Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Амалий машғулот 11: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа чолғу асбобларида ижро қилишга ўргатиш


Download 0.79 Mb.
bet87/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Амалий машғулот 11: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа чолғу асбобларида ижро қилишга ўргатиш
Мусиқа асбобларини чалиш мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг мусиқа фаолиятларидан биридир. «Мусиқали ўйинчоқ» ва «болалар мусиқа асбоби терминларини адаштирмаслик лозим. Биринчиси — овозли ўйинчоқлар бўлиб, улардан сюжетли ролли ёки дидактик ўйинларда фойдаланилади; иккинчиси — бола учун махсус мослаштирилган ҳақиқий асбобларнинг нусхаси бўлиб, ташқи кўриниши ҳам, овоз чиқариш усули ҳам асл нусхасига ўхшашдир. Униси ҳам, буниси ҳам болаларни қизиқтириб, уларга ўйин соатларида мусиқа чалиб, оркестрда иштирок этиб, ўзларини намойиш қилишларига, мусиқа машғулотларда фаол бўлишларига ёрдам беради. Буларнинг иккаласи ҳам маълум талабларга жавоб бериши керак: мураккаб бўлмаган хиргойини, тинглаб танланган таниш куйни мустақил ижро этишга, ритмларни, мусиқа оборотларини бадиҳа қилишга, «мусиқали садо» ўйинини ўйнашга, ўзи қўшиқ айтаётганда жўр бўлишга ундаши керак. Шундай қилиб, болалар айни бир вақтда ўзларини-ўзлари ўқитадилар ва кўнгилхушлик қиладилар. Баъзи ўйинчоқлар ва мусиқа асбоблари ўқитишда кўрсатмали дидактик қўлланма бўлиб, педагогга болаларнинг мусиқали-сенсор қобилиятларини ўстиришда, уларни мусиқа саводининг элементлари билан таништиришда ёрдам бериши мумкин. Ниҳоят ансамблда ёки кичик оркестрда иштирок этиш маълум асбобларнинг мавжуд бўлишини ва қуйидагилардан иборат ўқитувни талаб қилади. Болалар мусиқа асбобларининг номи, чалиниш характери, йўғон ва ингичка товушларнинг жойлашиши (металлофон пластинкаларида булар кўрсатилган), фойдаланиш ва сақлаш қоидалари билан танишгач, чалиш усулларини эгаллайдилар, улар мустақил ва ансамблда умумий динамика, темпга риоя қилиб, ўз партияларини вақтида бошлаб ва якунлаб қўшиқ, хиргойи қилиш, саноқ ўйинларни ижро этишлари мумкин.
Ишнинг яхши текширилган методлари — кўрсатиш ва оғзаки тушунтириш қаторига янгилари қўшилади. Болага нотаниш асбобни катта киши ёрдамисиз чалиш, у ёки бу гурух асбоблар чалинишининг изчиллигини эслаш, ижодий топшириқлар бажариш ва шу кабилар тавсия қилинади.Энди болаларни мусиқа асбобларини чалишга ўргатиш, унинг усулларини эгаллашга олиб келувчи методик усулларни кўриб чиқамиз. Педагог маълум ритмни қарсак уриб чалади ва болаларга кимни чақирганини — Умидними, Комиланими ёки Нодирними топишни айтади. Шундан сўнг болалар аввал мувофиқ келувчи ритмик тасвирдан фойдаланиб, бир-бирларининг «отларини айта бошлайдилар», кейинчалик уни фланелеграфга қўядилар. «Мусиқали алифбе»даги хиргойилар ритмини энди улар фортепьяно жўрлигида металлофон, триол ёки зарбли асбобларда ижро этадилар. Турли ритмик тасвирларни ижро этиш малакалари эгаллаб бўлингач, куйларнинг аввал қисқасини, кейинроқ узунроқларини ижро этишга ўтиш мумкин.
Шу мақсадда қуйидаги усулларни тавсия қилиш мумкин:
1. Эгалланган малакалар ва қобилиятлар ўсувининг индивидуал даражаларини ҳисобга олиш. Бу мақсадда у ёки бу болани вақт-вақти билан текшириш, унинг хатти-ҳаракатини доимо кузатиб бориш керак.
2. Машғулотларда индивидуал ёндашишни қўллаш: иккиланувчи болаларни фаоллаштирувчи ва ўзига бино қўйган болаларнинг ортиқча фаолликларини чекловчи ҳолат яратиш; фақат бутун жамоага эмас, балки айрим болаларга қаратиладиган кўрсатмалардан фойдаланиш (бу ҳар бир болада ўзи билан қизиқилаётганлиги ва уни кузатишаётганлиги тасаввурини яратади); болалар томонидан индивидуал ролларнинг ижро этилиши, бирор топшириқни навбатма-навбат бажариш ва уни баҳолаш.
3. Зарурияти бўлса, жуда қисқа (2-3 минутлик) қўшимча индивидуал машғулотлар ўтказиш.
Бу метод ва усулларнинг барчаси ҳар бир боладаги мустақил, ижодий қобилиятларнинг намоён бўлишини ўстиришга ёрдам беради.
Мусиқа асбоблари ёрдамида болаларнинг динамик қобилиятлари ҳам ўстирилади. Педагог болаларга «Баланд-паст» ўйинини ўйнашни тавсия қилар экан, аввал бир чолғу асбобида ҳам баланд, ҳам паст товушга қандай эришиш мумкинлигини кўрсатади, сўнгра у болаларни ҳам мусиқа асбобини худди шундай чалишга таклиф қилади. Масалан, барабанни чалганда товуш пастроқ, бўғиқроқ чиқиши учун таёқчаларга юмшоқ мато ўраш керак.
Қўлланма-иллюстрация сифатида Н. Ветлугинанинг «Мусиқали алифбо»идаги расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агарда имконият бўлса, уларни катталаштирган маъқул. Улар товушнинг турли хусусиятлари: йўғон-ингичкалиги, чўзиқлиги, тембри ҳақида кўрсатмали тушунча беради. Иллюстрациялар намойиш қилиш мусиқа асбобларини чалиш, қўшиқ айтиш, қўшиқ куйини нота-доиралар ёрдамида фланелеграфга қўйиш билан бириктирилади. Бундай ҳолларда тинглаш идроки кўриш ва ҳаракат идроки орқали мустаҳкамланади.
Нота лотоси, айтиб ўтганимиздек, график қўлланмалар гуруҳига киритилади. Лото учун нота-доиралар одатда қалин картон қоғоздан қирқилади ва унга турли рангдаги бахмал қоғоз ёпиштирилади, бироқ уларни бошқа материаллардан ҳам тайёрлаш мумкин, асосийси — уларнинг ҳажми товушларнинг нисбатан йўғон-ингичкалиги шулар ёрдамида белгиланадиган нота станига тўғри келиши керак. Нота лотосининг бошқа элементи картон қоғоз ёки бошқа материалдан (ёғоч, пластмасса) қилинган эни турлича карточкалардир; ичи кенгроқ карточкалар шартли тарзда узун товушларни, торлари — қисқа товушларни ифодалайди.
Биз металлофондан қилинган мусиқали нарвонча .ҳақида гапириб ўтган эдик, бироқ болаларни товушнинг нисбий йўғон-ингичкалиги билан таништиришнинг дастлабки босқичида фақат матрёшкагина эмас, балки шунга мувофиқ тайёрланган бошқа ўйинчоқлар (ясси тасвирлар) ҳам «юра оладиган» зинали нарвончанинг ясси тасвирини тайёрлаш лозим. Болалар йўғон ва ингичка товушларнинг жойлашиш принципини эгаллаб олганларидан сўнг, тарбиячи уларни чолғу асбобларида кўрсатишга ўтади.
Мусиқа асарларининг қисмларини аниқлашда геометрик фигуралардан ҳам фойдаланиш мумкин. Катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар айлана ва квадрат каби фигураларни яхши биладилар. Таниш асарни тинглаётган вақтда бола мусиқа характери неча марта ўзгарса, столга турли фигураларни шунча марта қўяди. Масалан, агарда асар икки қисмли бўлса, бола столга икки фигура — квадрат ва айлана, уч қисмли бўлса, уч ҳар хил фигура — квадрат, айлана, учбурчакни қўяди. Бироқ яна оддийроқ вариантни тавсия қилиш ҳам мумкин: асарнинг қисмларини фақат бир хил фигуралар (масалан, квадратлар) билан қайд қилиш.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling