Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Умумий мусиқа қобилияти, индивидуал қобилиятлар, ашулачилик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини ўстириш


Download 0.79 Mb.
bet77/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Умумий мусиқа қобилияти, индивидуал қобилиятлар, ашулачилик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини ўстириш. Мусиқага қобилиятнинг сифат даражаси (энг оддий змоциядан тортиб, то ижодиинг намоён бўлишигача), боланинг индивидуал мойиллиги, ирода кучи ва ақлий қобилиятларига боғлиқ бўлади. Бу ўринда энг асосийси эмоционал ва эшитиш компонентларидир. Болаларда ашула интонациялари, турли характердаги чолғу пьесаларга нисбатан эмоционал таъсир тарбияланади. Шу билан бирга уларни асарни таниш, фарқлаш, қарама-қарши ва ўхшаш қисмларини қиёслашга, товуш, ритм, динамик ўзаро муносабатларни билишга ўргатиб, мусиқа, куйлаш қобилияти, ритмни ҳис қилиш ва шунингдек ижрочилик қобилиятлари ўстирилади.
Мусиқага бўлган дидни ўстириш. Болаларни кузатиб, улардан баъзилари куйлаш ёки рақсга тушишни, мусиқа асбобларини чалишини ёки мусиқа тинглашни афзал кўришига осонгина ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу доимо ўстириб ва такомиллаштириб борилиши керак бўлган болалар дидининг хилма-хиллигидан далолат беради.
Ўсиш нимадан бошланади? Мусиқа образлари бола ҳиссиётини қўзғайди, уни мусиқа нима ҳақида «ҳикоя қилаётганлиги» устида фикр юритишга мажбур қилади. У товушларни, улар бирикмасини гўзаллигини, гармониклигини идрок қилар экан, буларнинг барчасини бирорта реал нарса билан қиёслашга интилади ва аста-секин жарангловчи оламнйнг интонация табиатини тушуниб етади: жўшқин ёки сокин ҳикоя, узуқ-юлуқ ёки равон баён, саволлар, жавоблар, хитоблар.
Бадиий образ анча тушунарли ва конкрет бўлиб боради, мусиқа ифодали воситаларининг шеърий сўз (қўшиқда), сюжет (дастурли пьесада), ҳаракат (драмалаштирилган ўйин, рақсда) билан бирикиши туфайли кучли таассурот қолдиради.
Ҳатто илк гўдаклик вақтида ҳам болалар асарнинг умумий кайфияти ва характерини, унинг эмоционал мазмунини ҳис этишга қодирдирлар. Бу уларда ажабланиш, қониқиш ишоралари, чапак чалиш, сакрашларда намоён бўлади. Бир оз каттароқларида ихтиёрий эътибор, мусиқага қулоқ солиш, қизиқиш кўникмаси шаклланади. Бола бирор асарни ёқтириб қолади, уни такрор-такрор ўқиш иштиёқи пайдо бўлади ва ундан ҳар гал бирорта янги нарсани топади. Кузатувчанлик шундай ҳосил қилинади. Энди болалар фақат умумий кайфият ва характернигина эмас, балки уларнинг бутун мусиқа асари давомида алмашинувини ҳам сеза бошлайдилар. Улар ўзига хос таърифлар топиб, айрим ифода воситаларини кўрсатишга уринадилар: «Жуда секин, оғир мусиқа» (В. Ребиковнинг «Айиқ» пьесаси). Бола ўз ўсишида маълум даражага етгач, борлиқнинг айрим воқеаларини мусиқадан олган таассуротлар билан қиёслаши мумкин. Масалан, П. Чайковскийнинг «Қўғирчоқнинг бетоблиги» пьесасини тинглаб, қизлардан бири: «Ғамгин мусиқа. Қўғирчоққа ачинаман...» деди.
Шундай қилиб, эмоционал таъсир ва болалар бадиий обра-нинг оддий хусусиятларини англаш асосида мусиқа дидининг дастлабки намоён бўлиши содир бўлади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling