9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”- ушбу актив,
вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак ва йил)
мабойнида сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи акс эттирилади.
Бунда 2800 “Тайёр маҳсулотлар ҳисоби счётлари” кредитланади. Ҳисобот
давр (ой, чорак ва йил) охирида 9110- счётнинг дебетида тўпланган сумма
унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа”
счетининг дебетига
ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”- ушбу актив, вақтинчалик
(транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг узликсиз ҳисоб
усулида ишлайдиган
корхоналарда кенг қўлланилади, унинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак
ва йил) мабойнида сотилган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда
2900 “Товарлар ҳисоби счётлари” счёти кредитланади. Ҳисобот даври (ой,
чорак ва йил) охирида 9120- счётнинг дебетида тўпланган
сумма унинг
кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади
ва шу асосда у ёпилади.
9130 “Бажарилган ишлар ва хизматларнинг таннархи” - ушбу
актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан қурилиш ташкилотларида, хизмат
кўрсатувчи
корхоналарда, шунингдек
турли фаолият турлари билан
шуғулланувчи корхоналарда қўлланилади. Унинг дебетида ҳисобот даври
(ой, чорак ва йил) мабойнида буюрмачиларга топширилган бажарилган иш
ва хизматларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2010 “Асосий
ишлаб
чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 2710 “ Хизмат кўрсатувчи
хўжаликлар” счётлари кредитланади. Ҳисобот даври (ой, чорак ва йил)
охирида 9130- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва
шу асосда у
ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: