маъруза Схемалар ва электроника фанига кириш
Download 15.09 Kb.
|
маъруза Схемалар ва электроника фанига кириш-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЗН ФАНИ
ЭЗН ФАНИРеспубликамизда “ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ” тармоқларининг шиддат билан ривожланиб бориши, ИНТЕРНЕТ тармоғининг ҳаётимизга кириб келиши илм-фан ривожига катта таъсир қилди. Барча ахборотлар ушбу тармоқлар орқали катта тезликларда узатилади, интернет тармоғи орқали барча ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва ахборот алмашиш имконияти яратилди. Ушбу телекоммуникация тармоқлари мураккаб қурилмалардан, узатувчилардан, қабул қилувчи ва ахборотларни қайта ишлаш, бошқа турларга айлантириш ускуналаридан ташкил топган. Ушбу мураккаб турдаги қурилмалар ҳар ҳил турдаги электротехник ва электрон схемалардан ташкил топган бўлади. ЭЗН ФАНИУшбу электр схемалар орқали электр токи оқиб ўтади ва кучланиш ҳосил бўлади. Телекоммуникация тармоқларининг техник қурилмаларини яратиш, ишлатиш учун ушбу техник воситалар орқали бораётган жараённи ўрганиш, уларни ташкил этган электр занжирларни тахлил қилиш, электр токи оқаётган жараён қайси қонунлар асосида амалга оширилишини билиш зарур бўлади. Ушбу қонунларнинг кўпчилиги “Электр занжирлар назарияси” (ЭЗН) фани орқали ўрганилади. ЭЗН фани ўтган асрнинг 60 йилларида алоҳида фан сифатида ташкил топган. ЭЗН ФАНИЎша йилгача умумий фан сифатида “Электротехника” фани ўрганилиб келинган Кейинчалик телекоммуникация тармоқларида фаолият олиб борувчи инженер техник ҳодимлар учун мураккаб электр занжирлар орқали оқиб ўтаётган ток ва кучланишнинг асосий параметрларини билиш ва тахлил қилиш асосий ўрин эгаллади. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ушбу фан орқали техник қурилмаларда электр токи орқали бўлаётган жараённи ўрганиб борилади. Техник қурилмаларни ташкил этувчи ҳар қандай электр занжирларни тахлил қилиш учун электр занжирлар назариясини ўрганиш керак бўлади. ЭЗН ФАНИЭЗН фани ўз ичига бир нечта фанлар бўлимларини ўз ичига олади, яъни электротехника, радиоалоқа, электр сигналлар назарияси ва бошқалар. Умуман телекоммуникация тармоқлари ва алоқа назарияларини ривожланиш жараёнларига асос солган ва катта хисса қўшган олимларни келтириб ўтамиз: 1831 йили электромагнит индукция ходисасини яратган инглиз физики М. ФАРАДЕЙ; 1832 йили рус олими ва ихтирочиси П. Л. ШИЛЛИНГ электромагнит телеграф яратди; 1833 йили рус физики Э. Х. ЛЕНЦ индукцион токнинг йўналиш қонунига асос солди; 1895 йили А. С. ПОПОВ симсиз алоқа воситасини яратди. Download 15.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling