Маъруза. Видео маълумотларга ишлов бериш тизимлари. Аудио сигналларнинг турлари ва алгоритми. Аудио сигналларнинг амалий дастурлари
Download 393.42 Kb. Pdf ko'rish
|
18-маруза
18- Маъруза. Видео маълумотларга ишлов бериш тизимлари. Аудио сигналларнинг турлари ва алгоритми. Аудио сигналларнинг амалий дастурлари. 1. Ракамли видеолар сифатини баҳолашнинг синфланиши Ракамли видео сифатини баҳолашда икки ёндашув мавжуд: математик методлардан фойдаланган ҳолда сонли баҳо (одамнинг кўриш тизими орқали видеони қабул қилишнинг ўзига хосликларини ҳисобга оладиган ўлчамлар, ўрта квадратик хато, Лп-норма [1-4]) ва мутахассислар баҳоси асосидаги субектив баҳолаш. 1- расм.Ракамли видео сифатини баҳолашнинг синфланиши Бошқа томондан, видео сифатининг субектив ва сонли баҳолари абсолют ёки таққосланадиган бўлиши мумкин. Ракамли видеонинг абсолют бахоси факат битта видеони баҳолаш учун ишлатилади, яъни видеога рейтинг шкаласидаги мос келувчи категория берилади. Таққосланадиган ўлчам сифат шкаласида “енг яхши”дан “енг ёмон”гача видеолар тўпламини маьлум мезонлар асосида ёки икки видео, масалан, дастлабки ва филтрланган (ёки турли кунлар, турли камераларда олинган ва ҳоказо) видеоларни ўзаро таққослаш учун ишлатилади. 1-расмда видео сифатининг баҳо синфлари келтирилган. Батафсилроқ баҳолар кейинги бўлимларда кўриб чиқилади. Ракамли тасвир сифатини бахоси Субьектив Сонли усуллар Абсолют бахоси Таксимлаш бахоси Абсолют бахоси Таксимлаш бахоси 2. Видео сифатининг субектив баҳолари Видео сифатининг субектив баҳолаш турли ташқи таьсирларга боглик, масалан, атроф мухит шароитлари, ёритилганлик, баҳолашни амалга оширувчи мутахассиснинг кайфияти, монитор сифати, кўриб чиқилаётган видеоларнинг характери ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Бу холда абсолют ва таққослаш асосида видеолар бахоланади[5]. 1- жадвалда видео сифатини субектив баҳоси учун фойдаланилган рейтинг шкалаларига мисоллар келтирилган [4], [6]. 1- жадвал. Видео сифатини интеллектуал баҳолашнинг рейтинг шкаласи келтирилган. Умумий сифат шкаласи 5 – ажойиб 4 – яхши 3 – қониқарли 2 – ёмон 1 – қониқарсиз Гуруҳдаги ўрин шкаласи 7 – гуруҳда енг яхши 6 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан сезиларли яхши 5 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан бирмунча яхши 4 – гуруҳ бўйича ўртача 3 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан бирмунча ёмон 2 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан анча ёмон 1 – гуруҳда енг ёмон Хатоликлар шкаласи 1 – сезилмас 2 – бироз сезиларли 3 – сезиларли 4 – видеони ёмонлаштирадиган 5 – бирмунча ёқимсиз 6 – ёқимсиз 7 – ўта ёқимсиз Одамнинг кўриш тизими – рақамли видео сифатини баҳоловчи енг ишончли ва мукаммал ўлчов ускунаси. Бироқ субектив баҳолаш – бу тажрибали мутахассисларни талаб қиладиган ва обектив ва универсал ҳисобланмаган, етарлича мураккаб ва секин кечадиган жараён. Умумий кўринишда видео сифати баҳоланиши масалаларини ечиш учун енг яхши тарзда субективларга мос келадиган сонли баҳоларни топиш керак. Бундай баҳоларни бир нечта босқичларда олиш мумкин: − Видеоларнинг енг яхши тўплами тайёрланади, уларда сифат баҳоланиши бажарилади; − Видео сифатининг турли методлар билан сонли таҳлили амалга оширилади, натижада баҳолашнинг ҳар бир методи учун видео сифати баҳосини олишади; − Видеолар намойиш қилинадиган кузатувчи-мутахассислар томонидан қабул қилинган видеонинг субектив таҳлили ўтказилади. Бир видео учун турли мутахассисларнинг баҳолари ўрталаштирилади; − Сонли ва сибектив методлар билан олинган видеоларнинг баҳолари таққосланади ва сонли методларнинг қайси бири видео сифатини аниқ характерлаши аниқланади. Видео сифатининг сонли баҳолари субективларга яхшироқ мос келиши учун, одамнинг видеони қабул қилиши ўзига хосликларини ҳисобга олиш керак, масалан [7]: − Одам кўриш қобилиятининг ранг ўлчами ёрқинликдагидан кўра кам; − Одам кичик рангли деталларни яхши сезади. Download 393.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling