Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet89/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Ўйин материаллари: Болалар сонига қараб мушук ниқоблари.
Ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.
Ўйиннинг бориши: “Рақс” куйи чалинганда, болалар эркин рақсга тушиб ўйнашади. “Алла” куйи чалинганда, болалар чўккалаб ўтиришади, қўл кафтларини бирлаштириб ўнг юзига қўйишади. Сўнг ўйин бошқа гуруҳ болалар билан шу тарзда ўйналади.
1) Мусиқа раҳбари куйларни алмаштириб чалиши мумкин.
2) “Алла” куйига болалар бир ёнга ётиб олиши мумкин.
3) Қўл кафтларини бирлаштириб чап юзига қўйиши мумкин.
4) Мусиқа раҳбари ўйинга осойишта ва шўх характердаги бошқа куйлардан фойдаланиши мумкин.
5) Бошқа ҳайвонларнинг ниқобларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Тембрни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
Ритмик оркестр”
Ўйиннинг бориши: ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.
Болалар дирижёр танлашади.
Болалар дирижёрга қараб елкама-елка қатор бўлиб туришади. Дирижёр бола қўлларини юқорига кўтарганда, болалар қўл кафтларини ясси ҳолатда чапак чалишади. Дирижёр бола қўлларини пастга туширганда, болалар қўл кафтларини ховуч қилиб чапак чалишади.
Кафтларини ховуч қилиб чапак чалинса товуш қаттиқ ва бўғиқроқ чиқади.
Кафтларни ясси холатда чапак чалинса товуш аниқ ва жарангли чиқади.
Қаттиқ ва бўғиқ товушга усул
Жарангли товушга усул
Дирижёр бола хохлаган болани дирижёрликга танлайди. Ўйин бошқа гуруҳ болалари билан шу тариқа ўйналади.
Ўйин охирида доира жўрлигида “Оркестр” ўйини билан якунланади.
Йўғон ва ингичка товушларни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини.
Ким куйлаяпти”
Ўйиннинг бориши: Болалар тенг икки гуруҳга бўлиниб елкама-елка туришади. Мусиқа раҳбари ўйин қоидасини болаларга тушунтиради.
Биринчи гуруҳ болалари келишиб олишиб она сигир дейишади.
Иккинчи гуруҳ болалари эса биринчи октавадаги “до” товушида “мў-мў” деб куйлаб бериши керак.
Навбат иккинчи гуруҳга берилади, болалар келишиб олиб тойчоқ дейишади.
Биринчи гуруҳ болалари эса иккинчи окравадаги “до” товушида “и-и-и” деб куйлаб беришади.
Ҳар бир гуруҳ болалари келишиб олиб хохлаган уй ҳайвонлари, паррандаларини онасини, боласини номини айтишади. Ўйин шу тариқа юқорида кўрсатилгандек ўйналади.
Масалан: она товуқ, ўрдак боласи, она эчки, товуқ боласи, она от, мушук боласи, она ўрдак, қўй боласи ва хоказолар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling