Маъруза солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН солиқ. (2 соат) Режа


Download 361.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana19.06.2023
Hajmi361.52 Kb.
#1614587
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Маъруза



Маъруза 3. СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ. (2 
соат) 
Режа: 
1. Солиқ тўловчилар. 
2. Айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. 
3. Солиқ солиш объекти. Солиқ базаси. 
4. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос 
хусусиятлари
5. Даромадларга тузатиш киритиш 
6. Солиқ ставкаси. 
7. Солиқ даври. Ҳисобот даври. 
8. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни 
тўлаш тартиби 
1. Солиқ тўловчилар 
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилади: 
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами 
даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари 
(бундан буѐн ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 
даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги 
тадбиркорлар. 
Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 
1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб 
киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги 
тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва 
фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 
3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти 
уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони 
мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ѐқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи 
юридик шахсларга; 
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик 
шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — 
оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаѐтган фаолият бўйича; 
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши 
тугалланмаган 
объектлар, 
шунингдек 
фойдаланилмаѐтган 
ишлаб 
чиқариш 
майдонларининг 
мулкдори 
бўлган 
юридик 
шасхларга, 
улардан 
самарасиз 
фойдаланилаѐтганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни 
(жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга. 

Download 361.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling