Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Download 72.59 Kb.
bet9/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Жан Антуан Кондорсе (1743-1794) бу таълимотни ҳар томонлама ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, инсон қобилиятлар ривожининг чегараси йўқ, шунинг учун «тарих ҳеч қачон орқага қайтмайди», лекин турли босқичларда тараққиёт турли хил тезликка эга бўлиши мумкин15.
XVIII аср охири ва XIX аср бошларида тарих фалсафаси аксарият ҳолларда ривожланиш тарихи эди. Унинг энг юқори чўққисини Хегелнинг ривожланиш назарияси ташкил этди. Унга кўра, тарих ягона қонуний жараён, ундаги ҳар бир давр қайтарилмас ва ўзига хос бўлиб, инсоният умумий ривожининг қонуний босқичидан иборат. Тарихий жараён шунингдек, Мутлақ ғоя, Тафаккурни ўзидан-ўзи чексиз ривожланишининг натижасидир. Хегел бутун жаҳон тарихий тараққиётида муайян тарихий халқлар «руҳининг» ҳукмронлик даврлари мавжудлиги ҳақида фикр юритиб, уни қуйидаги 4та босқичга ажратган – шарқ, юнон, рим ва герман даврлари. Хегел шарқ маданиятини жаҳон тарихий тарақиётининг энг қадимий шакли эканлигини эътироф этиш билан бирга, герман маданияти унинг энг сўнгги ва юксак босқичи деган ғояни илгари сурган.
XIX асрнинг 40-йилларида жамият ва унинг ривожланиш тарихига материалистик қараш шаклланган бўлиб, унинг асосчилари К. Маркс ва Ф. Энгельс уни тарихий материализм, деб номлашган. Бунда тарихнинг ривожланишига табиий-тарихий, қонуний жараён сифатида қаралиб, унинг асосини объектив шароитлар, жамият моддий ҳаёти эҳтиёжлари ташкил этади, улар асосий синфларнинг манфаатларида ўз аксини топади ва антогонистик жамиятда синфий кураш орқали намоён бўлади. Хегел ва Маркс тарих фалсафасининг умумий хусусияти шундаки, улар тарихга инсон онги ва иродасидан тамомила мустақил мавжуд, фақат олға қараб ривожланувчи қонуний жараён сифатида қараганлар.
XX асрнинг иккинчи ярмидан тарих фалсафасининг анъанавий муаммолари муайян ижтимоий фанлар тасарруфига ўта бошлади. Шу муносабат билан позитивизм тарих фалсафасининг интиҳоси ва унинг социология билан алмашганини эълон қилди. Айни шу даврда Шпенглер, Тойнби, П. Сорокин ва бошқаларнинг ижодларида тарих ривожига даврий ёндошувнинг янги вариантлари ҳам пайдо бўла бошлади.



Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling