Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими
Download 50.38 Kb.
|
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳорги мавсум билан боғлиқ маросимлар.
- Ёзги маросимлар.
Сумалак сайли. Аёллар сумалаклар тайёрлайдилар, сумалак базмида хикоя, эртак, латифалар айтилади. Сумалак сайли иштирокчилари чилдирма чалиб, қўшиқ куйлаб раксга тушишади:
Тайёр бўлди тошкозон, хохлаган одам келсин, Сумалак ейман дегано, капгирини об кесин. Вах ваха сумалак, ваха. “Турна келди” кўшиғи: Арғамчи-гиламчи, арғамчи-гиламчи, Турна бўйлик болажон, кўкаламга тиламчи. Сурхондарё ҳудуди қадимдан маданият ва санъат ўчоқларидан бири ҳисобланиб келинган. Дастлаб Бақтрия давлати, сўнг Тохаристон - Чағаниён давлати, Темурийлар салтанати, кейинчалик эса Бухоро амирлигининг стратегик жиҳатидан муҳим вилоятларидан бири бўлган. У XX асрда жанубий Ўзбекистоннинг энг йирик ҳудудларидан бири ҳисобланиб, унинг географик ҳолати халқ маданиятининг бой анъаналарини дастлабки кўринишда сақлаб қолиш имконини берди. Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида – “Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”1 – деб таъриф этилган. Шу ўринда фольклор тушунчасига тўхталиб ўтишни лозим топдик. Фольклор термини инглизча Folk – халқ ва lore – донолик, халк донолиги, халк донишмандлиги, халқ санъаткорлиги маъноларини билдиради. Фольклор, қабила, уруғ, элат ёки халкнинг профессионал бўлмаган, оғзаки бадиий ижодиёти бўлиб, унда халкнинг довюраклик, мардлик, жасорат, дадил фикрли образи ифодаланади. Фольклор қадимий сўз санъати сифатида, унда вокеъликнинг, достон, эртак, мақол, қўшик, топишмоқ сингари хилма-хил жанрларида шаклланади. Фольклор, жамоа ижоди, халк оғзаки ижоди асарлари узоқ муддатли жараёнда оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга, устоздан шогирдга ўтиб юзага келади ва яшайди. Қадимги дунё сайёҳлари ва тарихчиларининг афсона ва ривоятлар, турли-туман урф-одат ва маросимлар ҳакидаги қайдлари, шунингдек ёзма тош битиклар давридан бошланган, адабиёт ва санъатнинг тарихий ривожланиш характери билан боғлиқ ҳолда турлича мазмун ва шаклларда бизнинг кунларимизгача давом этиб келмоқда. Туркий халқлар фольклори билан урф-одатларида сақланиб қолган анимистик ва тотемистик қарашлар қадимий тасаввурлар системасининг асосини ташкил этади. Ибтидоий тасаввурларга кўра жон ва руҳлар, жонли ва жонсиз табиатда яшайди. Унинг эркин намуналари эртакларнинг қадимий мотивларида ўз ифодасини топган. “Оқ билакхон” эртагида йигитнинг тошга айланиб қолиши, “Очил-очил”да қизнинг қамиш орасига кириб кетиши, “Ёрил тош”да тошнинг ёрилиш мўжизаси, кизни бағрига олиб яна ёпилиши. “Ўзбекистонда фольклорни ва фольклор мусиқа санъатини фан сифатида ўрганиш ХХ асрнинг бошларидан бошланди. 1920 йилларда Ғулом Зафарий, Музайяна Алавиялар вилоятларга сафарлар уюштириб, фольклор мусиқа намуналарини йиғдилар. 1930-1940 йилларда улар сафига Мансур Афзалов, Шарифа Абдуллаева, Шариф Ражабийлар, кейинчалик эса Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Шокир Сулаймон, Шариф Ризолар келиб қўшилдилар ва фольклор билан шуғулландилар”.2 Биз биламизки, фольклорнинг пайдо бўлишида меҳнат асосий роль ўйнаган. Одамлар энг қадимги даврларданоқ ёввойи отларни қўлга ўргатиб, от минишни ўрганганлар, ов қилиш учун палахмон ва камон каби қурольларни ясадилар. Инсонлар мато тўқишни, яхши яшаш жойи – кулба, душман ҳамласига дош бера оладиган қўрғонлар қуришни ҳавас қилдилар ва уларга эришдилар. Шу зайлда меҳнат ва яшаш жараёни оғзаки сўз санъатининг хилма-хил характер касб этишини таъминлади. Оғзаки сўз санъати пайдо бўлиши жараёнида ибтидоий одам сўзнинг илоҳий-сеҳрли қудратига сиғинар, шу асосда ўз ҳатти-ҳаракатларини белгилар ва ўз меҳнатининг самарасини баҳолар эди. Натижада сўз маросим билан боғлана бошлади, у ёки бу маросимлар моҳиятини ифода этди. Баҳорги мавсум билан боғлиқ маросимлар.Мавсумий маросимлар йилнинг тўрт фаслига оид ҳалқнинг яшаш ва меҳнат тарзи билан алоқадордир. Баҳор кириши билан деҳқон ва чорвадорнинг дала ишлари бошланади. Деҳқон уруғ сепишга тайёргарлик кўриш, ариқларни ковлаш билан шуғулланса, чорвадор яйловларга кўчишга тайёргарлик кўради. Деҳқон ва чорвадор турмушидаги барча оғир юмушлар илгари ҳашар йўли билан амалга оширилган. Баҳорги мавсумий маросимларга «Шох мойлар», «Наврўзи олам», «Ёмғир чақириш», «Суст хотин» маросимлари киради. Ёзги маросимлар.Кишиларнинг хўжалик фаолиятида ёз фаслининг ўрни алоҳидадир. Шунга қараб ушбу фаслда ўтказиладиган маросимлар ранг-баранг бўлган. Бироқ ўзбек маросим фольклорида ҳозирга қадар атиги битта жанр сақланиб қолган. Ёзги маросимлар фольклоридан фақат шамол тўхтатиш билан боғлиқ айрим жанрлар сақланган. Булар «Чой момо» маросимида ижро этиладиган қўшиқлардан иборат. Download 50.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling