Маъруза: Сейсмик тўлқинлар тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари


Ер радиуси бўйлаб кўндаланг ва бўйлама тўлқинларнинг тарқалиши


Download 0.5 Mb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1726635
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза

Ер радиуси бўйлаб кўндаланг ва бўйлама тўлқинларнинг тарқалиши

  • Кучли зилзила натижасида ҳосил бўлган ҳажм тўлқинлари Ерни худди ичидан ёритгандек барча қатламларидан кесиб ўтади ва қайтарилади. Лекин, геометрик оптика қонунларидан фарқли ўлароқ, Ер моддасининг таркиби ва ундаги тезликларнинг ҳар хиллиги сабабли бу тўлқинлар эгри чизиқ бўйлаб тарқалади
  • Бу тўлқинларни бир-биридан ажратиш учун қуйидаги белгилашлар қабул қилинган:
  • P - бўйлама тўлқин,
  • S - кўндаланг тўлқин,
  • c - ташқи ядродан қайтган тўлқин,
  • K - ташқи ядродан ўтган тўлқин,
  • i - ички ядродан қайтган тўлқин,
  • I - ички ядродан ўтган бўйлама тўлқин,
  • J- ички ядродан ўтган кўндаланг тўлқин.

F манбадан тарқалган сейсмик тўлқинларнинг Ер ичида тарқалиши

Масалан, PКIKP белги бўйлама тўлқиннинг ташқи суюқ ядродан ўтиб, ички ядродан қайтиб, яна ташқи ядродан ўтиб бўйлама тўлқин сифатида Ер юзасига етиб келганини билдиради. Ердаги чегаралардан ўтганда тўлқин турини ўзгартириши мумкин, яъни бўйлама тўлқин кўндаланг тўлқинга алмашиниши ва ҳоказо (SP, PS, PCS).

  • Масалан, PКIKP белги бўйлама тўлқиннинг ташқи суюқ ядродан ўтиб, ички ядродан қайтиб, яна ташқи ядродан ўтиб бўйлама тўлқин сифатида Ер юзасига етиб келганини билдиради. Ердаги чегаралардан ўтганда тўлқин турини ўзгартириши мумкин, яъни бўйлама тўлқин кўндаланг тўлқинга алмашиниши ва ҳоказо (SP, PS, PCS).
  • 1906 йилда сейсмологлар биринчи марта Ернинг ядросини аниқлашган, 1914 йилда эса Гутенберг Ер ядроси чуқурлигини (2885 км.) сейсмик маълумотлар бўйича ҳисоблаб чиққан.
  • Ташқи ядро чегарасида бўйлама тўлқиннинг тезлиги 13,6 км./с. дан кескинлик билан 8,1 км./с. гача пасаяди. Кўндаланг тўлқин эса ташқи ядрода умуман тарқалмайди. Бундай ҳолат ташқи ядронинг суюқ ҳолда эканлигидан далолат беради.

1936 йилда даниялик олима, сейсмолог Инге Леманн қаттиқ ички ядрони ажратади. Унинг ҳисоби бўйича ички ядронинг чуқурлиги 5000 км. атрофида.

  • 1936 йилда даниялик олима, сейсмолог Инге Леманн қаттиқ ички ядрони ажратади. Унинг ҳисоби бўйича ички ядронинг чуқурлиги 5000 км. атрофида.
  • 1909 йилда хорватиялик геофизик ва сеймолог Андрия Мохоровичич сейсмик тўлқинларнинг тезлиги тахминан 35 км. чуқурликда кескин ошишини аниқлади. Бу чегара Ер қобиғи чегараси ёки Мохо чегараси деб атала бошланди. Океанлар остида бу чегара 10-15 км. чуқурликда ётади, тоғли ҳудудларда эса унинг чуқурлиги 50-80 км. ни ташкил этади.
  • Ҳозирги тасаввурлар бўйича Ер жуда мураккаб кўп сферали объект. Ҳар бир геосфера ўзига яраша мураккаб структура ва геофизикавий майдонлар кўрсаткичига эга.
  • Бўйлама ва кўндаланг тўлқинларнинг Ер шаридан ўтиб сейсмик станцияларга келиш вақти ҳақидаги маълумотларни йиғиш 1908- 1911 йилларда Э.Вихерт ва бошқалар томонидан биринчи годографларнинг (тўлқинни кузатиш вақтининг қўзғатиш манбаи ва кузатиш нуқталари оралиғидаги масофа билан боғлиқлиги) тузилишига олиб келди. Бу годографлардан 1930-1940- йилларгача зилзилалар эпицентри ва эпицентрал масофаларни аниқлашда фойдаланилган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling