Ритмик эрталабки бадантарбия машқлари ва унинг турлари
Ритмик машқлар соғломлаштириш йуналишидаги бадантарбия машқларининг кўринишларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий мазмуни югуриш, сакраш, ўйин кўринишлари ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси соғлиқни оширишга ёрдам беради. Ритмик эрталабки бадантарбия машқлари билан ҳамма турли хил ёшдаги болалар шуғулланиши мумкин. Ритмик эрталабки бадантарбия машқлари, яъни чаққонлик, эпчиллик, эгилувчанлик, чидамлиликка йўналтирилган машқларда ҳаракат чегараланмаган бўлади, шу сабали улар гавданинг ҳамма қисмига таъсир қилади. Бундай машқларда мусиқавий ритм ҳаракатларни ташкиллаштиради, шуғулланувчиларнинг кайфиятини кўтаради. Ҳис-туйғуларнинг ижобий ҳолати эса ҳаракатларни янада ғайрат билан бажаришга ундайди, бу нарса уларнинг организмга таъсирини кучайтиради. Ритмик эрталабки бадантарбия машқлари атлетика йўналишга эга бўлади. Бундай машқ ҳаракатларида чидамлилик, пластиклик аралаш машқларга нисбатан етакчилик қилади. Машқлар мажмуида рақс дақиқалари кўпчиликни ташкил этади. Ахир қизлар, айниқса, ҳис-хаяжонларга берилувчанлиги боис рақсларни хушдашади. Шунинг учун бундай бадантарбиянинг номи ритмика деб номланади. Бадантарбия машғулотларининг йиғиндиси ўзининг хос хусусиятга эга. Биринчидан, уларда аэробик хусусиятга эга булган машқлар (югуриш, сакраш)дан ташқари бўғинларнинг чўзилиши, эгилувчанлиги ва ҳаракатчанлиги учун керак бўлган машқлар ҳам иштирок этади. Рақслар учун мўлжалланган машқлар эса жуда кўп ва хилма хилдир. Иккинчидан, мусиқавий кузатув сифатида кўпгина ўзбек композиторларининг мусиқалари ва дунё рақсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай машқларда ҳаракатларнинг гўзаллиги шакллантирилиши билан биргаликда, биз бир вақтнинг ўзида инсоннинг руҳий оламига ҳам бевосита таъсир кўрсатилади. Эрталабки бадантарбиянинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамяти бебаҳолигини кўрамиз. Ритмик бадантарбия бу инсонларнинг дам олиши ва тарбияси учун ижобий воситадир.
Маъруза16: Эрталабки гимнастикани мусиқа остида ўтиш
Ритмик бадантарбиянинг вазифалари қуйидагиларга қаратилган:
- соғлиқни ҳар томонлама сақлаш ва мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланишни яхшилаш, чиниқтириш, организмнинг ташқи муҳитни ноқулай бўлган шароитларига чидамлилигини ошириш;
- шахснинг маънавий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, ўз кунига ишончни тарбиялаш ва ижодий хусусиятларини ривожлантириш;
- шуғулланувчилар томонидан жисмоний машқларни мустақил қўллаш услуби ва жисмоний тарбия асослари бўйича маълум доирадаги билимларга эга бўлиш;
- доимий равишдаги жисмоний машқлар машғулотларига барқарор қизиқиш ва одатларни тарбиялаш, жисмоний тарбияни кун тартибига киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |