Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси
Download 72.59 Kb.
|
10 mavzu seminar uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. К.Ясперснинг тарих фалсафаси. 3. Арнольд Тойнбининг цивилизация назарияси. 4. Карл Поппер ижодидида историцизм масаласи
10-мавзу. XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафаси Маъруза режаси 1. XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар 2. К.Ясперснинг тарих фалсафаси. 3. Арнольд Тойнбининг цивилизация назарияси. 4. Карл Поппер ижодидида историцизм масаласи 5. Тарих фалсафаси ва методологиясида янгича тафаккурнинг шаклланиши 6. Тарих фалсафасидаги айрим концепциялар ХVIII–ХIХ асрларда Европада тарих фани жуда тез ривож топиб борди. Тарих - фан сифатида узил кесил қарор топди ва тўла илмийлашди. Бу даврда бир қатор тарихшунослик йўналишлари ва мактаблари шаклланди. Шунингдек бу давр тарихшунослигида реакцион-романтик ва реакцион-публицистик йўналишлар ҳам пайдо бўлди. Бу йўналишлар бутун Европа учун хос бўлган бўлса, кейинчалик баъзи бир хусусий йўналишлар ҳам шаклланди. ХIХ асрнинг биринчи ярмида Германияда ҳуқуқ тарихи мактаби, тарихшуносликнинг леберал-романтик йўналиши, манбашунослик танқиди мактаби, тарихий-географик мактаб каби тарихшунослик мактаблари ривожланди. Бу даврда эса Францияда леберал буржуазиянинг қарашларини ўзида мужассамлаган тарихшуносликнинг леберал-буржуазия мактаби шаклланди.Шунингдек, француз тарихшунослик мактабида консерватив-дворян йўналиши ҳам ривожланди. Юқорида санаб ўтилган тарихшунослик мактаблари ва йўналишларининг баъзи бир вакиллари хусусида қисқача тўхталамиз. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Леополд Ранке (1795-1886) тарихшунослик ривожида муҳим ўрин тутди. У тарихни ўрганишнинг янги усулларини олға сурди.Ранкенинг шиори «Орқа манбаларга!» бўлиб, тарихшунослик ривожида ўзига хос инқилоб ясади дейиш мумкин. Ранкенинг асосий ютуғи манбалар билан жиддий ишлай олиши ва уларни тадқиқ этиш услубини яхши ўзлаштирганлигида эди.Лекин унинг асарлари миллий чегараланганлиги ва «Европапарастлиги билан» ажралиб туради. Балки шунинг учундир, унинг шогирди таниқли тарихчи Якоб Букхард (1818-1897) ўз устозини танқид қилган эди. Букхард Ранкенинг сиёсий тарихни ўрганиш билан чекланганлигини танқид қиларкан, аввало инсониятнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганишни талаб қилди. Букхард Италия уйғониш даври маданияти тарихини ўрганиш бўйича йирик асарлар ёзди ва шуҳрут қазонди. У бу асарларида тарихшуносликдаги «ренессансизм» оқимига асос солди. «Реннессанизм» оқимининг кўзга кўринган вакилларидан бири йирик шарқшунос олим, Мусулмон уйғониш даври тарихининг таниқли тадқиқотчиси Христиан Адам Мец (1869-1917) дир. Мецнинг тарихий Дуне қарашига яна бир йирик тарихчи, Ранкенинг шогирди Т. Вайцелнинг «… тарихчи фақат ялонғоч ҳар хил бемаза ва ўйлаб топилган арзимас хаёлий нарсалардан холи ҳақиқатга интилиши лозим», деган қоидаси катта таъсир кўрсатган. Машҳур рус шарқшуноси Крачковский Мецга : «Машҳур Европа шарқшуноси Кремер ўзининг мусулмон маданиятини таҳлил этган икки асарида етарли бўлмаган материаллар билан чегараланган бўлса, А. Кремерга тақлид қилган А. Мец ўз вазифасини ҳам хронологик, ҳам худудий жиҳатдан чегаралаб оларди», деб баҳо беради. А. Мец 1917 йили «Мусулмон уйғониш даври» асарини тугатишга улгурмай вафот этади. Бу асар кейинчалик 1922-йили Рекендорф томонидан якунланиб нашр этилади. «Мусулмон уйғониш даври асари » жуда тез ва кенг тарқалиб борди. У 1927 ва 1937-йилларда инглиз тилида (дастлаб журнал, сўнгра китоб шаклида), 1936-йили испан тилида, 1941-йили турк тилида (таржима қилиш 1939-йили бошланган), 1940-1941 йилларда араб тилида, 1973-йили рус тилида нашр этилган. А. Мец мусулмон уйғониш даври тушунчасини илк маротаба фанга олиб кирган муаллифлардан биридир. Download 72.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling