Маъруза Қурилиш конструкциялари. Бино ва иншоотлар тўғрисида асосий маълумотлар Режа


Download 105.29 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi105.29 Kb.
#1533862
1   2   3
Bog'liq
1-2

-Пойдевор – бу юкларни бинодан уни асосига, яъни грунга узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинонинг ер юзидан пастга жойлашган қисмидир.
Деворлар иморатни ташқи атмосфера муҳитдан тўсиш (ташқи деворлар) ёки иморатни алоҳида хоналарга (ички деворлар) бўлиш учун хизмат қилади.
Алоҳида таянчларга ёпма ва томлардан тушадиган юкни қабул қиладиган ёки ташқи деворларни ушлаб турадиган устун ва колонналар киради.
Ёпмалар – бу ўз оғирлиги, одамлар, техник асбос-ускуналар ва шунга ўхшашлардан тушадиган юкларни қабул қиладиган ва бино (иншоот)ларни баландлиги бўйича қаватларга бўладиган конструкцияларнинг горизонтал элементларидир
Бино (иншоот)ларга қуйидаги талаблар қўйилади:Бинолар мустаҳкам, бикр, устивор, узоққа чидамли бўлиши, санитар-гигиена, оловга қарши, иқтисодий ва архитектура талабларини қондириши лозим. Конструкцияларнинг узоққа чидамлилиги уни эксплуатацион сифатларини йўқотмасдан хизмат қилиш муддати тушунилади; узоққа хизмат қилиш бўйича бинолар уч даражали бўлади: 100 йил ва ундан кўп хизмат қиладиган бинолар 1-даражали; 50 йилдан кўп хизмат қиладиганлари 2-даражали ва 20 йилдан кўп хизмат қиладиганлари 3-даражали биноларга киради.
Бинолар оловбардошлиги бўйича 5 даражага бўлинади, жумладан I даража энг юқори оловбардошликка, V даража эса энг кам оловбардошликка тўғри келади. I, II ва III даражали оловбардошликка тош, бетон ва темирбетон бинолар, IV жаражали оловбардошликка раствор билан сувалган ёғоч конструкциялар, V даражали оловбардошликка эса ёғоч конструкциялар киради.
Ҳамма бино ва иншоотлар узоққа чидамлилиги, оловбардошлиги ва эксплуатацион сифатларига қараб капиталлиги бўйича 4 синфга бўлинади.
Юклар ва таъсирлар. Ишлаш жараёнида конструкция материали турли хил таъсирлар ва турли хил юкларни ўзига қабул қилади. Таъсирлар кучли (силовые) ва кучсиз (несиловые) бўлиши мумкин.Кучли юкларга, яъни ташқи куч сифатида таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради: - фойдали юклар, яъни конструкция қабул қилиши лозим бўлган юклар (машина ва асбоб-ускуналар вазни, технологик материаллар ҳамда одамлар оғирлиги кабилар); - зилзила ва динамик кучлар таъсирида вужудга келган инерцион юклар ва ҳоказо. Ҳарорат, намлик, радиация, зарарли муҳит каби таъсирлар кучсиз, яъни кучга боғлиқ бўлмаган таъсирларга киради.
-Темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш назарияси ана шу таъсирларнинг барчасини инобатга ола билиши зарур.
-Ҳисоблаш жараёнида иштирок этадиган юкларни белгилашда конструкцияни мустаҳкам ва айни бир пайтда тежамли бўлишини ёдда тутишимиз лозим. Юклар конструкциянинг вазифасига қараб турларга ажратилади. Норматив (меъёрий) юкларни турлари “Юклар ва таъсирлар” деб номаланган қурилиш нормалари ва қоидаларида (СНиП 2.01.07-85) батафсил баён этилган [7]. Норматив юклар конструкциянинг тежамлилик талабларига жавоб берадиган тарзда белгиланади.
Лойиҳалаш жараёнида конструкция ва уни тайёрлаш, сақлаш, ташиш пайтида, шунингдек иншоотни тиклаш даврида таъсир этадиган юкларни эътиборга олиш лозим бўлади. Ҳисоб ишларида юкларни норматив ва ҳисобий қийматларидан фойдаланилади. Конструкциядан ўз меъёрида фойдаланиш чоғида норма [7] бўйича унга қўйилиши мумкин бўлган юкларнинг максимал қиймати норматив (меъёрий) деб аталади.
Юкнинг ҳақиқиқий қиймати билан норматив қиймати орасидаги фарқ юклар бўйича ишончлилик коэффициенти ёрдамида ҳисобга олинади. Бу коэффициентнинг қиймати кўпинча бирдан катта бўлади: (f=1,1-1,3), конструкциянинг ўзи ҳисобий юк таъсирига ҳисобланади.
Ҳисобий юкни аниқлаш учун норматив юк gn ишончлилик коэффициентига кўпайтирилади q=gnf. Конструкцияга таъсир этадиган юклар доимий ёки вақтинча (муваққат) бўлади. Конструкция ёки иншоотнинг бутун умри давомида унга таъсир этиб турадиган юк доимий юк дейилади.
Муваққат яъни вақтинча таъсир этадиган юклар икки турга бўлинади: узоқ муддат таъсир этадиган юклар. Технологик жараёнларга боғлиқ бўлган таъсирлар узоқ муддатли муваққат юкларга киради. Маслан, элеваторга тўлдирилган дон йилнинг маълум муддати давомида конструкцияга босим кучи билан таъсир этади, шамол, қор сингари таъсирлар қисқа муддатли юкларга мисол бўла олади. Зилзила ва портлаш кучлари каби таъсирлар махсус юкларга киради.

Download 105.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling