Маъруза: Қурилиш соҳасидаги норматив-хуқуқий хужжатлар. Режа


Қурилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари


Download 20.11 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi20.11 Kb.
#1580299
1   2   3
Bog'liq
2-Маъруза

Қурилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

Ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги пф-5624-сон фармонига мувофиқ ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида” 07.05.2019 йилда 381-сонли қарор қабўл қилган ва ушбу қарорга кўра:


Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом ва қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.



  1. Қурилиш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабўл қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари:

  • Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади.

  • Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.

  • Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қурилиш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабўл қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тоифасига кирувчи хужжатлар мисолида қуйидагини киритиш мумкин:
Узбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 133 сонли 06.03.2019йилдаги “Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори ижросини — таъминлаш тугрисида”ги буйруғи
Download 20.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling