Маъруза солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН солиқ. (2 соат) Режа


Солиқ солиш объекти. Солиқ базаси


Download 361.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana19.06.2023
Hajmi361.52 Kb.
#1614587
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Маъруза

3.1Солиқ солиш объекти. Солиқ базаси. 
Солиқ кодекснинг 
43-бобига
 мувофиқ аниқланадиган жами даромад солиқ солиш 
объектидир, бундан солиқ Кодекснинг 
304-моддасига
мувофиқ, ушбу моддада назарда 
тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ солиш чоғида инобатга 
олинмайдиган даромадлар мустасно. 
Солиқ солиш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 
даромад деганда қуйидагилар тушунилади:
қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-
қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун — ўз кучлари билан бажарилган
тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, 
лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан олинган даромадлар. 
Бунда, агар юқорида қайд этилган хизматларни материаллар билан таъминлаш 
мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга 
бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан 
бажарилган хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар бажарилган ҳамда 
тасдиқланган хизматларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган 
ҳолдаги даромади сифатида белгиланади;
мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун — 
молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси; 
воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари 
кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган 
юридик шахслар учун — кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
товарларни (хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун — агар ушбу 
моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (хизматларнинг) 
таннархи ѐки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга 
олган ҳолда). Мазкур норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, 
маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний 


тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (хизматларга) 
нисбатан татбиқ этилмайди;
нотижорат ташкилотларининг солиқ Кодекс 318-моддасининг 
биринчи қисмида
 
кўрсатилмаган даромадлари. 
Солиқ солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳам ҳисобланади: 
1) товарларни (хизматларни) қуйидагиларга: 
а) иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ѐхуд 
унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ѐки юридик шахс томонидан 
иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) 
қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига бериш; 
б) юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган 
акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга бериш; 
в) юридик шахс тугатилганда акциядорга ѐки иштирокчига бериш; 
2) товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ѐки 
дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш; 
3) товарларни ѐки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш, агар 
товарлар ва (ѐки) мулк қайта ишлаш маҳсулоти сифатида шартномада белгиланган 
муддатда қайтарилмаган бўлса; 
4) кўп марта айланадиган, сотувчига қайтарилиши шарт бўлган идишларни, агар 
идиш маҳсулотни шундай идишда етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда 
қайтарилмаган бўлса, бериш. 
Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация 
қилиш ѐки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш деб эътироф 
этилади. 
Узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар солиқ Кодекснинг 
303-
моддасида
 назарда тутилган тартибда жами даромад таркибига киритилади. 
Баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва 
салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти деб эътироф этилади. Курсдаги 
салбий фарқнинг суммаси курсдаги ижобий фарқ суммасидан ортиқ бўлган тақдирда 
ошиб кетган сумма айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ базасини 
камайтирмайди. 
Солиқ тўловчилар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 
ѐхуд қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлаш даврида айланмадан олинадиган 
солиқни тўлашга ўтгунига қадар олинган даромадлар жами даромадга киритилмайди. 

Download 361.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling