Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими


Download 50.38 Kb.
bet5/11
Sana07.10.2023
Hajmi50.38 Kb.
#1694871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi

Мехнат кўшиклари. Ўрта Осиё халклари кадим замонлардан дехкончилик билан шуғулланиб келади. Мехнатнинг бу тури билан боғлик кўшиклар ранг-баранг бўлиб, “Ўрим кўшиклари”, “Хирмон кўшиклари” каби жанрларгина бизгача етиб келган.
Кўш кўшиклари. Дехкон мехнати эрта бахорда ер хайдашдан бошланади. Кўш кўшикларида иш хайвонларига мурожаат, қўш тортаётган хайвонлар тилидан оғир мехнатдан килинган шикоят мотивлари етакчилик килади:
Шохларим бор газ кулоч, устида ўйнар калдирғоч.
Хайдай десам корним оч, мен кўшга кандай ярайин.
Хуллас, кўш кўшиклари хар хил бўлиб, улар ёлғиз кўшчи томонидан бевосита кўш хайдаш пайтида хиргойи килиб ижро этилади.
Ўрим кўшиклари. Ўрим кўшиклари якка шахс ёки кўпчилик томонидан ижро этилган. Бахорнинг инжик, ёзнинг шафкатсиз иссик кезларида килинган мехнатнинг самара берганидан кувонган дехконнинг кўтаринки рухи, кучи, иштиёки тараннум этилади:
Ўроғим олмас, ўришдан колмас,Сира хам толмас, ўрмасам бўлмас.
Ғижмоки буғдой, донгинанг тўкай,Тўп бўл ўрайлик, хўпда кўрайлик.
Янчим кўшиклари. Ўрилган донни янчиш учун хирмон килинади. Дехкон “галагов” хайдаб кун бўйи хирмонда дон янчар экан, баланд овоз билан хиргойи килиб кўшиклар айтади. “Хўп кўшиклари”, “Майдалар”, “Хўп майда”, “Майдагул” деб юритилади:
Майда десам хўп дединг - майдаё майда,
Сомонини кўп дединг - майдаё майда.
Хўп майда, майда, майда – майдаё майда.
Сомони сенга фойда - майдаё майда.
Ёрғичок кўшиклари. Ёрғичок кўшиғи – тоғлик жойларда яшовчи чорвадорлар, шунингдек чўл ва дашт ҳудудларида яшовчи дехконлар турмушида кенг кўлланилган. Ёрғичок кўшикларининг мухим ўзига хос тегирмоннинг афзаллиги, оғир тошни айлантириши аёл киши учун накадар машакқатли эканлиги баён этилган. Масалан, Бойсунда ижро этилган Ёрғичок кўшиғи:
Ёрғичоқа ёрғичок, ёрғичокка нон ўчок,
Бирига тўймас киши, дарди ёмон ёрғичок.
Чорвачилик билан боғлик мехнат кўшиклари: “Хўш- ҳўш”лар: Соғим кўшикларининг бу тури сигир соғиш пайтида ижро этилган. “Ҳўш-ҳўш” кўшикларида чорвадор ёки дехконнинг суянчиғи бўлмиш сигирнинг ҳатти-ҳаракати, елимини, хусуссиятларини васф этиш мотивлари етакчилик килади:
Ҳўшим молим говмишим хўш-хўш,Эмчакларинг совмишим хўш-хўш.
Оралаб единг ўтингни хўш-хўш,Ийиблар бергин сутингни хўш-хўш.
“Турей-турей” кўшиклари: Бу кўшиклар она кўйларни соғиш ёки эмизишда ижро этилади. Қоракўлчиликда қўзи уч-тўрт кунлик вактида, барралигида сўйилади. Соғиш пайтида айтиладиган кўшикларда, она кўйнинг ўз боласини қидириши, уни излаб маърашига хамдардлик билдириш мотивлари катта ўрин эгаллаййди:
Товларда бор қув олма турей-турей,Совун бўлгин сув олма турей-турей.
Болагинангни йўклигин турей-турей,Жонивор кўнглингга олма турей-турей.
“Турей-турей” кўшиклари хозир жуда кам ижро этилади. Улар Кашкадарё, Сурхондарё, Бойсунда чорвадор туманларда сақланиб қолган.
Чарх кўшиклари:Чарх кадимий ип йигириш куролидир. Кўпгина чарх кўшикларининг тематик доираси кенг бўлиб, уларда чарх йигириш оғир мехнат эканлиги, йигирувчининг шахсий ҳис-туйғулари билан уйғунликда баён этилади. Чарх кўшикларининг оханги мехнат ритми билан боғлик холда мунгли ва чўзик холда ижро этилади:
Чархим гув-гув этади,Товуши Бойсун етади.
Бойсунимнинг кизлари, Кизил олма сотади.


Download 50.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling