Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими
Ўзбек никох тўйлари фольклори
Download 50.38 Kb.
|
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғи-йўкловлар.
- Халк афсунлари.
Ўзбек никох тўйлари фольклори. Никох тўйи йигит ва кизлар балоғат ёшига етганларидан кейин, уларнинг истак ва хохишлари билан ўтказиладиган маросимлардир. Никох тўйлари киз танлашдан бошланган. Улар кизнинг онасини “Сизда киз бор экан, бизда ул бор, эшигингизни супургани келдик” деб гап бошлайди:
Киз томон: - Насиб бўлса бўлади. Буйрук такдир билади – дейди.Совчилар эса: -“кизни кизигига бер, қизик тармашганга бер” - дейишади. Фотиха тўйининг вакти белгиланади. Сўнгра тўй куни белгиланади. Тўйдан олдин, кизнинг уйига “Кизлар базми” маросими бўлиб ўтади. Базмни бошкарувчи аёл лапар-айтишув бошлайди: Лапарнинг аввал боши мармар тоши,Чит рўмолни хўл килган кўзининг ёши. Чит румолим косаё, кўнглим чини косаё,Кизлар лапар айтганда, йигитлар кулок солсаё. Лапар айтиш тугагач, ош тортилади, кизлар базми тугайди. Бойсунда келин тўйларда ижро этиладиган “ойна кўрсатиш” – кадимий кўшик бўлиб, аёллар томонидан куйланади: Ойнага каранг, ойнага, сузилиб каранг ойнага, Иккови бундай ярашган, чўзилиб каранг ойнага. Йиғи-йўкловлар. Йиғи-йўкловларнинг тематик доираси кенг бўлиб, бу маросим йиғичиларнинг хаётий тажрибаси ва рухий дунёси билан шартланган. Маълумки ота - оила бошлиғи, фарзанднинг бахт икболи, унинг ўлими оила аъзоларини каттик изтиробга солади. Шу боисдан фарзанднинг мархум отага нисбатан йиғилар ўта ҳазин туйғулар билан тўлиб тошган: Кийган тўни ялангкат, вой отам,Жон саклади омонат вой отам, Омонат жонинг бор экан вой отам,Кимга бердинг омонат вой отам. Халк афсунлари. Афсун арабча сехр-жоду маъноларини англатади ва фольклоршуносликда дуо, айтимлар маъносида кўлланилади. Халк афсунларининг кўлланиш доираси жуда кенг бўлиб, улар табиий офатларнинг олдини олишдан тортиб, кишилардаги турли хасталикларни даволаш ёки пайдо килишгача кўлланилади. Бадик. Баданга сувчечак, кизилча, эшак эми каби тошмалар чикканда ўкиладиган афсун бўлиб, у калтирамок, титрамок маъносини англатадиган туркий “баз” сўзидан олинган. Бадик текстларининг мазмуни ёмон рухларни қувиш, бемор баданидаги тошмаларни даволашга каратилган: Кўч-кўч бадик, кўч бадик, бўсағада бурилиб турма бадик, Бўсағада бурилиб турсанг бадик, эгасининг кўнглига келар хадик. Кинна атамаси сук, хасад, кек, ўч, хусумат каби маъноларни англатувчи “кин” сўзидан олинган. Хусуматли, кинадор шахсларнинг караши, хатти-харакати туфайли ёмон рухларнинг танасига кириб олиши ва уни хасталантириши кинна кирганлигини билдиради. “Ха чик бадбахт, чик, чикмаганигга кўймайман, кўзлаганнинг кўзига бор, сўзлаганнинг сўзига бор”. Ўзбек маросими фольклор ижтимоий тараккиёт билан боғлик холда ўзини бойитиб тарихий таракиёт билан ранг-баранг вазифаларни ўташга мослашиб, хозирги кунга кадар яшаб келмокда. Download 50.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling