Маърузачи: Тошкент вилоят хтхқтмои “Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим” кафедраси доцент вазифаси бажарувчиси


Download 23.47 Kb.
bet1/2
Sana26.10.2023
Hajmi23.47 Kb.
#1724341
  1   2
Bog'liq
2 кун 1 дарс

  • Компетентликка йўналтирилган дарсларни ташкил этиш ва унинг технологик харитаси (Жисмоний тарбия дарслари машғулотлари мисолида)
  • Маърузачи:
  • Тошкент вилоят ХТХҚТМОИ “Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим” кафедраси доцент вазифаси бажарувчиси
  • Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич

Компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти;

  • Компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти;
  • Компетентлик - мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилиятига эга бўлмоқлик.
  • Мавзуга оид баъзи атамалар

Компетентликка йўналтирилган халқ ўйинларига оид машғулотларни ташкил этиш

  • Халқ ўйинлари - Асрлардан-асрларга ўтган бу ўйинлар ўз навбатида, ёшларни тарбиялашнинг асосий воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. Ўқув жараёнида халқ ўйинларидан фойдаланиш ва уларни мустақил бажаришга ўргатиш ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларини оширади.
  • Халқ ўйинларини ташкил қилиш орқали:
  • 1. Машқларга тайёрлаш жараёнида ўқувчиларнинг онги ва қалбига маънавий маърифий ғояларни сингдириш. Чунки ҳар бир халқ ўйини ўзида халқимизнинг юксак маданияти ва қадриятларини акс эттиради. Ўйинни тушунтиришда халқимизга хос маданият ва маънавият қирралариини таҳлил қилиб, моҳиятини изоҳлаш.

2. Ўйинда кўзда тутилган умуминсоний фазилатлар: мардлик, жасурлик, эпчиллик, муросалилик, адолатпарварлик, халқпарварлик каби умуминсоний хислатларни сингдириш. Ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш.

  • 2. Ўйинда кўзда тутилган умуминсоний фазилатлар: мардлик, жасурлик, эпчиллик, муросалилик, адолатпарварлик, халқпарварлик каби умуминсоний хислатларни сингдириш. Ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш.
  • 3. Ўйин орқали ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини янада юксалтириш, мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва аниқ чоралар қўллашга ўргатиш.
  • 4. Ўқувчиларни жисмоний машқларга нисбатан қизиқишини янада ошириш, уларни жисмоний маданиятни юксалтириш орқали соғлом турмуш тарзига йўллаш каби педагогик натижаларга эришилади.
  • Машғулотларни юқори даражада ташкил қилиш учун:
  • - машғулотлар лойиҳалари ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан мукаммал ишлаб чиқилиши;
  • - дарслар инновацион педагогик технологиялар асосида изчил ташкил қилиниши;
  • - машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини фаол татбиқ қилиниши лозим
  • Технологик харита
  • МАВЗУ: «Оқ теракми – кўк терак» ўйини.
  • Дарснинг мақсади: ўқувчиларга ўйин ҳақида маълумот бериш, ўйинни ўйнатиш орқали ўқувчилар ўртасида ахлоқий ва жсимйоний сифатларни шакллантириш.
  • Дарс жараёни мазмуни: Ўйин учун кенг майдон, ўқувчилардаги юқори кайфият, жисмоний тарбия кийим-боши.
  • Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси: Метод: Оғзаки баён қилиш, тушунтириш, амалий машқ, баҳолаш ва назорат қилиш.
  • Кутиладиган натижа:
  • Ўқитувчи: Мавзуни қисқа вақт ичида барча ўқувчилар томонидан ўзлаштиришига эришади, ўқувчининг фаоллигини оширади, уларнинг тасаввурини кенгайтиради, ўқувчиларда дарсга нисбатан қизиқишни орттиради. Бир вақтнинг ичида кўп ўқувчиларни баҳолайди, ўз олдига қўйган мақсадига эришади.
  • Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди, якка ҳолатда ва гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганади. Ўз-ўзини назорат қилишни ўрганади, тасввури кучаяди.
  • Технологик харита (давоми)
  • Келгуси режа: Ўқитувчи: Янги педагогик техналогияларни ўзлаштириш ва дарсга тадбиқ этиш, такомиллаштириш. Ўз устида ишлаш. Мавзуни ҳаётий воқеалар билан мослаш, қўшимча материаллар йиғиш, қўшимча адабиётлар ўқиш, педагогик маҳоратни ошириш.
  • Ўқувчи. Мустақил ишлашни ўрганиш. Ўз ҳаракатларини аниқ бажара олиш, шу мавзу асосида қўшимча материаллар топиш, уни ўрганиш, ўз фикрини, гурух фикрини таҳлил қилиб бир ечимга келиш, малака ҳосил қилиш.
  • Шакл: Амалий дарс, кичик гуруҳларда ишлаш.
  • Восита: кўргазмали материаллар.
  • Усул: АКТ ёрдамида «Ўйин ҳақида ўйин» телелавҳаси. Назорат: Оғзаки назорат, ўқувчиларга савол-жавоблар. Баҳолаш. Рағбатлантирилиш «5» балли тизимда баҳоланади.
  • Дарснинг мавзуси: «Оқ теракми - кўк терак» халқ ўйини. Дарснинг мақсади:
  • 1. ТАЪЛИМИЙ МАҚСАД: А) Ўқувчиларга ўйин хусусиятлари ҳақида тушунча бериш.
  • Б) Ўқувчиларнинг мазкур ўйинга оид билимларини мустаҳкамлаш.
  • 2. ТАРБИЯВИЙ МАҚСАД:
  • А) Ўқувчиларни миллий ғурур руҳида тарбиялаш.
  • Технологик харита
  • 3. РИВОЖЛАНТИРУВЧИ МАҚСАД:
  • а) Ўқувчилар онги ва қалбига бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, аҳиллик сифатларини сингдириш.
  • Дарснинг жиҳози: Видеопроектор, ДВД плер, плакатлар, манзарали расм ва кўргазмалар.
  • Дарснинг усули: савол-жавоб, суҳбат, ноъананавий усул. Дарснинг тақдимот босқичи.
  • Ташкилий қисм:  Дарснинг бориши:
  • 1. Тақдимот босқичи.
  • А) синф тозалигини назора қилиш, навбатчи ахборотини тинглаш.
  • Б) ўтилган мавзуни сўраш. Тезкор саволлар. Янги мавзу баёни.
  • Технологик харита
  • МАВЗУ: «Оқ теракми – кўк терак» халқ ўйини
  • Режа:
  • 1. «Оқ теракми – кўк терак» ўйини ҳақида. 2. Ўйин тартиби. 3. Ўйин шартлари. 4. Хулоса.
  • Технологик харита
  • «ОҚ ТЕРАКМИ, КЎК ТЕРАК»
  • Ўйин тавсифи. Барча ўйинчилар баравар икки командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўз капитанини сайлайди. Ҳар бир команданинг ўйинчилари бир – бирлари билан маҳкам қўл ушлашиб турадилар. Бир команда ўйинчилари бараварига “оқ теракми кўк терак, биздан сизга ким керак?”- деб сўрайди.
  • Иккинчи команда аъзолари “сиздан бизга (қарши команда ўйинчилардан бирининг исмини айтиб) керак!” Исми айтилган ўйинчи келиб қарши команда қатнашчилари ҳосил қилиб турган “занжирни” узишга ҳаракат қилади. Агар занжирни уза олса, шу команда ўйинчиларидан бирин ўз командасига олиб кетади, уза олмаса, ўзи шу командада қолади. Шундан кейин ўйин командалар роли алмашиниб давом этаверади.
  • Ўйин қоидалари:
  • 1. Занжирни фақат чақирилган ўйинчи келиб узиши керак.
  • 2. Занжирни уза олмаса, иккинчи марта узишга рухсат этилмайди.
  • 3. Занжир ҳосил қилишда рўмолча, арқон ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин эмас.
  • 4. Чақирилган ўйинчи тўсатдан бир отилиб занжирни узиб ўтиб кетиши учун қарши команда ўйинчиларининг диққатини чалғитадиган ҳаракатлар қилиши мумкин

  • Педагогик аҳамияти. Ўйин тез югуришни, диққатни, сезгирликни ривожлантиришга ёрдам беради.
  • Ўйин болаларни аҳил бўлиб ҳаракат қилишга, тезда тўғри йўналишни олишга ўргатади.
  • Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати тез югуриш ва занжирни узиш.
  • Технологик харита (давоми)

  • Янги мавзуни мустаҳкамлаш. Ўқувчиларнинг янги мавзу бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш учун уларга қуйидаги саволлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади:
  • 1. Халқ ўйинлари ҳақида нималарни биласиз?
  • 2. “Оқ теракми-кўк терак” ўйини нима учун сизга ёқади?
  • 3. Ушбу ўйиннинг асосий ҳаракат қоидаларини айтинг?
  • Ўқувчилар билимини баҳолаш.
  • Уйга вазифа. Халқ ўйинларидан янгиларини ўрганиб келиш.
  • Технологик харита (давоми)

Инновацион технологиялар:

  • «Бумеранг» технологияси
  • Бу технология бир машғулот давомида ûқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва ҳарактерга (муаммоли, мунозарали, турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади. Ҳар бир машғулот давомида талабаларнинг турли топшириқларни бажариши, навбат билан ўқитувчи ёки талаба, иқтисодчи ёки тадбиркор ролида бўлиши, керакли баллни тўплашига имконият яратади.
  • «Бумеранг» технологияси танқидий фикрлаш, мантиқни шакллантиришга имконият яратади ҳамда ғоя ва фикрларни ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
  • Мазкур метод тарбиявий ҳарактердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради, яъни; бўлажак иқтисодчиларда жамоа билан ишлаш маҳорати, муомалалик, хушфеъллик, ўзгалар фикрига ҳурмат, раҳбарлик сифатларини шакллантириш, ишга ижодий ёндашиш, ўз фаолиятини самарали бўлишига қизиқиш, ўзини холис баҳолаш кабилар.
  • Технологик харита (давоми)

«Веер» технологияси

  • «Веер» технологияси
  • Бу технология мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар муаммо ҳарактеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади ва уларнинг ҳар бири алоҳида муҳокама этилади. «Веер» технологияси танқидий, таҳлилий, аниқ ва мантиқий фикрларни ривожлантиришга ҳамда ўз ғоялари ва фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда баён этиш ҳамда ҳимоя қилишга имконият яратади.
  • «Скарабей» технологияси
  • «Скарабей» интерактив технология бўлиб, у талабаларда фикрий боғлиқлик, мантиқ ва хотиранинг ривожланишига имконият яратади. Талабаларда муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш маҳоратини шакллантиради. Мазкур технология мустақил равишда билимнинг сифати ва савиясини холис баҳолаш, ўрганилаётган мавзу ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини аниқлаш имконини беради ҳамда турли ғояларни ифодалаш ва улар орасидаги боғлиқликларни аниқлашга имкон яратади.
  • “Ақлий ҳужум” («Мозговая атака») технологияси
  • Мазкур метод муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қулланиладиган метод саналиб, у машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, шунингдек, уз тасаввурлари ва қояларидан самарали фойдаланиш борасида маълум куникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рақбатлантиради. Ушбу метод ёрдамида ташкил этилган машқулотлар жараёнида ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оригинал ечимларни топиш имконияти туқилади. “Ақлий хужум” методи танлаб олинган мавзулар доирасида маълум қадриятларни аниқлаш, айни вақтда уларга муқобил булган қояларни танлаш учун шароит яратади. Машғулотлар жараёнида “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланишда бир неча қоидаларга амал қилиш талаб этилади.
  • Технологик харита (давоми)

Download 23.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling