Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Маъруза 8: Болаларни ашула айтиш, мусиқа тинглаш ва мусиқавий ритмик харакатларга ўргатиш


Download 0.79 Mb.
bet12/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Маъруза 8: Болаларни ашула айтиш, мусиқа тинглаш ва мусиқавий ритмик харакатларга ўргатиш
Мусиқа санъатига қатнашиш усуллари биринчи навбатда асарларнинг мазмуни ва характери, уларнинг қандай ижро этилишига кўра аниқланади. Хорми ёки солист куйлаяптими, вокал мусиқами ёки чолғу мусиқа жаранглаяптими, граммофон ёзувими ёки жонли ижроми— буларнинг барчаси методикада ўз аксини топади. Масалан, педагог болаларни вокал жанри билан таништирар экан, кичик тингловчиларнинг шеърий ва мусиқали ифодаларнинг бирлигини ҳис қилиш, адабий асос композиторга ифода воситалари: интонацион-ритмик оборотлар, темп, динамика ва шу кабиларни кўрсатганлигини тушунишларига ёрдам берувчи усулларни қидиради. Чолғу мусиқада имкониятлар бошқачадир. Агарда дастурдаги пьесанинг номи ҳаётий ассоциацияларни келтириб чиқарса, болаларнинг эътибори ифодали воситаларга қаратилади. Бу воситалар ёрдамида автор ўйланган дастурни амалга оширади. Рақс пьесалари билан таништиришда оҳиста рақс, гўзал полька, кабиларнинг характери тасвирланади.
Ўрта ва айниқса катта гурух болалари билан тингланган мусиқа ҳақидаги суҳбат анча кенгайтирилган характерда бўлади. Энди уларнинг эътибори яхлит образга ва айрим ифода воситалари мўлжалланган нарсаларга жалб қилинади.
Оғзаки тушунтирилганда мусиқанинг ҳаётий ҳодисалар билан алоқасини қайд қилиш жуда муҳимдир. Бунга бадиий адабиёт — образли қисқа ҳикоя, эртак, шеър ёрдам беради. Сўздан фойдаланиш дастлаб туюлганидек осон эмас, чунки энг аввало ҳар бир бола ўзича идрок этади. Болалар ҳали асарнинг номини билмай туриб, унинг умумий, ёрқин осойишта характерини ҳис қилиб, гарчи бир хил тайёргарликка эга бўлсаларда, ундан турлича таъсирланадилар. Пьеса баъзиларида табиат, қушлар тасвири ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Бошқалари эса фақат баён характердагина баҳолайдилар: «секин, енгил, ингичка». Учинчилари эса бирорта ҳаётий ҳодисалар билан ассоциацияга киришмайдиган ёқимли ҳолатни ҳис қиладилар. Педагог бу индивидуал таъсирларни назарда тутган ҳолда кечинмаларнинг умумийлигини келтириб чиқаришга интилади. Сўзлар воситасида тушунтиришлардан фойдаланиб, у болалар эътиборини композитор назарда тутган куйлаётган тўрғай образи томон йўллайди. Мусиқа ҳақида гапириш осон эмас. Муҳими, озгина сўзлардан фойдаланиб, образларнинг аниқ ва поэтик характерини топа билишдир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан ишлашда кўрсатмали-кўриш усулларидан фойдаланиш: рангли расмлар, ўйинчоқлар, турли қўлланмаларга мурожаат қилиш катта ёрдам. беради. Ўрта гурух болалари учун мусиқа садолари остида «ҳаракат қилувчи»: юрувчи, гапирувчи, турли вазиятларга тушувчи бадиий ўйинчоқлардан фойдаланиб, ўзига хос театрлаштирилган спектакллар уюштирилади. Каттароқ болалар билан бўладиган ишда китоб иллюстрациялари ва эстамплардан кўпроқ фойдаланилади. Шундай қилиб, болаларнинг табиат, меҳнат, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурлари тасвирий ва мусиқа санъати воситалари билан тўлдирилади.
Шунингдек, бола идрокини фаоллаштирувчи турли методик қўлланмалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бир мисол келтирамиз. Кичик карточкаларда рақсга тушаётган ва сафда марш билан юраётган болалар тасвирланган. Рақс ёки маршни тинглагач, ҳар бир бола шунга мувофиқ келувчи расмни кўрсатади. Бошқа мисол. Чопиб кетаётган бола ва секин юриб келаётган кишининг тасвири тез ёки оҳиста ҳаракатни ифодалайди. Икки ёки уч қисмли темпи ўзгариб турадиган пьесани тинглаб, болалар уни фланелеграфда мувофиқ келувчи тасвир билан қайд қиладилар.
Бир асарнинг ўзи бир неча марта такрор тингланади. Шунинг учун ишнинг шундай методи зарурки, ҳар бир такрор тинглашда бола бирорта янги нарсани англаб шодлансин. Биринчи танишиш вақтида педагог асарнинг яхлит идрок этилишига ҳаракат қилади. Шунинг учун уни ифодали ижро этиш, унга қисқача характеристика бериш жуда муҳимдир.
Такрор тинглашда болаларнинг, айниқса, катта гурухдагиларнинг эътибори композитор умумий фикрининг бадиий мужассамланганлигига эмас, балки айрим деталларга ҳам жалб қилинади. Ҳар бир такрор тинглашда вазифа мураккаблашиб боради. Масалан, «Марш» пьесасида аввал ундаги кўтаринки руҳнинг умумий характери қайд қилинади. Кейинчалик бутун мусиқали тасвирни кенгайтириб, муқаддима ва хотиманинг ифодалилигини таъкидлаш мумкин. Кейинчалик бу маршни алла ёки рақс билан қиёслаб, ҳар бир жанрнинг характерли хусусиятлари ҳақида тасаввур бериш мумкин. Машғулотлардан бирида жаранглаш динамикаси ҳақида гапириб бериш мумкин. Мусиқа билан ҳар бир учрашув болани янги таассуротлар билан бойитади, қувонтиради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling