Маъруза: Сейсмик тўлқинлар тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари


Сейсмологик маълумотлар бўйича Ер геосфераларини ажратиш


Download 0.5 Mb.
bet4/5
Sana27.10.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1726635
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза

Сейсмологик маълумотлар бўйича Ер геосфераларини ажратиш

  • Юқорида берилган маълумотлар бўйича Ер асосий сфераларининг ҳолати ҳақида хулосаларни шакллантириш мумкин. В, С ва D қатларда кўндаланг тўлқинларнинг ўтиши уларнинг қаттиқ ҳолатда эканлигини кўрсатади. Бу тўлқинларнинг ташқи ядрода кузатилмагани (Е қат) бу қатнинг суюқ ҳолатдалиги ёки у ерда жуда кучли тўлқин ютилиши жараёни мавжудлиги хақида таҳмин қилса бўлади. Лекин, бу ютилиш жинсларнинг ички ишқаланишидан ҳосил бўладиган самара эмаслиги аниқ.
  • Юқори мантия (В қат) ҳам бир жинсли эмас, у дунит, перидотит ва эклогитлардан таркиб топган.
  • Ер сфераларидаги бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар тезликлари, уларнинг бошқа геофизик параметрлар билан боғлиқлиги, қатларнинг хусусиятлари Ернинг параметрик моделлари бўлимида кенгроқ ёритилган.

1925-йилда Конрад томонидан бўйлама тўлқинларнинг яна бир фазаси аниқланиб, бу сейсмик чегара ҳам худди Мохо чегараси сингари деярли барча ҳудуддаги ер қобиғида сейсмологлар томонидан ажратилади. Бу чегара Конрад чегараси номини олган бўлиб, у гранит қатидан базальт қатини ажратиб туради.

  • 1925-йилда Конрад томонидан бўйлама тўлқинларнинг яна бир фазаси аниқланиб, бу сейсмик чегара ҳам худди Мохо чегараси сингари деярли барча ҳудуддаги ер қобиғида сейсмологлар томонидан ажратилади. Бу чегара Конрад чегараси номини олган бўлиб, у гранит қатидан базальт қатини ажратиб туради.
  • Зилзила ва портлашлардан ҳосил бўлган тўлқинларнинг тарқалиши сўнгги йилларда жадал ўрганилмоқда. Бунда синган (“преломлённая волна”) ва қайтган («отражённая волна») тўлқинлар усуллари қўлланилган изланишлар натижаларини қуйида кўриб чиқамиз. Тадқиқотчиларнинг кузатишлари натижасида бўйлама ва кўндаланг тўлқинларнинг тезликлари: гранитда - Vp= 4,0 - 5,7 км./с., Vs=2,1 - 3,4 км./с.; базальтда - Vp= 5,4 - 6,4 км./с., Vs=3,2 км./с.; габброда - Vp= 6,4 - 6,7 км./с., Vs=3,5 км./с.; дунитда - Vp= 7,4 км./с., Vs=3,8 км./с.; эклогитда - Vp= 8,0 км./с., Vs=4,3 км./с.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling