Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Маъруза 3: Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга мусиқавий тарбия бериш методлари


Download 0.79 Mb.
bet3/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Маъруза 3: Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга мусиқавий тарбия бериш методлари
Мусиқа болага ҳаётининг биринчи ойларидаёқ таъсир этувчи санъатдир. Мусиқанинг эмоционал таъсири бошланғич жавоб ҳаракатларининг пайдо бўлишига имкон беради. Бу ҳаракатларда мусиқага бўлган асосий қобилиятларнинг аста-секин шаклланиш асосларини кўриш мумкин.
Болаларнинг бу йўналишдаги ўсишлари муваффақиятли амалга ошиши учун мусиқа тарбияси бўйича ишларни мусиқанинг хусусиятини ҳамда болаларнинг ёш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш лозим.
Туғилгандан то тўрт ёшгача бўлган болаларни мусиқа фаолиятининг ҳар хил турларига жалб этиш, уларда мусиқага эътибор ва қизиқишни таркиб топтириш, уларни айрим ижрочилик малакаларини эгаллашга тайёрлаш мусиқа тарбиясининг мазмуни ҳисобланади.
Педагог бола ҳаётининг биринчи йилларидаёқ уларни мусиқа билан таништиради, уларда энг оддий куйларни (куйланган ёки болалар мусиқа асбобларида ижро этилган) тинглаш тажрибасини орттириб, бунга овоз ёки ҳаракат воситасида жавоб қайтаришга ундайди, болада ўсишнинг кейинги босқичларида фаол мусиқа фаолияти учун замин яратади.
Айни вақтда асосий мусиқа қобилиятлари: мусиқага эмоционал муносабат, мусиқани тинглай билиш, ритмни ҳис этиш ҳам пайдо бўла бошлайди.
Болаларда бадиий фаолиятнинг барча турлари ўсишида энг муҳим бўғин мусиқа-ҳиссиёт қобилиятининг шаклланишидир. Мусиқа кечинмалари аслини олганда доимо сенсор қобилиятга асосланади, чунки мусиқа — энг оддий ҳамоҳанглик ҳам, мураккаб образлар ҳам энг аввало ҳиссиёт орқали идрок этилади деб таъкидлайди. Шунинг учун сенсор процесслари асарни яхлит идрок этишни, ифода воситаларини дифференциация қилиш ҳамда илк болалик ва кичик мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун жуда муҳим ҳисобланувчи мусиқа товушларининг айрим хусусиятларини идрок этиш билан боғлиқ намоён бўлишларини акс эттиради.
Болаларнинг мусиқа — сенсор қобилиятларини ўстириш асосида тинглаш, фарқлаш, товушнинг тўрт асосий хусусияти: йўғонлик, узунлик, тембр, кучни такрор бера билиш ётади.
Дидактик характерда (ўйин шаклида)ги бир қатор топшириқлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни бажаришда мусиқа товушларини тинглаш, қиёслаш ва фарқлаш, уларни интонацияларда куйлаш, ритмик ҳаракатларда ифодалаш орқали ёдга тушириш, баъзи мусиқа асбобларини чала билиш керак. Бу топшириқларнинг знг оддийларини болалар илк ёшлик вақтларида бажара оладилар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling