён бўлади.
Объектив методология тарихчини тарихий жараённинг мавжуд назариялари, уларнинг билиш имкониятлари ва тарихий материални изохлаш кобилияти тўғрсидаги маълумот билан таърифлаши, тарихчи эса уларнинг энг оптимал вариантини танлаш имконига эга бўлиши керак.
Объектив методология айни вактда методологик установкаларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат килади.
Турли сиёсий эътиқоддаги кишилар ўзларининг социал идеаллари билан бугуннинг мохиятини чукуррок тушуниш, келажакни кўриш, ўз карашлари учун далиллар излаш максадида ўтмишга мурожаат киладилар. Инсониятнинг ўтмиши ҳақидаги фан хар доим илғор ва реакцион қарашларнингтўқнашувига сабаб бўлиб келди.
Рус тарихчиси ва социологи Александр Сергеевич Лаппо -Данилевский ўзининг икки жилдлик "Тарих методологияси" (1910-1914) асарида социал билишнинг ўзига хос хусусиятлари, тадқикот методлари масалаларига алохида эътибор берди. Унинг таъкидлашича, тарихий билиш назарияси: 1) билишдаги априор ва эмпирик компонентларнинг ўзаро нисбатини аниқ белгилаши; 2) илмий билимнинг ишончлилиги ва аҳамиятини аниклаш; 3) узук-юлук тасаввурларга яхлитлик бағишлаши; 4) билимни алоҳидалик ёки умумийлик сифатида бахолаши керак. Ана шундагина тарих фани мустақиллик мақомига эга бўлади.
Билиш назарияси ва методологиясининг туб асоси — қадриятлар
тўғрисидаги таълимотдир. Қадриятлар: асосланган ва умумэътироф этган
кадриятларга бўлинади.
Қадриятлар мақсад оркали асосланади. У ёки бу ҳодиса кадрият сифатида эътироф этилганидан кейингина тарихий ахамият касб этади. Социал — тарихий алоқаларни яхлит холда ўрганиш тадкиқотнинг асосий максадидир.
Тарих методологияси тарихий билишнинг муҳим таркибий кисми сифатида тадкиқот олиб бориш ва уни ташкил этишнинг муайян усулларини ўз ичига олади. Тарих методологияси билан тадкиқот процедуралари ва жараёнлари, техник усул ва воситалари, текшириш ва баҳолаш методлари узвий боғликдир. Ҳар кандай фан методлар тўғрисидаги ва шу фаннинг чегаралари тўғрисидаги билимни ўз исига олади.
Умуман олганда, методология фактларни талкин этиш коидалари ва мезонларини, тадқикот режаси ва маълумотлар йиғиш усулларини ўз ичига олади.
Ўз-ўзидан равшанки, методология мазкур даврнинг ижтимоий-сиёсий парадигмасидаги ҳукмрон илмий назария билан боғликдир
Немис маърифатпарвари Иоганн Готфрид Гердер (1744-1803) ўзининг «Инсоният тарихи фалсафасига доир ғоялар» (1784) асарида илк бор барча халқларни ўз ичига қамраб олган ягона умуминсоний келажакка олиб келувчи тарихий жараённинг бирлиги ғоясини илгари сурди. Жаҳон тарихий жараёнини айнан шу тарзда англашни у тарих фалсафасининг предмети сифатида қараган. Ҳозирги даврга келиб, тарих фалсафаси ёки историософик билимлар (жамият тарихининг назарий масалалари) тизимида учта асосий йўналиш ажратиб кўрсатилмоқда. Булар: тарихий жараённи умумлаштириш (алоҳида «тарихларни» ягона жаҳон тарихига жамлаш), тарихнинг маъносини ахтариб топиш ва тарихий билиш методологиясини яратиш14дан иборат.
Тарихни фалсафий англаш жиддий тадрижий ривожланишни кечирди. Қадимги Шарқда тарих табиатдаги нарсаларнинг ва йил фаслларининг алмашинуви каби абадий ўз ҳолига қайтиш жараёни сифатида талқин этилган. Масалан, Қадимги Ҳинд фалсафасида ҳаётнинг ҳаракати абадий шаклда бориши (сансара) таълимоти ва у билан боғлиқ кишиларнинг у ёки бу қилмишлари учун бериладиган мукофотнинг муқаррарлиги сифатида карма қонунининг мавжудлиги хақидаги ғоялар муҳим аҳамият касб этади.
Қадимги Юнонда, хусусан, Гераклит таълимотида анъанавий шаклда тарихнинг даврий парадигмаси биринчи бор ўз ифодасини топди. Унга кўра тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, доимо ўзининг дастлабки ҳолатига қайтади. Ўрта асрларда тарихга диний, теологик қараш ҳукмрон эди. Тарихий жараённинг ибтидоси сифатида оламнинг Худо томонидан яратилиши ғояси қабул қилиниб, тарихни ҳаракатга келтирувчи асосий куч илоҳий абадий вужуд ҳисобланган.
Маърифатпарварлик давридан бошлаб тарих динамикасининг сабабини ташкил этувчи асосий қонун сифатида тараққиёт ғоясидан фаол фойдалана бошланди. Француз маърифатпарварлари Дидро, Вольтер, Даламбер ва бошқалар тараққиёт йўналишининг намоёндалари эди.

Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling